Гидрология ва гидрогеология кафедраси

Кафедра 1945 йилда “Қуруқлик гидрологияси” номида профессорлар Н.Л.Корженевсий, В.М.Четиркин, В.Л.Шульцлар ташабусси билан ташкил этилган, 2016 йилдан кафедранинг номи “Гидрология ва гидрогеология” деб ўзгартирилди. Ҳозирги кунда кафедрага география фанлари доктори, профессор Ф.Ҳикматов мудирлик қилмоқда.

Кафедрада таниқли гидролог олимлар - профессорлар В.Л.Шульц, О.П.Шеглова, Г.Е.Глазирин, Г.Н.Трофимов, доцентлар З.В.Джоржио, Р.Машрапов, П.М.Машуков, Н.К.Лукина, Л.И.Шалатова, И.Р.Алимухамедов, А.Р.Расулов, М.А.Носиров, Е.М.Виденеева, З.С.Сирлибоева кабилар фаолият кўрсатганлар.

Ҳозирги кунда кафедрада 5140700-Гидрометеорология, 5141100-Гидрология таълим йўналишлари ҳамда 5А140702–Гидрометеорология, 5А141102 – Гидрогеология магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади. Шунингдек, кафедрада 11.00.03–Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё ихтисослиги бўйича таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) фаолияти йўлга қўйилган.

Ўқув жараёнида кафедранинг 1 фан доктори - профессори ҳамда 5 та фан номзоди - доцентлари билан бир қаторда, ГМИТИ дан т.ф.д., проф. Б.К. Царев, г.ф.д., проф. А.К.Абдуллаев, т.ф.н. Т.А.Ахмедовалар, ИСМИТИ дан г.ф.д., проф. Э.И.Чембарисов, т.ф.д., проф. М.А.Якубов каби олимлар фаол иштирок этмоқда.

Ўтган давр мобайнида кафедрада 1200 дан ортиқ муҳандис-гидролог, гидрометеорология ва гидрология бакалаврлари, шунингдек, 80 дан ортиқ магистрлар тайёрланди. Ҳозирги кунда улардан 40 дан ортиғи фан доктори, 300 га яқини фан номзодлари (ёки PhD ) илмий даражаларига эга.

Кафедра ЎзР ФВВ ҳузуридаги Ўзгидромет, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ирригация ва дренаж Миллий қўмитаси, М.В.Ломоносов номидаги МДУ, Ал-Форобий номидаги Қозоғистон Миллий университети, Туркманистон ФА Чўллар институти, ТИҚХММИ қошидаги ИСМИТИ, ЎзР ФА Сейсмология институти, Геология ва геофизика институти, ЎзР Геодезия ва картография миллий маркази, Ўзбекистон Миллий энциклопедияси каби корхоналар ва муассасалар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Мустақиллик йилларида кафедрада 1 та фундаментал, 7 та амалий ва 2 та инновацион лойиҳалар доирасида тадқиқотлар олиб борилди. Кафедра профессор-ўқитувчилари 5 та халқаро лойиҳаларда иштирок этдилар. Натижада, илк бор “Ўзбекистон ер усти сувлари” деворий картаси, “Ўзбекистон ер усти сувлари атласи” (ўзбек, инглиз ва рус тилларида), “Географический атлас Узбекистана” (Тошкент, 2012, 34 б.т.), “Ўзбекистон географик Атласи” (Тошкент, 2016, 34 б.т.), 7 та монография, 3 та илмий рисолалар тайёрланди ва чоп этилди.

Кафедрада шу йилларда 3 та дарслик, 12 та ўқув қўлланма ҳамда 20 дан ортиқ ўқув-услубий кўрсатмалар яратилди ва чоп этилди. Улардан Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар ОТМларида ҳам кенг фойдаланилмоқда.

Кафедрада охирги 2016-2017 йилларда 1 нафар DSc ва 1 нафар PhD тайёрланди, шунингдек, кафедранинг собиқ битирувчиларидан 2 нафари DSc ва 1 нафари PhD илмий даражасини эгаллади.