Геофизикавий тадкикот усуллари кафедраси

Геология факультетининг “Геофизикавий тадқиқот усуллари” кафедраси 1966 йилда Тошкентда ер қимирлашидан кейин, ЎзР Фанлар академияси ташаббуси билан, Республика ҳукумати қарори асосида ташкил этилди.

1968 йилдан то 1993 йилгача кафедрани Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог, геология-миералогия фанлари доктори, Давлат мукофоти лауреати, профессор Б.Б. Таль-Вирский, 1996 йилдан 1999 йилгача Беруний номли Давлат мукофоти   лауреати, физика-математика фанлари номзоди, доцент Х.А.Атабаев бошқарган. 1999 йилдан то 2010 йилгача эса доцент Ш.С. Раджабов бошқарган бўлса, ҳозирги кунда кафедрани геология-минералогия фанлари номзоди, доцент Д.Х.Атабаев раҳбарлик қилмоқда.

Кафедра таркибида «Минтақавий ва қидирув геофизика» ва «Тадбиқий ва амалий геофизикаси» илмий тадқиқот лабораториялари мавжуд.

Университет Кенгашининг қарори бўйича 2014 йилда Геофизикавий тадқиқот усуллари ва гидрогеология ва ГИС-технологияси кафедралари бирлаштирилди ва Геофизикавий тадқиқот усуллари ва гидрогеология кафедраси деб номланди.

Гидрогеология ва ГИС-технологияси кафедрасига 1952 – 1972 йилларда проф. М.М.Крылов; 1972 – 1987 йилларда проф. А.С.Хасанов; 1988 – 1995 йилларада проф. В.Г.Самойленко; 1995 – 1997 йилларда доц. Н.Т.Тохиров; 1997 – 1998 йилларда проф. У.У.Умаров, 2000 – 2010 йилларда доц. Н.Т.Тохировлар раҳбарлик қилишган.