Геодинамика ва тектоника кафедраси

Геодинамика ва тектоника» кафедраси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси” даги ПҚ – 2527-сон Қарори ҳамда Университет Кенгашининг навбатдан ташқари мажлисининг 2016 йил 14 майдаги 10-сонли қарори асосида 2016 йил 28 августда ташкил этилган. Кафедра Ўзбекистон Республикасининг илмий марказлари ва ишлаб чиқариш ташкилотлари учун кенг профилдаги “5140800- Геология” ва “5140900-Геофизик тадқиқот усуллари” ихтисослиги бўйича кадрлар тайёрлашда қуйидаги фанлардан;

бакалавриатлар 5140800-Геология йўналиши “Геология” кафедраси талабалари учун умумий геология, стратиграфия асослари, геотектоника, геотектоника ва Ўрта Осиё геологияси, структуравий геология ва геологик хариталаш, йирик миқёсли геологик хариталаш, тўртламчи давр геологияси ва геоморфологияси, Геологияда разведка ишлари ва хавфсизлик техникаси, геологияда аэрокосмик усуллари;

5140900-Геофизика йўналиши “Геофизика тадқиқот усуллари” кафедраси талабалари учун структуравий геология ва геологик хариталаш, геотектоника ва Ўрта Осиё геологияси фанларидан маъруза, амалиёт ва лаборатория машғулотларини олиб бориши белгилаб қўйилган.

5А140801-Умумий ва худудий геология, 5А140806-Геологик съемка ва фойдали қазилма конларини қидириш мутахассисликлари бўйича магистратура талабаларига Геодинамик тадқиқот усуллари, махсус фанларни ўқитиш методологияси фанлари бўйича юқори малакали профессор-ўқитувчилар маъруза ва амалий машғулотлар олиб боради.

            Халқаро илмий марказлар билан алоқаларни жонлаштириш тараддудлари кўриляпти. Кафедрада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари натижалари бўйича йигирмадан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар эълон қилинди. Илмий тадқиқот ишлари натижалари геологик ўқув жараёнида ҳам тадбиқ қилиниб келинмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби тўғрисида маълумот.


Ф.И.Ш.

Лавозими

Илмий даражаси

Штат



1

Аширов М.Б.

доцент в.б. каф.муд

г.-м.ф.н.

1.0

2

Тойчиев Х.А.

проф.

г.-м.ф.д.

1.0

3

Абдувахобов А.

К.ўқитув

-

1.0

4

Мойлиев М.Ш

ўқитувчи

-

0.75

5

Нурходжаев А.Қ.

доцент

г.-м.ф.н.

0,5

Жами

4.25


«Геодинамика ва тектоника» кафедрасининг ўқув-ёрдамчи ходимлар рўйхати. Комилова Ҳ.Ҳ.—кабинет мудири вазифаси – кафедрадаги барча меёрий ва бошқа иш юритилиши ҳужжатлари билан ишлаш,  компьютерда ишлаш, кафедра фаолиятига таалуқли хар хил жадвалларни расмийлаштириш, буйруқлар ва топшириқларни бажариш, кафедра мудирининг турли топшириқларини бажариш ва кафедра мудирининг хонасидаги тартиб ва тозалигига жавоб бериш.

«Геодинамика ва тектоника» кафедраси талабаларининг ўқув-дала ва ишлаб-чиқариш амалиётлари

         Кафедрамиз профессор-ўқитувчилари талабаларининг ўқув дастурларида кўрсатилган амалиётларини ўташида фаол иштирок этишади. Жумладан; 1 курс талабалари учун умумий геология фанидан ўқув-дала амалиёти 2017 йил  16 июндан 14 июлгача ва 2 курс талабалари структуравий геология ва геологик хариталаш фанидан  ўқув-дала амалиётини 2017 йил 17 июндан 29 июлгача Оқсоқ-Ота дала амалиёт полигонида 144 соат ҳажмида  ўтказадилар. 3 курс талабалари  ишлаб чиқариш амалиётини Ўзбекистон Респибликаси Геология Давлат қўмитаси тасарруфидаги геологик ташкилотларда, НТКМК таркибидаги “Қимматбахо металлар ва уран геологияси ИИМ” тасарруфидаги кархоналарда ва ОТКМК корхоналарида ўтказадилар. Кафедра профессор-ўқитувчилари асосан “Геология” кафедраси бакалавр ва магистр мутахассислиги йўналиши талабаларига мустақил ишлари ва битирув малакавий ишларини тайёрлашларига илмий раҳбарлик қилишади.  Кафедра профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида  йилига 20 нафар талабалар Битирув малакавий ишларини ҳамда 2 нафар магистр диссертация ишларини химоя қиладилар. Битирув малакавий ишларини тайёрлашда талабалар Ўзбекистон Давлат Геология Қўмитаси тасарруфидаги корхоналар,  Навоий тоғ-кон металургия комбинати “НТКМК” ДК, Олмалиқ тоғ-кон металургия комбинати “ОТКМК” ДК ва Геология ва гафизика институтларида ишлаб чиқариш амалиёти  маълумотлари ва бошқа материаллари ҳамда фондлар хисоботларидан фойдаланишади.

Илмий-тадқиқот ишларининг умумий тафсифи

        Юқорида қайд қилинган илмий тадқиқотларнинг устивор йўналишларига мос ҳолда кафедра ва лабораторияда хисобот йилида умумий суммаси 150 млн. бўлган 1 та давлат гранти бўйича иш олиб борилмоқда: 

ОТ-Ф8-03. “Изучение эволюции и оценки степени изученности современных и ископаемых почв четвертичного периода Узбекистана магнитометрическим методом с целью выработки практических рекомендаций в геологических и почвоведческих отраслях”. Срок 2017-2020гг.  Руководитель проф. Х.А.Тойчиев.  Умумий суммаси 150000000 сўм.

            Кафедрада хорижий давлатлар билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Жумладан, “Определение межрегиональных геофизических (магнитометрических) реперов для расчленения и корреляции лессово-почвенных разрезов Восточно-Европейской равнины России и Чаткало-Кураминского региона Узбекистана” мавзуси бўйича  Россия Фанлар академияси география институти билан ҳамкорликда янги лойиҳа режалаштирилмоқда. Лойиҳа раҳбари проф. Тойчиев Х.А. Бундан ташқари кафедрадаги профессор-ўқитувчилар “Геология” кафедрасида олиб борилаётган хўжалик шартнома ишларида фаол иштирок этиб келишмоқда.

ИТИ натижаларининг ижтимоий самарадорлиги ва ўқув жараёнига тадбиқ этилиши:

            Давлат гранти мавзусидан олинган янги маълумотлар профессор-ўқитувчилар томонидан «Умумий геология», «Литология», «Тарихий геология» ва бошқа фанлар бўйича маърузаларда ҳамда лаборатория машғулотларида, шунингдек, магистр ва бакалаврларнинг махсус фанлар бўйича дарсларни ўзлаштиришларида кенг қўлланилмоқда.

         Кафедрадаги профессор-ўқитувчилар томонидан ўтган икки йил мобайнида 1 та монография, Университетимизнинг 100 йиллигига бағишлаб хорижий адабиётлар таржимаси асосида 3 та ўқув қўлланма (Умумий геология, Умумий ва тарихий геология, Стратиграфия асослари) тайёрланиб чоп этишга топширилди,  4 та услубий қўлланма (Умумий геология, геологиянинг ҳозирги замон муаммолари, геотектоника ва умумий геология фанидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма) ҳамда хорижий ва республика миқёсида 20 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар эълон этилди.