Геодезия ва картография кафедраси

Ўзбекистон Миллий университетининг Геодезия, картография ва кадастр кафедраси Ўзбекистон картографияси ва у билан боғлиқ бўлган тадқиқотларнинг маркази ҳисобланади.

Кафедрага 1920-йили профессор Н.И.Лебеденский асос солган. 1920-1945 йилларда кафедра турли факултетларнинг таркибида фаолият юритди. 1945 йили мустақил География факултети ташкил қилингандан сўнг, унинг таркибида Геодезия ва картография кафедраси иш бошлади.

Кафедрага проф. Н.И.Лебеденский, Ф.Л.Торопкин., проф. И.Г.Красовский, И.Г.Черняк, доц. Ч.В.Галков, проф. Т.М.Мирзалиев, доц. Е.Г.Бродский, П.Е.Бутенко, А.Эгамбердиев, Л.Ҳ.Ғуломова, Х.М.Мубораков ва проф. Э.Ю.Сафаровлар раҳбарлик қилдилар.

1946-1957 ва 1967-1975 йиллар мобайнида геодезия ва картография соҳалари учун 100 дан ортиқ малакали кадрлар тайёрланди, ҳозирги вақтда уларнинг кўпчилиги геодезия ва картография бўйича ишлаб чиқариш, илмий тадқиқот хамда таълим муассасаларида муваффақиятли ишламоқдалар.

1961 йили проф. Т.М.Мирзалиев ташаббуси билан картография мутахасислиги, 1988 йилдан бошлаб, «Географ-картограф» мутахассислиги қайта тикланди. 1991 йилдан «Мухандис-картограф», 1997 йилда янги мутахассислик-“Геодезия, картография ва кадастр” йўналиши очилди. 2002 йилдан «Амалий геодезия» мутахассислиги бўйича магистрантлар тайёрланмоқда.

Кафедра таркибида 5 та ихтисослашган ўкув кабинети (хонаси) ва битта геодезик асбоб-ускуналарни сақлайдиган геокамера ва Атлас маркази мавжуд. Мазкур ўқув хоналари замонавий асбоб-ускуналар, техника воситалари ва бошқа кўргазмали материаллар билан жиҳозланган.

1980-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошида университетда проф. Т.Мирзалиевнинг “Атлас картографияси” илмий мактаби яратилди. Ҳозирги кунда кафедрада 1 нафар фан доктори, 4 нафар фан номзоди, 8 нафар ўқитувчилар илмий-педагигик фаолият олиб бормоқда.

Кафедра аъзолари “Ўзбекистон Миллий атласини яратиш” ва “Кадастр съёмкаларини геодезик маълумотлар билан таминлаш” бўйича илмий иш олиб бормоқдалар, шунингдек, республикамизда тайёрланиб чоп этилаётган барча картографик тадқиқотларда фаол иштирок этмоқдалар.

нашр этилган йирик картографик асарлар:

Ўзбекистон ўқув ўлкашунослик атласи (1981), Ўзбекистон комплекс географик илмий-малумотномали атласи (1-том,1982; 2-том, 1985). Ўзбекистон географик атласи (1999) «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув қўлланмаси» деб топилган.

Дарслик ва ўқув қўлланмалар:

Т.Мирзалиев. Картография. Дарслик (2003); Т.Мирзалиев, М.Асомов. Топография асослари ва картография. Ўқув қўлланма (1998); Т.Мирзалиев. Географик тадқиқотларда аэрокосмик методлар. Ўқув қўлланма (1987); Т.Мирзалиев. Космос ҳалқ хизматида; Т.Мирзалиев. Ўзбекистонда мавзули ва комплекс картография; Т.Мирзалиев. Ўзбекистонда атлас картографияси; Х.М.Мубораков. Геодезия; Х.М.Мубораков. Геодезия асослари ва топография; Л.Х.Ғуломова. Математик картография; Л.Х.Ғуломова. Географик ахборот тизимлари; Э.Ю.Сафаров. Ижтимоий ва иқтисодий картография. Дарслик; Э.Ю.Сафаров. Географик ахборот тизимлари. Ўқув қўлланма; А.Эгамбердиев. Геодезия асослари ва топографиядан тестлар. Ўқув қўлланма; А.Эгамбердиев. Картография; И.Ў.Абдуллаев. Фотограмметрия. Ўқув қўлланма.