Иқтисодиёт назарияси кафедраси

Ўрта Осиё Давлат университети таркибида 1944 йилда Сиёсий иқтисод кафедраси ташкил этилди. Кафедрага 1944-1949 йилларда и.ф.д., проф. Аминов Олим Мўминович, 1949-1959 йилларда и.ф.н., доц. Столяров Д.Д., 1959-1963 йилларда и.ф.н., доц. Тарасюк И.А. мудирлик қилганлар. 1964 йилда кафедра иккига, яъни Гуманитар факультетлар сиёсий иқтисод кафедраси ва Табиий факультетлар сиёсий иқтисод кафедрасига бўлинди.

Иқтисодиёт назарияси кафедраси 1968 йилда Тарих факультети таркибида Сиёсий иқтисод кафедраси номи билан ташкил этилган. Бу кафедрага 1968-1974 йилларда и.ф.д., проф. Ибрагимов Алихон Ибрагимович, 1975 йилда и.ф.н., доц. Қосимов Наримон Азизович раҳбарлик қилганлар. 1975 йилда мазкур кафедра Гуманитар факультетлар сиёсий иқтисод кафедрасига қўшилган ва бу кафедрага 1975-1988 йилларда ю.ф.н.,проф. Наточиев Федор Степанович мудирлик қилган.

1979 йилда Фалсафа-иқтисод факультети ташкил этилди ва унинг таркибида алоҳида Сиёсий иқтисод кафедраси шакллантирилди. Бу кафедрага 1979-1990 йилларда и.ф.д., проф. Расулов Мухтор Расулович раҳбарлик қилган. 1991 йилда Иқтисодиёт факультети ташкил топди ва унинг таркибида Иқтисодиёт назарияси кафедраси фаолият кўрсата бошлади. Бу кафедрага 1991-1992 йилларда и.ф.д., проф. Зайнутдинов Сайфутдин Мухиддинович, 1993-1996 йилларда и.ф.д., проф. Абдуғаниев Абдувоҳид Абдуғаниевич, 1997-2002 йилларда и.ф.н., доц. Хошимов Пазлиддин Зухурович, 2003 йилда и.ф.н., доц. Толаметова Зилола Абдужабборовна, 2004 йилда и.ф.д, проф. Хамраев Одил Хамзаевич, 2005 йилда и.ф.д., проф. Каримов Рахмонқул Каримович, 2005-2012 йилларда и.ф.н., доц. Умаров Камол Юсупович, 2013-2015 йилларда и.ф.д. Шодмонов Эркин Шерқулович мудирлик қилганлар. 2015 йилдан ҳозирги вақтга қадар кафедрага и.ф.н., доц. Муминов Нозим Гаффарович раҳбарлик қилиб келмоқда.

Иқтисодиёт назарияси кафедраси ташкил топганидан буён мамлакатимиз олий ўқув юртларига иқтисодий фанлар ўқитувчиларини ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларига юқори малакали кадрларни тайёрлаб келмоқда.

Иқтисодиёт назарияси кафедраси 5230100 – “Иқтисодиёт” йўналиши бўйича бакалаврлар ва 5А 230102 – “Иқтисодиёт” мутахассислиги бўйича магистрларни тайёрловчи кафедра ҳисобланади. Ҳозирги кунда кафедрада 2 нафар фан доктори, профессорлар, 6 нафар фан номзоди, доцентлар, 4 нафар катта ўқитувчи, 6 нафар ўқитувчи, жами 18 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келмоқда.  

Иқтисодиёт назарияси кафедраси профессор-ўқитувчилари, докторантлари, мустақил изланувчилари, магистрантлари ва иқтидорли талабалари Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг фундаментал ва амалий грантлари асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Кафедра аъзолари:

1. МУМИНОВ НОЗИМ ГАФФАРОВИЧ (кафедра мудири)

2. АБУЛКАСИМОВ ҲАСАН ПИРНАЗАРОВИЧ (профессор)

3. ЭГАМБЕРДИЕВ ФАРМОНКУЛ ТУРСУНКУЛОВИЧ (профессор)

4. ОЛИМЖАНОВА ШОИРА ОЛИМЖАНОВНА (доцент)

5. ТОЛАМЕТОВА ЗИЛОЛА АБДИЖАПАРОВНА (доцент)

6. МАХМУДОВА ГУЛЖАХОН НЕМАТДЖОНОВНА (доцент в.б.)

7. ДЖУМАЕВА САНОБАР КЕНЖАЕВНА (катта ўқитувчи)

8. ЖАННАЗАРОВА ГАУХАР КАИПНАЗАРОВНА (катта ўқитувчи)

9. ЗАХИРОВА ГУЛНОРА МУХАМАДИЕВНА (катта ўқитувчи)

10. ХАМРАЕВ ОЛИМЖОН ЯХШИБОЕВИЧ (катта ўқитувчи)

11. БАЙНАЗАРОВ ЭЛМУРОД ЭРКИНОВИЧ (катта ўқитувчи)

12. АЗИЗОВА САЙЁРА ХАМИДУЛЛАЕВНА (ўқитувчи)

13. ЖУРАЕВ ЙИГИТАЛИ ДАВРОНОВИЧ (ўқитувчи)

14. РАХМОНОВА САРВИНОЗ ФАХРИДДИН ҚИЗИ (ўқитувчи)

15. УМАРОВ ОҚИЛ ОМИЛЖОНОВИЧ (ўқитувчи)

16. ЭГАМБЕРДИЕВ ХУМОЮН ХАМРОКУЛОВИЧ (ўқитувчи)