Геокимё ва минералогия кафедраси

Мустақил Республикамизда ишлаб чиқариш саноатини олтин, кумуш, мис ва бошқа фойдали қазилма хом-ашёлари билан таъминлашда геология соҳаси муҳим аҳамиятга эга.

Геокимё ва минералогия кафедраси соҳа узоқ йиллардан буён бўйича кадрлар тайёрлаб бериш ва педагогик  фаолият юритиб келмоқда. Кафедранинг шаклланиши ва тузилиши тарихини шарҳлайдиган бўлсак, у 1918 йилнинг баҳорида Туркистон Халқ университетининг тузилиши янги давргача бўлган 100-йиллик ўз ичига олади.

1920 йилда Туркистон Давлат университети ташкил этилганидан сўнг унинг номи ўзгарди: Ўрта Осиё Давлат университети, Тошкент Давлат университети, кейинчалик – Ўзбекистон Миллий университет деб номланди. Кафедра тарихи қуйидаги даврлар ажратилди:

            I. 1920-1930йй - кафедранинг ташкил этилиши ва республикада биринчи геолог мутахассислар етишиб чиқиш даври.

            II. 1936-1949йй - Ўрта Осиё Давлат университетининг геология факультетида минералогия кафедрасининг ташкил этилиши, петрография ва литология кафедрасининг очилиши (1942 й).

            III. 1949-1999йй -педагогик ва илмий-тадқиқот фаолиятнинг ривожланиш даври.

            IV. 2000-2017- бакалавр ва магистр мутахассисларни тайёрлашдаги янги тизим.

            1920 йилда Москва Давлат Университети битирувчиси А.С.УклонскийМинералогия кафедрасининг асосчиси, 1942 й. В.И.Попов петрография ва литология кафедрасини асосчиси ҳисобланади.Бошланғич даврдан ҳозиргача ушбу кафедраларнинг битирувчилари В.И.Попов, И.Х.Хамрабаев, Т.Н.Далимовлар минералогия, геокимё, петрография ихтисосликлари бўйича академик унвонларига эга бўлдилар, 10 дан ортиқ докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди, булардан Р.И.Конеев, А.А.Колдаев, А.А.Кустарникова, Л.Н.Лордкипанидзе Х.Д.Ишбаев ва б., 100 га яқин – номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Битирувчилар орасида аксарияти ишлаб чиқаришда етакчи мутахассис сифатида фаолият олиб бормоқда. Кафедрадан етишиб чиққан битирувчилар университетда ректорлик лавозимларида (акад.Т.Н.Далимов), проректор, декан лавозимларида (Х.Д.Ишбаев, Э.Э.Игамбердиев), кафедра мудири (Т.Н.Далимов, Х.Д.Ишбаев, Р.И.Конеев, А.З.Умаров и др) лавозимларида ишлаб келдилар ва ишлаб келмоқдалар.

Кафедраги шундай юқори малакали катта тажрибага эга бўлган профессор ўқитувичларининг илмий салоҳияти натижасида илмий мактаблар шаклланди.

Ўтган асрнинг 27-йилларида Ўрта Осиёдаги режали геологик тадқиқотларнинг бошланиши, ер қаъридаги қазилма бойликларни аниқлаш ва саноатга минерал хом-ашё базасини яратиш билан боғлиқ ҳолда миллий геологик кадрларни тайёрлаш масаласи турди. 1920 йилдаёқ Туркистон Давлат университетида (ТуркДУ) Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда геологик хизмат  учун асос солинди. Университет тизимида Минералогия ва петрография кафедраси фаолият олиб борган вақтларда унинг структуравий ҳолати бирнеча бор ўзгарди.

1920 йилда физика-математика факультетининг табиий фанлар бўлимида геология факультети ташкил этилди, аниқроқ айтганда, геология соҳасида олий маълумот олишнинг бошланиши бўлиб, янги кафедралар (минералогия ва б.) ташкил этилди.

Минералогия кафедрасининг ташаббускори 1920 йилда МДУ нинг физика-математика бўлимини тугатган, мутахассислиги бўйича геолог-минералог А.С.Уклонский бўлди.

1920-21 йилда биринчи бор унча кўп бўлмаган талабалар қабул қилинди. 1921 йилда кафедра ТуркДУ нинг техника факультетида тузилган тоғ-кончилик бўлимига ўтказилди, 1922 йилда қайта ташкиллаштириш туфайли, яна физика-математика факультетида очилган геология ва табиий фанлар бўлимига ўтказилди.

Кафедранинг педагогик таркиби: Уклонский Александр Сергеевич –кафедра асосчиси, 1927 йилдан профессор, кафедра мудири (1972йилгача); Голубкова Юлия Михайловна (1920-1928г) Петербург шаҳридан келган, кафедранинг ташкил этилишига кўмаклашган, радиометриядан дарс олиб борган; Бергер Николай Карлович (1920-1922), Киевдаги университетни тугатган, кафедрага таклиф қилинган, А.С.Уклонскийнинг биринчи ассистенти; Бекздека И.И. (1921-1928), Москва шаҳридан келган, кристаллографиядан машғулот олиб борган; Помирдаги қўрғошин ва бошқа конларни ўрганган илк тадқиқотчилардан; Кульчицкий А.М. (1921-1926), Москвадан келган, Туркистон сувларининг гидрогеокимёсини ўрганиш билан шуғулланган, 1926 йилдан геология кафедраси мудири; Культиасов С.В. (1923-1930 й), А.С.Уклонскийнинг биринчи шогирдларидан бири, ТуркДУ битирувчиси, ассистент; Цибишев П.В. (1923-1926) А.С.Уклонскийнинг биринчи шогирдларидан бири, ТуркДУ битирувчиси, ассистент.

Дастлабки 10 йил ичида ўқитувчилар етишмаслиги туфайли физика-математика факультетининг геология бўлимида А.С.Уклонский минералогия, петрография, геокимё, фойдали қазилмалар бўйича, кимё бўлимида минералогиядан, техника факультетининг тоғ-кончилик бўлимида минералогиядан маърузалар ўқиди.

Дастлабки йиллардаги қийинчиликлар ТуркДУ нинг моддий томондан ёмонлашувчи, жиҳозлар олиш учун маблағ етишмаслиги, экспедициялар, ўқитувчиларга ойлик маошларини ўз вақтида тўлай олмаслик кабиларни ўз ичига олди; ўша вақтда тиф касаллиги кучайганлидан ва иккита ўқитувчи вафот этди, А.С.Уклонский оғир касал бўлди. Ўқитувчи ва талабалар университетда ва бошқа ташкилотда ўқиш билан ишни бирга олиб боришган.

            1930 йилда ЎОДУ нинг геология бўлимидаги барча кафедралари ажралиб чиқиб, мустақил ЎОГҚИ бўлди, кейинчалик Интустриал деб қайта номланди (ТошДТУ). Шу тариқа ЎОДУ таркибидан ажралиб чиқди. Аммо ҳаёт университет кесимида геолог-геохаритловчи, минералог, петрограф, литолог мутахассисларни етиштириб чиқаришга эҳтиёж борлигини кўрсатди. 1936 йилда тупроқшунослик-геология-география факультетида янги минералогия кафедраси ташкил этилди. Уни яна А.С.Уклонский ташкил қилди. 

            Урушдан кейинги йиллар геологик ишларнинг жадал ривожланиши, янги конларнинг очилиши, геологик-разведка, геологик-хариталаш, қидирув ишлари билан намоён бўлди. Уларнинг сифатли бажарилиши учун минералогик ва петрографик тадқиқотлар талаб қилинди. Давлат миқёсида конлардан комплекс фойдаланиш, Pb, Zn, Cu, Мo ва бошқа маъданлардан нодир ва тарқоқ элементларни ажратиб олиш масалалари кўтарилди. Геокимёвий, гидрогеокимёвий ва биогеокимёвий қидириш усуллари кенг қўлланилди. Минералогия ва бошқа кафедраларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Геология институти, ишлаб чиқариш корхоналари: Ўзбек геологик бошқармаси, Цветметразведка ва бошқалар билан узвий алоқада катта ишлар, шунингдек, назарий ва амалий аҳамиятга молик ўқув, илмий-методик ва тадқиқот ишлари олиб борилди.

Кафедра ташкил топганидан буён 35 йиллик фаолияти бўйича А.С.Уклонский шундай деб ёзади: Ўзбекистонда қисқа муддат ичида геология бўйича олий маълумот берувчи муассаса бўлмаган жойда ижодий ишларга қодир бўлган янги кадрлар тарбияланди, улар тоғ саноатида мисли йўқ қулоч ёйди. Бунда минералогия кафедрасининг ҳиссаси катта, чунки, геология факультетининг барча битирувчилари Кафедранинг ўқитувчиларининг маъруза ва амалий машғулотларидан ўтдилар.
            Минералогия кафедрасининг раҳбарлари (1950-1999 йй). Кафедрани 50 дан ортиқ профессор, академик, г.-м.ф.д Уклонский Александр Сергеевич (1920-1972 йй.) бошқарди, сўнгра кафедрага доцент г.-м.ф.н. Василевский Борис Федорович (1974-1984 йй.), доцент, г.-м.ф.н. Кушмурадов Очил Кушмурадович (1985-1999 йй.), бирмунча қисқа муддатларда: доцент, г.-м.ф.н. Еникеев Махмуд Рахимович (1972-1973 йй.), доцент, г.-м.ф.н. Рашидова Гульнара Шарафовна (1984-1985 йй.) раҳбарлик қилдилар. Ҳар бир кафедра мудирининг фаолияти, умуман олганда, А.С.Уклонский асос солган анъананинг давоми бўлди. Аммо улар тарихий лаҳзаларга мувофиқ ҳолда мутахассисларни тайёрлаш масалаларида ўзларининг тузатишларини киритдилар. 1956 йилда ТошДУ ва СамДУ геология факультетларининг бирлаштирилишига боғлиқ ҳолда, кафедрада ўқитувчилар таркиби тўлдирилди. 1995 йилдан бошлаб ТошДУ да Петрография ва минералогия кафедралари бирлаштирилди.
            1983 йилдан «Петрография ва фойдали қазилмалар» кафедрасига г.-м.ф.д., Турабек Нугманович Далимов мудирлик қилди.У 1987 йилда проректорлик лавозимига сайланганидан сўнг ушбу кафедра минералогия кафедраси билан бирлаштирилди ва унга г.-м.ф.н.дан О.К.Кушмурадов раҳбарлик қилди.

            Кафедранинг профессор-ўқитувчилари таркиби:

А.С.Уклонский – кафедра мудири, ЎзР ФА академиги, 1943 йилдан, хизмат кўрсатган фан арбоби, г.-м.ф. доктори, профессор;

Ю.М.Голубкова –г.м.ф.н. доцент;

М.Ю.Мирбабаев – г.м.ф.н., доцент;

Н.Т.Винниченко – ассистент, г.м.ф.н., 1947 йилдан доцент

З.М.Протодъяконова – ассистент;

Е.С.Либензон – аспирант, радиоактив минераллар билан шуғулланган;

М.Р.Еникеев – аспирант (УВУ фронтидан қайтиб келган);

И.М.Лифшиц – аспирант, рентген-структуравий таҳлил билан шуғулланган;

О.К.Шепель – ассистент (қисқа муддатда ишлаган). 

Далимов Турабек Нугманович – г.-м.ф.д, кафедра мудири (1983-1987 гг.)¸ профессор, ЎзР ФА академиги.

Кушмурадов Очил Кушмурадович – доцент, г.-м.ф.н., кафедра мудири(1987-...й.й.);

Мусаев   Аиджан   Азизбаевич   – доцент, г.-м.ф.н. (1967 йилдан).

Ганиев Ибрахимджан Набиевич – катта ўқитувчи (1985 йилдан), доцент в.б. (1999 йилдан).

Кадыров Абдумалик Хафизович – доцент, г.-м.ф.н.

Шпотова Лидия Викторовна – доцент, г.-м.ф.н.

Наврузов Саид Сайфиевич – доцент, г.-м.ф.н.

Купченко Павел Дмитриевич – доцент, г.-м.ф.н. 1993йилгача.

Ишбаев Халбай Джангирович – 1989 йилдан аспирант, 1994 й. г.-м.ф.н, доцент, г.-м.ф.д.,профессор.

            Жиҳозлар, приборлар. Поляризацион микроскопларнинг бирмунча янги моделлари сотиб олинди: МИН-8, МИН-9 ва «ПОЛАМ». Шаффоф ва силлиқланган шлифлар тайёрлаш учун шлиф ясовчи устахона ташкил этилди, тоғ жинслари ва минераллардан шлиф ясаш, силлиқлаш ва арралаш учун анжомлар сотиб олинди. Кафедра «Сквер» яқинидаги 4 қаватли бинода жойлашган.

            Асбоблар ва анжомлар (урушгача олинган): микроскоплар, бинокулярлар, люминоскоп, кристалл ва кристалл панжаралари шаклларининг моделлари (кристаллография бўйича маъруза ва амалий машғулотлар олиб бориш учун), «кавшарлаш найчаси» тўпламлари ва бошқалар.

            1942 йилда минералогия кафедрасидан петрография кабинети мустақил кафедра “Петрография ва литология” сифатида ажралиб чиқди, талабалар эса муҳандис-минералог ёки муҳандис-петрограф дипломларини олишга сазовар бўлишди. Аммо кафедранинг ўзига ҳос жиҳатларидан бири -талабаларнинг ишлаши мумкин бўлган кафедранинг илмий ишлари ва ишлаб чиқариш ҳамда илмий ташкилотлар билан алоқаси чамбарчас боғлиқлиги сақланиб қолди. 

            Кафедра битирувчилари ва уларнинг ютуқлари

            Ушбу даврда (1989 й.) тоғ жинсларидаги чуқурлик ксенолитлари бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган Х.Д.Ишбаев  сўнгра докторлик диссертациясини ҳимоя қилди (2007).

            “Петрография ва литология” кафедраси (1942-1952) “Петрография ва фойдали қазилмалар” кафедраси қошида (1952-1999) «Петрография, вулканология» ихтисослиги бўйича аспирантура очилди

            Янги Магматизм ва геодинамика петрологик илмий мактаби яратилди. (И.Х.Хамрабаев, Т.Н.Далимов, И.Н.Ганиев, Х.Д.Ишбаев). 

Мирзо Улуғбек номидаги Геология факультети Минералогия ва петрография кафедраси (1999-2018 йй.)

Жадвал 1

Минералогия кафедраси, мудири (йиллар)

Петрография кафедраси, мудири (йиллар)

Бирлаштирилган кафедра «Петрография ва минералогия» (1999-2004 йй.). Доцент Х.Д.Ишбаев (1999-2002 йй.) ,доцент А.А.Мусаев (2002-2004 йй.)

«Геокимё ва минералогия» г.м.ф.д. Р.И.Конеев (2004-2008 йй.).профессор в.б. О.К.Кушмурадов (2008-2010 йй.) .

«Петрография ва фойдали қазилмалар г.м.ф.д. (2008-2010 йй.)

Бирлаштирилган кафедра «Геокимё, минералогия ва петрография» ( 2010 дан. Г.м.ф.н. А.З.Умаров).

ЎзМУ Геология ва география факультети (2014 й. 18 ноябрдан. Ректор буйруғи 01-402).

Бирлаштирилган кафедра “Геокимё ва минералогия” (2016й.), доцент А.З.Умаров


            Ўтган 18 йил мобайнида янги таълим тизимида кафедранинг статуси 3 марта ўзгарди (кафедралар 1 марта ажратилди 2 марта бирлаштирилди).

            Профессор-ўқитувчилар таркиби:

1. Далимов Турабек Нугманович – г.-м.ф.д., профессор,ЎзР ФА академиги, ТошДУ ректори (1994-2004 гг.), 2011йил октябргача дарс олиб борди.

2. Конеев Рустам Исмаилович – г.-м.ф.д., 2001 йилдан доцент, 2004 йилдан 2008 йилгача “Геокимё ва минералогия” кафедраси мудири, 2008 йилдан профессор, 2014 йилдан профессор 0,25 ставкада.

3. Кушмурадов Очил Кушмурадович – “Геокимё ва минералогия” кафедраси мудири (2008-2010 гг.), профессор в.б, 2014 йилдан профессор в.б.

4. Ишбаев Халбай Джангирович – «Петрография ва фойдали қазилмалар» кафедраси мудири (2008-2010 йй.), г.-м.ф.д, 2014 йилдан факультет декани, 2014 йилдан кафедра профессори.

5. Мусаев Аиджан Азизбаевич – бирлаштирилган кафедра мудири (1999-2002 йй.), доцент (2012 й. гача), г.-м.ф.н..

6. Умаров Акрамиддин Зайнидинович – (2010 й. дан) «Геокимё, минералогия, петрография» кафедраси мудири, г.-м.ф.н., 2016 йилдан ҳозирги вақтгача “Геокимё ва минералогия” кафедраси мудири;

7. Дунин-Барковская Элеонора Ашатовна – профессор, г.-м.ф.д., 2000-2007 йй. дарс олиб борди, грантга раҳбарлик қилди (2007-2008 йй.).

8. Ганиев Ибрахимджан Набиевич – доцент, 1999 йилдан 2002 йилгача факултет декани. Ҳозирда кафедра доценти;

9. Атабаева Насиба Эркиновна – катта ўқитувчи.

10. Халматов Рустам Абдихатович – аспирант, 2010 йилдан, г.-м.ф.н., доцент (2010-2015йй.)

11. Хошжанова Камила Кенжабаевна – г.-м.ф.н., 2013 йилгача ўқитувчи, катта ўқитувчи, 2014 йилдан ҳозирги вақтгача кафедра доценти в.б.

12. Зияева Парахат Нишанбаева- 2016 йилдан кафедра ўқитувчиси.

13. Григоренко Лариса Николаевна – муҳандис-физик, электрон микроскоп билан ишлайди.

14. Хамдамова Нигора Асраловна – факультет етакчи иш юритувчиси.

            1999 йилдан буён даврий тарзда ўриндошлик асосида ишлаб келаётган профессор-ўқитувчилар:

1. Голованов Игорь Михайлович – г.-м.ф.д. профессор(1999й. дан 2008 йилгача).

2. Цой Владимир Деньевич - г.-м.ф.д. профессор (2010 йилдан ҳозирги вақтгача).

3. Колоскова Светлана Максимовна – г.-м.ф.н., доцент.

4. Юсупов Рустам Гумерович – г.-.ф.н., доцент (1999й. дан 2010 йилгача)

5. Ахунджанов Рахмат Ахунджанович– г.-м.ф.д. профессор (1999-2008 йй.)

6. Усманов Ахрол Исламович – г.-м.ф.н., доцент (1999-2013йй.)

7. Мамарозиков Усманжан Довронович – г.-м.ф.н., доцент (2010 йилдан ҳозирги вақтгача)

8. Борщева Гульнара Ибрахимджановна – ўқитувчи (2014-2015 йй.)

9. Пирназаров Мажит Махкамович- г.-м.ф.д., профессор (2010 йилдан ҳозирги вақтгача).

10. Далимов Рустам Турабекович- г.-м.ф.н., доцент ( 2013-2016йй.)

11.Самандарова Шохида Йулдашевна-ўқитувчи ( 2016-2017йй.)

11. Акбарова Зухра Таштемировна – ўқитувчи 2017-йилдан.

12. Шукуров Анвар Хамракулович-ўқитувчи (2015-2016 йй.).

            Кафедрадаги жиҳозлар, асбоблар. Ҳар йили каталог бўйича янги моделларга буюртма қилинади :

1. Петрографиядан ўқув амалий машғулотлари МП-3 поляризацион микроскоплари (ишга яроқли ҳолатда, эскирган модел 1950 й., «ЛОМО», Ленинград).

2. Микроскопы МИН-8 – тадқиқот ишлари учун.

3. Микроскоп «ПОЛАМ» - тадқиқот ишлари учун.

4. Минералогиядан амалий машғулотлар ва шлихли таҳлил учун МБС-1 ва МБС-2 моделидаги бинокуляр микроскоплар.

5. Силлиқланган шлифларни ўрганиш учун МИН-9 микроскопи (модель 1960-й.).

6. Барча сингониялар учун ёғочдан ясалган кристалл шакллари (кристаллографиядан амалий машғулотлар учун).

7. Минералларнинг оптик ҳоссаларини ўрганиш учун Федоров столчаси (модель 1950-й).

8. Компьютерлар, принтерлар, сканерлар.

9. Рақамли фотоаппарат.

10. Минерал ва тоғ жинслари коллекциялари (ўқув аудидориялари ва музейда).

11. Электрон микроскоп (эскирган модели, 1983 й.) ишга яроқли ҳолатда.

            Кафедрада ўтган йиллардан фарқли равишда грантлар ҳисобига сотиб олинган компьютерлар мавжуд. Барча прибор анжомлари эскирган. Тадқиқот олиб борувчи ўқитувчилар ва талабаларнинг диссертация ишларини (магистрлик, докторлик) тайёрлаш учун янги анжомлар электрон микрозонд, масс-спектрометр ва бошқалар зарур.Дарслик ва ўқув қўлланмалар. Сўнгги йилларда маърузаларни ўқишда Москвада чоп этилган петрография бўйича ( академик Ю.А.Богатиков ҳадя қилган), минералогия, геокимё бўйича (проф. Р.И.Конеев томонидан олиб келинган якка экземплярлар) янги дарсликлар қўлланилди. Аммо факультетнинг ушбу адабиётларни талабалар кутубхонаси учун сотиб олишга имкони бўлмади. Лекин, кафедра ходимлари ўзларининг дарслик ва қўлланмаларини тайёрлаш устида фаол ҳаракат қилишди. Педагогик фаолият жараёнида ва замонавий илмий тасаввурларнинг шаклланишида Т.Н.Далимов ва В.И.Троицкийларнинг «Эволюционная геология», Р.И.Конеевнинг "Микро- и наноминералогия" монографиялари, айниқса, О.К.Кушмурадовнинг ўзбек тилида яратган дарсликлари муҳим аҳамиятга эга бўлди. .

2018 йилдан геокимё бўйича кафедрада бакалавр мутахассисларни тайёрлаб чиқариш режалаштирилмоқда.Магистрлар тайёрлаш. Миллий университетимизда ўқитишнинг янги тизими йўлга қўйилганидан буён (1999-2017 йй.) петрография, геокимё ва минералогия йўналишлари бўйича магистратура мутахассисликларида ўқишни давом эттириш орқали 100 дан ортиқ магистр-мутахассислар етишиб чиқди.Жумладан, петрография ва вулканология – 6, минералогия, кристаллография, петрография – 26, минералогия ва кристаллография – 9, эксперт минералогия – 19, геокимё – 35.Кафедрада хориж олимлари билан халқаро лойиҳалар бўйича ҳамкорлик ишлари олиб борилди (Р.И.Конеев). Унда иштирок этган талабалар (бакалавр, магистрлар) ва аспирантлар чет элларга стажировкага, конференцияларга ва конгрессларга бориб, иштирок этиб келди: Р.Халматов, Ю.Мун Англияга (Лондондаги табиат музейига), Халқаро конгрессларга - Италия (У.Арипов), Автралия ва Норвегии (Р.Халматов, Ю.Мун, Ганев И.Н., Умаров А.З.) ва б. Халқаро лойиҳаларда петрология-геодинамиа йўналиши бўйича кафедранинг профессор-ўқитувчилари иштирок этди: академик Т.Н.Далимов, Х.Д.Ишбаев, доцент И.Н.Ганиев. Магистрлар, докторантларни илмий лойиҳаларга жалб қилиш ўз самарасини бермоқда.