Ўзбекистон тарихи кафедраси

Тарих факультетининг “Ўзбекистон тарихи” кафедраси 1935 йилда т.ф.н. проф. К.Е.Житов раҳбарлигида ташкил топган. “Ўзбекистон тарихи” кафедраси 2011 йил 1 декабрдан “Тарих”,   2014 йил факультетлараро “Ўзбекистон тарихи” кафедраси билан бирлаштирилгач,   “Ўзбекистон тарихи” кафедраси деб қайта      номланди.  


Кафедрада акад. А.Р.Мухаммаджонов, проф. З.У.Чориев, проф. В.Л.Гентшке, проф. Г.Х.Холлиев, проф. А.А.Голованов, проф. Б.Ж.Эшов, проф. Ў.Мавлоновлар фаолият олиб борган.

Ҳозирги кунда кафедрада профессор Р.Ҳ.Муртазаева, Ишанходжаева З.Р., Кобзева О.П., доцентлар Сиддиқов Р.Б., Полвонов Н.Т., Одилов А.А., Иноятова Д.М., Холикулов А.Б., Дорошенко Т.И., Атажанова С.М., Саипова К.Д., катта ўқитувчилар Хидиров А.М., Инсопов А.А., ўқитувчилар Акрамова Ф.А., Тоғаев Ж.Э., Ўсаров У.А., Алимардонов О. фаолият кўрсатмоқда. Кафедра мудири т.ф.д. проф.в.б. Юнусова Х.Э. 

Кафедрада 5А120301 –Ўзбекистон тарихи ва 5А120303 – Давлат бошқаруви ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув магистратура мутахассислиги мавжуд. 

Кафедра профессор ўқитувчилари ташаббуси билан "Миллатлараро муносабатлар ва бағрикенглик" номли илмий марказ ташкил этилган.

Марказ раҳбари - профессор Муртазаева Рахбархон Хамидовна. 

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати гранти бўйича инновацион ва фундаментал илмий-тадқиқот ишларида ҳам фаол ва унумли фаолият юритадилар. Кафедрада Ф. 1-32 “Ўзбекистон тарихи фанидаги инновацияларни олий таълим тизимиги татбиқ этиш” мавзусида гранти мавжуд.

Кафедра ўқитувчиси Ж.Э. Тоғаев 04.06.2015 йилда интеллектуал мулк агентлиги қошидаги “INTELLEKT EKSPЕRT” давлат унитар корхонаси томонидан «Ўзбекистоннинг қадимги давр ёдгорликларининг 3D моделларини яратиш» мавзусида №000070 рақамли сертификатни олган. 

Кафедрада ОТ-Ф1-109 “Ўзбекистонда ер-сув муносабатлари (қадимги даврдан ҳозирги кунгача)” номли, ОТ-Ф-1-88 рақамли “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” номли ва ОТ-ЕА-1-06 “Ўзбекистон ҳудудидаги қадимги давр ёдгорликларининг (ибодатхона, сарой ва уй қўрғон) 3D (уч ўлчамли) моделлари тўпламини яратиш” мавзусида ёшлар гранти мавжуд.        

Кафедранинг умумий илмий мавзуси “Ўзбек давлатчилиги тарихи” деб номланиб, кафедра аъзоларининг деярли барчаси мазкур мавзу атрофида, хусусан, қадимги даврлардан тортиб бугунги кунга қадар Ўрта Осиё ва Ўзбекистон худуларида ўзбек давлатчилиги тарихи, дастлабки шаҳарсозлик, ўзаро савдо-сотиқ, маданий алоқалар, Буюк ипак йўли ва жаҳон цивилиза-цияси тарихи, Ўрта Осиёлик алломаларнинг ҳаёти ва фаолияти, Амир Темур давлати ва унда давлат бошқарув масалалари, ўзбек хонликлари, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнлар, Ўрта Осиё топонимлари, Россия империяси ва Ўрта Осиё хонликлари ўртасидаги муносабатлар, Туркистонда совет давлатининг ўрнатилиши тарихи, қатағонлар, қулоқлаштириш сиёсати, Ўзбекистонда совет давлати йилларида, Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар тарихи, шунингдек мустақиллик йиллари Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиши, миллий истиқлол ғояси ва унинг жамият ривожида тутган ўрни, таълим тизимидаги ислоҳотлар каби мавзуларда илмий тадқиқот ишлари олиб борадилар.

КАФЕДРА АЪЗОЛАРИ:

1. ЮНУСОВА ХУРШИДА ЭРКИНОВНА (Кафедра мудири)

2. МУРТАЗАЕВА РАҲБАР ҲАМИДОВНА (Профессор)

3. ИШАНХОДЖАЕВА ЗАМИРА РАЙИМОВНА ( Профессор)

4. КОБЗЕВА ОЛЬГА ПЕТРОВНА (Проф. в.б.)

5. ИНОЯТОВА ДИЛАРАМ МАНИГЛИЕВНА (Доцент)

6. ДОРОШЕНКО ТАТЬЯНА ИВАНОВНА (Доцент)

7. СИДДИҚОВ РАВШАН БЕРДИМУРАТОВИЧ (Доцент)

8. ПОЛВАНОВ НЕЪМАТЖОН ТЎРАЕВИЧ (Доцент)

9. АДИЛОВ АБРОР АНВАРОВИЧ (Доцент)

10. АТАДЖАНОВА САЙЕРА МЭЛИСОВНА (тарих фанлари номзоди)

11. САИПОВА КАМОЛА АВЛЯТАЛИЕВНА (Доцент)

12. ХОЛИКУЛОВ АХМАДЖОН БОЙМАХАММАТОВИЧ (Доцент)

13. ЕРМЕТОВ АВАЗ АБДУЛЛАЕЕВИЧ (Доцент)

14. ХИДИРОВ АБРОР МЎМИНОВИЧ (Катта ўқитувчи)

15. ИНСОПОВ АБДУГАППОР АБДУСАМАДОВИЧ (Катта ўқитувчи)

16. АКРАМОВА ФАЗИЛАТ АРТИКБАЕВНА (Катта ўқитувчи)

17. ЎСАРОВ УМИДЖОН АБДУМАВЛОНОВИЧ (ўқитувчи)

18. ТОҒАЕВ ЖАСУР ЭРКИНОВИЧ (ўқитувчи)

19. АЛМАРДОНОВ ОТАБЕК ҚУДРАТОВИЧ (ўқитувчи)