Геология кафедраси

«Геология» кафедраси 1996 йилда Геология факультетининг асосини ташкил этувчи тўртта кафедра - “Умумий геология”, “Палеонтология”, “Литология” ва “Аэрокосмик тадқиқот усуллари” кафедралари базасида ташкил этилган. Кўп йиллар давомида бу кафедраларда нафақат республикада, балки унинг ташқарисида ҳам таниқли олимлар – академик В.И.Попов, профессорлар Т.А.Сикстел, Г.С.Чикризов, С.Х.Миркамолова, О.И.Исломов, Ш.Д.Давлатов, У.М.Расулов, доцентлар З.Ф.Гориздро-Кульчинская, В.Г.Мухина, Ю.В.Станкевич, Н.Д.Арапова, С.Н.Нуртаев, Д.И.Хусанбаев, А.Ю.Запрометов, А.А.Филиппов, Ф.П.Корсаков, Ш.Ш.Шорахмедов, А.А.Богоявленский ва бошқалар ишлаган.

Кафедра Ўзбекистон Республикасининг илмий ва ишлаб чиқариш ташкилотлари учун кенг профилдаги “5140800- Геология йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайди. Ўқишни муваффақиятли тамомлаган талабалар “бакалавр” академик даражасини олади. Бакалавриатура йўналиши базасида кафедрада 5А140801- Умумий ва худудий геология (фойдали қазилмалар геологияси), 5А140803- Литология, 5А140805- Палеонтология ва стратиграфия, 5А140806- Геологик съёмка, фойдали қазилмалар конларини қидириш магистратура мутахасиссликлари очилган. Уларда ўқиш муддати 2 йил, ўқишни тамомлаганлар “магистр” академик даражасини оладилар. Кафедрада “Стратиграфия ва палеонтология”, “Литология”, “Умумий геология” ихтисосликлари бўйича таянч докторантура ҳам очилган.

            Кафедра илмий ишларини муваффақиятли якунлаб ҳимоя қилганлар:

1.Нурходжаев А.К. ,1996 й., номзодлик,

2.Кушаков А.Р. ,1999й., номзодлик;

3.Рахмонов У. ,2001й., номзодлик;

4.Мирзаев А.У. ,2012й., докторлик;

5.Стельмах А.Г.,2010й., номзодлик;

6.Карабаев М.С. ,2017й., докторлик;

7.Султонов П.С., 2017й., Докторлик.

            Докторлик химояга тайёрланаётганлар;

1.Кушаков А.Р.

2.Стельмах А.Г.

            Маълумки, бакалавриат йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашнинг асосий босқичи бўлган талабалар амалиёти 2 қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми Ўзбекистон Миллий университетининг “Оқсоқота дала ўқув амалиёт полигони”да ўтиладиган дала ўқув амалиёти бўлса, иккинчи қисми - бу ишлаб чиқариш амалиётидир. Ишлаб чиқариш амалиёти Ўздавгеолқўмита, Навоий тоғ-металлургия, Олмалиқ тоғ-металлургия, “Ўзбекнефтегаз” Миллий Холдинг компанияси ҳамда ЎзРФА тизимидаги тармоқ илмий-тадқиқот институтларида, илмий-ишлаб чиқариш марказларида, экспедицияларида, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ўтказилади.

Ўқишни тугатгандан кейин битрувчи юқоридаги ташкилотларга йўлланма билан ишга жойлашишади. 

            Раҳбар лавозимларда ишлаётганлар:

1. Мирзаев А.У. – ЎзР ФА Навоиий филиали президенти;

2. Рахмонов У 3. - Китоб Давлат геологик қўриқхона директори;

3.Нурходжаев А.К. - “Ерни масофадан зондлаш ва ГИС технологиялар маркази” ДК директори. Давлат мукофотига сазоворлар: Чиниқулов Холдор – геология-минералогия фанлари номзоди, доцент, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Мухим саналар:

1. 2013 йилнинг 15 сентябрида Охангарон туманида жойлашган Обжаз қишлоғи яқинида кечки кайнозой ётқизиқлари орасида “жанубий мамонт”нинг қолдиқ суяклари топилди (А.Р.Кушаков, Х.А.Тойичев ва бошқалар).

2. 2013 йил 10 май куни академик Т.Н.Долимов хотирасига бағишланган ва улар номидан Геология ўқув музейи”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Геология кафедраси ва унинг қошида фаолият кўрсатиб келаётган “Чўкинди жинслар геологияси” муаммолари лабораториясида олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг устувор йўнилишлари қуйидагилардан иборат:

-     Ғарбий Тиён-Шон девон, эрта карбон седиментацион ҳавзалари ётқизиқларининг рудогенези ва минерагенези;

-     Ғарбий Тиён-Шон токембрий ва палеозой чўкинди ва метаморфик формациялари геодинамик ва палеогеографик реконструкция асоси ;

- маҳаллий хом-ашёдан янги иммуномодул ва адаптоген препаратларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали литодоривор хом-ашёлар конларидаги доривор субстанцияларни ўрганиш.

            Юқорида қайд қилинган илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларига мос ҳолда, кафедра ва лабораторияда 2012-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 3 та гранти бўйича иш олиб борилди ва 2014 ҳисоботлар ёзилиб, улар муаффақиятли ҳимоя қилинди.

            Қорабўғут истиқболли майдонининг (Овминзатов) маъданлари ва маъданбўйи жинслари ўзгаришларини минерал-петрографик ўрганиш” мавзуида №11/62 хўжалик шартномаси бажарилди. Илмий раҳбар - г-м.ф.н. М.С.Карабаев, жамоа аъзолари- А.Р.Кушаков, А.М.Мусаев, Р.Н.Абдуллаев, А.Абдувахобов, А.Х.Шукуров, Р.И.Конеев, Р.Холматов, А. Жуманов. Хўжалик шартномаси бойича 2016 йилда ҳисобот ёзилиб, муафақиятли химоя қилинди.

            «Галабулак участкасидаги карбонатли ва кремнийли тоғ жинсларидаги олтин маъданларининг ҳосил бўлиш шароити ва характерли белгилари (Қизилтуруқ маъдан майдони)» №7/12 мавзудаги хўжалик шартномаси бажарилди. Илмий раҳбар - А.Р.Кушаков, Р.Н.Абдуллаев-г-м.ф.д, профессор, И.В.Плешенко-г-м.ф.н, доцент, А.М.Мусаев-к.г-м.н,доцент, А.Абдувахабов-ўктувчи,А.Шукуров–аспирант,С.А.Романов–бакалавр, Ё.Т.Пирназаров -магистр, Г.Собирова –илмий ходим, М.О.Одилов - бакалавр, Б.А.Ахмеджонов–бакалавр, Х.Бердиева– лаборант, Н.Қобилова - лаборант. Мазкур хожалик шартномаси бойича 2016 ҳисобот ёзилиб, муаффақиятли ҳимоя қилинди.

«Қуштепа участкасидаги карбонатли ва кремнийли тоғ жинсларидаги олтин маъданларининг ҳосил бўлиш шароити ва характерли белгилари (Қизилтуруқ маъдан майдони)» №9/12 хўжалик шартномаси мавзуси. Илмий раҳбар - А.Р.Кушаков, Х.Д.Ишбаев - г-м.ф.д, профессор, М.С.Карабаев-г-м.ф.н,доцент, Х.Чиникулов -к.г-м.н,доцент, М.Б.Аширов-к.г-м.н,доцент,Р.Кобилов–лаборант,Х.Карабеков-лаборант, А.У.Рахмонов-бакалавр, Х.Б.Худаяров-бакалавр, Ғ.С.Норсоатов -бакалавр, Г.Собирова –илмий ходим, А.И.Туракулов - лаборант, Х.Бердиева–лаборант.Шартнома бойича 2016 ҳисобот ёзилиб, муаффақиятли химоя қилинди.

            Бюджет мавзуларини (ОТ Ф6-064, 5-011,5-020.х\д 11\62) бажариш натижасида олинган янги маълумотлар профессор-ўқитувчилар томонидан «Умумий геология», «Литология», «Тарихий геология» ва бошқа фанлар бўйича маърузаларда ҳамда лаборатория машғулотларида, шунингдек, магистрлар учун махсус курслар бўйича дарслар ўтказишда кенг қўлланилмоқда.

Кафедра профессор- ўқитувчилари томонидан охирги 20 йил давомида 5 та монография, 8 та дарслик, 15 та ўқув қўлланма, 30 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланма, 2 та патент, 25 та илмий ҳисоботлар, 150 дан ортиқ илмий мақолалар чоп қилинган. Кафедра профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида мунтазам ўз мақолалари билан қатнашганлар. Шунингдек улар 1:500000 масштабли Ўзбекистон геология харитасини тузишда қатнашдилар.