Жаҳон тарихи кафедраси

    “Жаҳон тарихи” кафедраси 1935 йилда Тарих факультети қайта ташкил этилгандан кейин “Янги ва энг янги тарих” кафедраси номи билан ўз фаолиятини бошлаган. Факультетнинг “Қадимги дунё ва ўрта асрлар тарихи”, “Евроосиё тарихи”, “Осиё ва Африка мамлакатлари тарихи” ҳамда “Янги ва энг янги тарих” кафедралари бирлашиши натижасида кафедра 1998 йилдан “Жаҳон (Умумий) тарих” номи билан атала бошланди. Ҳозирги кунда – т.ф.н. доцент Дилшод Жамолиддинович Ураков  кафедрага раҳбарлик қилмоқда. 

    Кафедрада 3000 дан ортиқ юқори малакали мутахассислар тайёрланган, улардан 20 дан ортиқ фан доктори, 180 дан ортиқ фан номзоди илмий даражасига эришдилар.

Кафедрада Республикага таниқли олим – профессорлардан  Г.А. Хидоятов, Т.С. Сатторов, Т.К.Ходжаев, Р.Ф.Фармонов, Ғ.А.Ахмеджонов, А.М.Матвеев, Х.Ғ. Гуломовлар фаолият кўрсатган.

Кафедрада ҳозирда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар: Д.Ж.Ураков, А.Г.Холлиев, С.И.Габриэльян, Р.Н.Турсунов, О.А.Махмудов, А.А.Разаков, А.А.Бийкузиев, Б.Б.Хайназаров, Р.Джураев.

Кафедрада ҳозирги кунда 5А120302-Тарих (йўналишлар ва мамлакатлар бўйича) магистратура мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланиб келинмоқда. Кафедранинг олиб бораётган илмий-тадқиқот ишлари “Жаҳон тарихини ўрганиш ва ўқитишнинг долзарб муаммолари” мавзуси билан боғлиқдир. Ушбу мавзу доирасида илмий ва ўқув-услубий ишлар тайёрланмоқда ва нашр қилинмоқда.Кафедранинг профессор-ўқитувчилари Европа ва Осиёнинг етакчи университетларида (Германиянинг Билефельд университетида, Англиянинг Эксетер университетида, Ҳиндистоннинг Таълимни ташкил этиш ва бошқариш Миллий университетида, Россиянинг Москва давлат университетида) малакасини оширган.

     Кафедра мамлакатимизнинг бир қатор илмий ва ўқув масканлар, жумладан: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти; Шарқшунослик қўлёзмалар институти, Нукус Давлат университети; Қарши Давлат университети; Термиз Давлат университети; Самарқанд Давлат университети;Наманган Давлат университети; Тошкент Давлат Шарқшунослик институти; Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети; Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетлари билан ҳамкорлик қилмоқда




КАФЕДРА АЪЗОЛАРИ:

1. УРАКОВ ДИЛШОДБЕК ЖАМОЛИДДИНОВИЧ (Кафедра мудири)

2. ХОЛЛИЕВ АЗИЗБЕК ГУЗАЛОВИЧ (Доцент)

3. ГАБРИЭЛЬЯН СОФЬЯ ИВАНОВНА (Доцент)

4. ТУРСУНОВ РАВШАН НОРМУРОДОВИЧ (Доцент)

5. MAXMUDOV OYBEK ANVAROVICH (Доцент)

6. ДЖУРАЕВ РАВШАН ХУРРАМОВИЧ (ўқитувчи)

7. ХАЙНАЗАРОВ БАХРОМЖОН БАХТИЁРОВИЧ (ўқитувчиси)

8. БИЙКУЗИЕВ АСХАТ АБДУНАБИЕВИЧ (ўқитувчи)