Макроиқтисодиёт кафедраси

“Макроиқтисодиёт” (собиқ “Халқаро Иқтисодий Муносабатлар”) кафедраси 1992 йилда ташкил этилган. “Макроиқтисодиёт” кафедрасига и.ф.д., проф.Т.Ж.Нуруллаев (1992-1996 йй.), и.ф.н., доц. Н.Г.Муминов (2004-2007 йй.), кат.ўқит. Ш.Х.Хажибакиев (2008-2010 йй.), и.ф.н., доц.в.б. Д.А.Таджибаева (2010-2012 йй.) ва и.ф.д., проф. А.В.Вахабов (1996-2004 йй.) мудирлик қилишган. 2012 йилдан буён проф. А.В. Вахабов кафедрага раҳбарлик қилмоқда. Кафедра ташкил этилгандан бошлаб 2009 йилгача “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” йўналиши бўйича бакалавр ва “Халқаро иқтисодий муносабатлар”, “Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти” мутахасисликлари бўйича магистрлар тайёрланган. 2010 йилда кафедрада “Макроиқтисодиёт” мутахасислиги бўйича магистрларни тайёрлаш бошлаганлиги учун кафедранинг номи “Макроиқтисодиёт”га ўзгартирилди. Кафедра 2010-2011 ўқув йилидан Ижтимоий иш (пенсия таъминоти) йўналиши бўйича бакалаврлар ва магистрларни тайёрлаб келмоқда.

Кафедра ўзининг илмий-педагогик салоҳияти бўйича иқтисодиёт факультетининг етакчи кафедраси бўлиб, унда 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси ва 08.00.02 – Макроиқтисодиёт мутахасисликлари бўйича докторантура мавжуд. Ҳозирда кафедрада и.ф.д., проф. А.В.Вахабов, и.ф.д., проф. Т.М. Ахмедов, и.ф.н., доц. Г.Х. Разикова, и.ф.н., доц. Д.А.Таджибаева, и.ф.н., доц. О.А. Қулматов, и.ф.н. А.Умаров, и.ф.н. Ш.Ш.Захидова, кат.ўқит. Ш.Х.Хажибакиев, кат.ўқит. Н.А.Рахматова, кат.ўқит. У.А.Райхонов, кат.ўқит. Ш.И.Рахманов, катта ўқитувчи Д.Ш. Одинаев, ўқитувчилар Ж.Н. Файзуллаев, С.Н. Абдулҳакимовлар самарали фаолият олиб боришмоқда. Кафедранинг илмий-тадқиқот мавзуси “Миллий иқтисодиётни модернизациялаш ва барқарор иқтисодий ўсишини таъминлашнинг концептуал асосларини такомиллаштириш” деб номланади ва кафедранинг профессор-ўқитувчилари ва докторантлари томонидан охирги беш йил мобайнида 350 та илмий ва илмий-услубий ишлар жумладан, 12 та дарслик ва ўқув қўлланмалар, 11 та илмий монографиялар нашр этилган.

Кафедрада таниқли олим и.ф.д., проф. А.В.Вахабовнинг раҳбарлигида “Миллий иқтисодиётни модернизациялаш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг концептуал асосларини такомиллаштириш” мавзусида илмий мактаб яратилган ва 24 та иқтисодиёт фанлари докторлари ва номзодлари жумладан, Корея Республикаси, Туркия, Хитой, Қирғизистон фуқаролари диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишган. Ҳозирда кафедранинг олти нафар докторант ва мустақил-тадқиқотчилари докторлик (Dsc), 12 нафар таянч докторант ва мустақил тадқиқотчилари фалсафа доктори (PhD) диссертациялари устида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. 

Кафедра сўнгги йилларда Германиянинг Бременхафен Амалий фанлар университети, Германиянинг Берлин Техника университети ва Италиянинг Сапиенца Университетлари билан илмий-тадқиқот, кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш, биргаликда халқаро илмий-амалий конференциялар ва халқаро ёзги мактаблар ўтказиш тўғрисида ҳамкорлик шартномалари амалга оширилмоқда.

Кафедра ўнта Халқаро илмий грантга сазовор бўлган ва уларни амалга оширмоқда. Сўнгги беш йил ичида кафедра аъзолари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг уч фундаментал ва икки амалий гранти ғолиби сифатида уни муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Кафедра 2014-2018 йилларда фундаментал ва амалий илмий грантларнинг оралиқ ва якуний ҳисоботлари, илмий натижаларини апробациядан ўтказиш мақсадида бешта республика илмий конференциялар ўтказилди ва конференция материаллари тўплами нашр этилди.

Кафедрада иқтидорли талабалар билан мунтазам шахсий дастурлар асосида иш олиб борилади. 2017 йилда талабалар ўртасида ўтказилган республика фан олимпиадаларида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган қуйида номлари келтирилган талабалар фахрли ўринларни эгаллашди: “Иқтисодиёт назарияси” фани бўйича биринчи ўрин – Ҳолтоев Мирусмон (раҳбар проф. Вахабов А.В.); “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” фани бўйича иккинчи ўрин – Муллаева Муниса (раҳбар доц. Разикова Г.Х.); “Микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиёт” фани бўйича учинчи ўрин – Мадрахимова Шохиста (раҳбар кат.ўқит. Раҳмонов Ш.И.)

Кафедра аъзолари:

1. ВАХАБОВ АБДУРАХИМ ВАСИКОВИЧ (Кафедра мудири)

2. ҚУЛМАТОВ ОЛИМЖОН АБДИЛЛОЕВИЧ (доцент)

3. РАЗЫКОВА ГУЛЬНОРА ХИКМАТОВНА (доцент)

4. ТАДЖИБАЕВА ДИЛДОРА АСАМУТДИНОВНА (доцент)

5. РАХМАТОВА НАРГИЗАХОН АЪЗАМХОНОВНА (Катта ўқитувчи)

6. РАХМАНОВ ШЕРЗОД ИБРАГИМОВИЧ (Катта ўқитувчи)

7. ОДИНАЕВ ДИЛШОДЖОН ШАВКАТОВИЧ (Катта ўқитувчи)

8. ФАЙЗУЛЛАЕВ ЖОНИБЕК НЕГМАТУЛЛАЕВИЧ (ўқитувчи)

9. АБДУЛХАКИМОВ СИРОЖИДДИН НУРБОЙ ЎҒЛИ (ўқитувчи)