Минтақавий иқтисодиёт кафедраси

”Минтақавий иқтисодиёт” кафедраси республикамиз иқтисодиёти учун юқори малакали кадрларни тайёрлаб келаётган етакчи кафедралардан бири ҳисобланади.

Кафедра икки “Менежмент” ва “Минтақавий иқтисодиёт” кафедралари негизида ташкил топган.

“Менежмент” кафедраси дастлаб “Иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришни бошқариш” кафедраси номи билан 1991 йилда ташкил топган. 1998 йилдан кафедранинг номи “Менежмент” деб атала бошлади.

“Менежмент” кафедрасига 1991-2002 йилларда иқтисод фанлари доктори, профессор Мухиддинов Ренат Музаффарович, 2002-2005 йилларда иқтисод фанлари номзоди, доцент Содиқова Ирода Анваровна, 2006-2011 йилларда иқтисод фанлари доктори Маматов Ахмаджон Атаджданович рахбарлик қилиб келганлар.

“Минтақавий иқтисодиёт” кафедраси эса Ўзбекистон Миллий университети ректорининг 2002 йил 15 июндаги 01-381 сонли буйруғига мувофиқ “Минтақашунослик ва тармоқлар иқтисодиёти” кафедраси номи билан ташкил этилди. Сўнгра университет ректорининг 2005 йил 29 июндаги буйруғига асосан “Минтақавий иқтисодиёт” кафедрасига айлантирилди. 

Кафедрани 2002-2011 йилларда география фанлари доктори, профессор Қаюмов Абдуҳаким Абдуҳамидович бошқарди. Бу даврда кафедрада “Минтақавий иқтисодиёт” мутахассислиги бўйича 20 дан ортиқ магистрантлар тайёрланди.

2011 йилда Минтақавий иқтисодиёт кафедраси “Менежмент” ҳамда “Минтақавий иқтисодиёт” кафедралари негизида “Минтақавий иқтисодиёт” кафедраси ташкил этилиб 2011 йилда унга иқтисод фанлари номзоди, доцент  Мўминов Нозим Гаффарович, 2012-2016 йилларда география фанлари номзоди, доцент Халмирзаев Ахмаджон Ахунович, 2016-2017 йилларда иқтисод фанлари номзоди, доцент Рахмонов Расул Неъматович рахбарлик қилганлар.

Хозирги кунда кафедрага иқтисод фанлари номзоди, доцент Хошимов Пазлиддин Зухурович мудирлик қилиб келмоқда. Кафедра “Кадрлар менежменти” йўналиши бўйича бакалавр кадрларни тайёрлаб келмоқда.

Ҳозирги кунда кафедрада қуйида келтирилган профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқдалар: и.ф.н., доц. Хошимов П.З., и.ф.д., проф. Абдусалямов М.А., г.ф.д., проф. Қаюмов А.А., г.ф.н., доц. Халмирзаев А.А.,  г.ф.н., доц.Назарова Х.М., и.ф.н., доц. Мажидов Н.М., и.ф.н., доц. Рахмонов Р.Н., и.ф.н., доц.в.б. Джуманова Р.Ф., и.ф.н., доц.в.б. Файзиева Ш.Р., доц. Бекмуродов Н.Х., доц. Адилов Б.Б., и.ф.н., доц. Элов Д.А., кат.ўқ. Нигматова Д.З., кат ўқ. Назарова Ф.У., кат.ўқт. Абдуллаева Р.Г., кат.ўқт. Ниёзов М.А., кат.ўқ. Шайзаков Б.И., ўқ. Джумабаева Ш.Х., ўқ. Элмонов Б. 

 

Кафедра аъзолари:

1. ХАШИМОВ ПАЗЛИДДИН ЗУКУРОВИЧ (кафедра мудири)

2. АБДУСАЛЯМОВ МУХАМАДАМИН (профессор)

3. ҚАЮМОВ АБДУҲАКИМ АБДУҲАМИДОВИЧ (профессор)

4. ХАЛМИРЗАЕВ АХМАДЖАН АХУНОВИЧ (доцент)

5. АДИЛОВ БОТИР БАЛТАБАЕВИЧ (доцент)

6. НАЗАРОВА ХАКИМА МАТЖИТОВНА (доцент)

7. ДЖУМАНОВА РАЪНО ФАЙЗУЛЛАЕВНА (доцент)

8. ФАЙЗИЕВА ШАХНОЗА РУСТАМОВНА (доцент)

9. ЭЛОВ ДИЛЬШОД АБДУЖАББАРОВИЧ (доцент)

10. БЕКМУРАДОВ НУРАЛИ ХОЛМАТОВИЧ (доцент)

11. НИГМАТОВА ДИЛБАР ЗАФАРОВНА (катта ўқитувчи)

12. АБДУЛЛАЕВА РАЪНО ГАФУРОВНА (катта ўқитувчи)

13. НАЗАРОВА ФЕРУЗА УСМОНОВНА (катта ўқитувчи)

14. НИЯЗОВ МУЗАФФАР АБДУСАТТАРОВИЧ (катта ўқитувчи)

15. ДЖУМАБАЕВА ШАИРА ХАЛИЛЛАЕВНА (ўқитувчи)