География кафедраси

Туркистон давлат университети Ҳарбий факультети таркибида 1920 йилда “Туркистон географияси” кафедраси, унинг негизида 1935 йилда “Табиий география” ва 1940 йилда “Иқтисодий география” кафедралари ташкил этилган. 2014 йилда “Табиий география” ва “Иқтисодий география” кафедралари бирлаштирилиб “География” кафедраси деб номланди.

Табиий география кафедраси 1935 йилда академик Н.Л.Корженевский томонидан ташкил этилган. Кафедрада турли йилларда йирик олимлар Ю.А.Скворцов, Л.Н.Бабушкин, Н.Д.Долимов, Ҳ.Ҳ.Ҳасанов, Н.А.Когай, О.Ю.Пославская, Э.Мамедов, Р.У.Раҳимбеков, А.А.Рафиқов, М.Маматқулов, Ҳ.Вахобов П.Н.Ғуломов, Ш.С.Зокиров, А.Соатов ва бошқалар ишлаганлар.

Иқтисодий география кафедраси 1940 йилда профессор А.Г.Кузнецов томонидан ташкил этилган. Ўтган йиллар мобайнида кафедрада йирик олимлар Г.Н.Черданцев, С.Д.Муравейский, В.Г.Кузнецов, В.М.Четиркин, Р.С.Лобач, Н.Г.Смирнов, А.Н.Ракитников. М.Г.Кадек, Т.Э.Эгамбердиев, З.М.Акрамов, О.Б.Ата-Мирзаев, Р.А.Ходиев, Т.И.Раимов, С.С.Саидкаримов, А.С.Солиев ва бошқалар ишлаганлар.   

Ҳозир кафедрага доцент Н.Қ.Комилова мудирлик қилмоқда. Унда 3 фан доктори, 12 фан номзоди, 1 та PhD,    3 нафар ўқитувчилар илмий-педагогик фаолият олиб бормоқда.

Кафедранинг илмий тадқиқотлари кўлами кенг. Асосий илмий йўналишлар: Ўзбекистон табиий шароити ва табиий ресурсларини тадқиқ этиш, уларни хўжаликнинг турли мақсадларида баҳолаш, табиий географик жараёнларнинг ривожланиш тенденцияларини аниқлаш, мамлакатимизда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг географик асосларини ўрганиш; Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг илмий-назарий масалалари, Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳудудий муаммолари, урбанизация жараёнлари ва унинг географик жиҳатлари, Ўзбекистоннинг демографик вазияти ва аҳоли ижтимоий ривожланишининг минтақавий муаммоларини ўрганиш.

Кафедра фаолияти олий, ўрта махсус, академик лицей, умумтаълим мактабларида география ўқитишни такомиллаштиришга, дастурлар, услубий қўлланма ва дарсликлар яратишга қаратилган. Шу билан бирга, кафедра аъзолари бакалавриат, магистратура, умумий таълим мактаблари учун таълимнинг давлат стандартларини тузиш ва уларни такомиллаштиришда иштирок этади. Ҳозирги кунда академик лицейлар, умумий таълим мактаблари, университет учун ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмалари тайёрланиб, нашр этилди.

Кафедрада “Географ-ўлкашунос” талабалар илмий тўгараги фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, кафедра қошида Ҳ.Ҳасанов номидаги “Глобус” ўқув методика хонаси мавжуд. Унда дунёда ягона, аналоги йўқ бўлган ноёб рельефли-ландшафтли глобус ўрнатилган.

Тошкент глобуси

 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида География ва табиий ресурслар факулътетининг профессори Ҳ.Ҳ.Ҳасанов номидаги ўқув-методика хонасида ўрнатилган улкан глобус ҳозир мавжуд бўлган барча глобуслардан бутунлай фарқ қилади. У ҳозирги вақтдаги ўқув глобусларидан бир неча баробар катта. Масштаби 1: 7 000 000, яъни бир сантиметр 70 километр. Ер 7 миллион марта кичрайтириб тасвирланган. Глобуснинг баландлиги таглиги билан бирга 2,5 метр. Шарнинг оғирлиги 240 килограмм, таглиги 250 килограмм. Диаметри 2 метр, айланаси 6 метр, сатҳи 13 м2.







Кафедра аъзолари:

1)        Комилова Нилуфар Қаршибоевна – кафедра мудири, география фанлари доктори.

2)        Сабитова Наила Исмаиловна – география фанлари доктори, профессор.

3)        Тожиева Зулхумор Назаровна – география фанлари доктори, доцент.

4)        Абдуназаров Уктам Кабулжанович – география фанлари номзоди, доцент.

5)        Махамадалиев Равшан Йўлдашевичнинг – география фанлари номзоди, доцент.

6)        Назаров Маматқодир Исматиллаевич – география фанлари номзоди, доцент.

7)        Миракмалов Мирали Туронбоевич – география фанлари номзоди, доцент.

8)        Никадамбаева Хилола Ботировна – педагогика фанлари номзоди, доцент.

9)        Таштаева Саида Каҳаровна – география фанлари номзоди, доцент.

10)    Шамуратова Нигора Тахировна - география фанлари номзоди, доцент.

11)    Янчук Сергей Леонидович - география фанлари номзоди, доцент.

12)    Шарипов Шавкат Мухамажанович - география фанлари номзоди, доцент.

13)    Эгамбердиева Матлуба Маманазаровна - география фанлари номзоди, доцент.

14)    Ибрагимова Рана Алимбаевна - география фанлари номзоди, доцент.

15)    Қурбонов Шухрат Бекметович – PhD, катта ўқитувчи.

16)    Эгамбердиева Умриниса Турсункуловна – доцент.

17)    Мажидова Нафиса Махамаджоновна – катта ўқитувчи.

Эгамов Баҳтиёр Юнусалиевич – ўқитувчи.