Эконометрика ва иқтисодий моделлаштириш кафедраси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2527-сонли қарори иловасига асосан “Эконометрика ва иқтисодий моделлаштириш” кафедраси  Иқтисодиёт факультети қошида ташкил этилган. Ҳозирги кунда кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан  “Иқтисодиёт” (тамоқлар ва соҳалар бўйича), “Кадрлар менежменти”, “Ижтимоий иш” (Пенсия таъминоти), “Ижтимоий иш” (оила ва болалар билан ишлаш) бакалавр йўналишлари, шунингдек, иқтисодиёт таълим йўналиши негизидаги магистратура мутахассисликларига бир қатор фанлардан маъруза, амалиёт ва лаборатория машғулотлари олиб борилмоқда. Жумладан:

“Иқтисодиёт” (тамоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабаларига “Ахборот коммуникацион технологиялари ва тизимлари”, “Эконометрика”, “Иқтисодчилар учун математика”, “Иқтисодий математика”, “Иқтисодий математик усуллар ва моделлар”;

“Кадрлар менежменти” таълим йўналиши талабаларига “Ахборот коммуникацион технологиялари ва тизимлари”, “Эконометрика”, “Иқтисодчилар учун математика”, “Иқтисодий математика”, “Иқтисодий математик усуллар ва моделлар”;

“Ижтимоий иш” (пенсия таъминоти) таълим йўналиши талабаларига “Ижтимоий иш учун информатика”, “Олий математика”, “Пенсия тизимининг ахборот таъминоти”, “Ижтимоий таъминот тизимини моделлаштириш”;

“Ижтимоий иш” (оила ва болалар билан ишлаш) таълим йўналиши талабаларига “Ижтимоий иш учун информатика”;

“Иқтисодиёт” (тамоқлар ва соҳалар бўйича) ва  “Ижтимоий иш” (пенсия таъминоти)  магистратура мутахассисликларига “Микроиқтисодиёт-2”, “Замонавий ахборот-коммуникацион теҳнологиялар”, “Пенсия таъминотининг даромадлари ва харажатларини моделлаштириш”.

Ҳозирда кафедрада 2 нафар фан номзоди, 2 нафар катта ўқитувчи, 2 нафар ўқитувчи фаолият олиб боради.

Кафедрада ф.-м.ф.н, доц. Ш.С. Насретдинованинг раҳбарлигида “Ўзбекистон Республикасида суғурта бозорини ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш” деб номланиб илмий тадқиқот мавзуси доирасида бир қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. 

Кафедрада Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган амалий тадқиқотлар бўйича гранти асосида «Инвестицион лойиҳа рискларини таҳлил қилиш ва баҳолаш услубиётини халқаро андозалар асосида такомиллаштириш йўллари» мавзусида илмий-тадқиқотлар ҳам олиб борилмоқда.

Ҳозирда кафедранинг таянч докторанти Б.Ғ. Тўхтаев томонидан “Миллий иқтисодиётни иннофацион ривожлантириш шароитида иқтисодий ўсишни моделлаштириш” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертацияси устида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бир қанча монография, ўқув қўлланмалари ҳамда маҳаллий ва хорижий нашрларда мақолалар чоп этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 5 та муаллифлик хуқуқини берувчи патент гувохномаларига эга бўлишган.

Кафедра аъзолари:

1. НАСРЕТДИНОВА ШАХНОЗА САИДАКМАЛОВНА (кафедра мудири)

2. ШАМСУДДИНОВ БАХОДИР РАХИМОВИЧ (доцент)

3. ОТАЕВ ШОНАЗАР ҚОДИРОВИЧ (катта ўқитувчи)

4. ЖАББОРОВ ХАКИМБОЙ ФАРХОДОВИЧ (катта ўқитувчи)

5. БЕКЧАНОВ ФАЙЗУЛЛА ШЕХНАЗАРОВИЧ (ўқитувчи)