Археология кафедраси

      Археология кафедраси Ўрта Осиё Давлат Университети (ҳозирги ЎзМУ) қошида 1940 йил 1 апрелда М.Е.Массон томонидан ташкил этилган.

      Кафедрага проф. М.Е.Массон (1940-1967), проф.Г.Б.Лунина (1967-1981, доц.З.И.Усманова (1981-1992), проф.А.С.Сагдуллаев (1992-1998), проф. Р.Ҳ.Сулеймановлар (1998-2006) раҳбарлик қилишган. Ҳозирги кунда кафедрага т.ф.н. доцент Очилдиев Файзулла Бобоқулович раҳбарлик қилади.

      1997 йилда тарих ва археология фанлари доктори, Туркманистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, таникли археолог Михаил Евгеньевич Массон таваллудига 100 йил тўлди. Шу муносабат билан Тошкент, Ашхобод шахарларида бир катор тадбирлар, Тошкентда хар йилги “Массон ўкишлари” ўтказилди. Шуни хам айтишимиз жоизки, Михаил Массон Ўрта Осиё Давлат Университети (хозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг археология кафедрасининг ташкилотчиси ва мудири эди (1936 йилдан). Унинг шогирдлари хозирги кунда Марказий Осиёнинг етакчи археологлари, МДХдаги фанлар академиялари академик ва мухбир-аъзоларидир.

      Ўзбекистонда археология фанини ривожлантиришда Ўрта Осиё Давлат университетида Археология кафедрасини очилиши (1940 й.), ЎзФА қошида дастлаб Ар­хеология бўлимини, сал ўтиб тарих ва археология институтини ташкил этилиши (1943 й.), республикада қадимшунос мутахассисларни, айниқса маҳаллий кадрларни тайёрлашда катта аҳамиятга эга бўлди. Археология кафедрасида таҳсил олган талабалардан кўплари истиқболда, нафақат Ўзбекистон, Ўрта Осиё, ёки МДҲ давлатлари, балки, дунё миқёсида таниқли археолог бўлиб етишдилар

      Кафедра фаолияти давомида машҳур олимлардан проф. М.Е.Массон, акад. Г.А.Пугаченкова, г.ф.д. Н.Г.Маллицкий, б.ф.д. Л.В. Ошанин, т.ф.д. А.А. Семёнов, И.И. Петрушевский, С.Н. Замятнин, проф. В.П. Смирнов, Е.В. Давидович, Б.А. Литвинский, Б. А. Литвинский, Э.В. Ртвеладзе, В.М. Массон, В.И. Сарианиди, Н.И Крашенникова, Ю.Ф. Буря­ков, О.Б. Обельченко, Б.Д. Кочнев, Р.Ҳ. Сулаймонов, З.И.Усманова, Г.Я.Дресвянская, профессорлар: А.С.Сагдуллаев ва бошқалар фаолият юритган.

      Ўтган асрнинг 30-40 йилларидан бошлаб археологияга маҳаллий кадрлар кириб кела бошлади. Бу жараёнларда “биринчи қалдирғоч” вазифасини ўтаган Я.Ғ. Ғуломовнинг босиб ўтган ҳаёти йўли, илмий педагогик фаолияти ва илмий мероси ўзидан кейинги авлод учун юксак намуна вазифасини ўтади.

     ЎзМУ археология кафедраси ўқитувчиси Шайдуллаев Алишер Шопўлатович Ўзбекистон – Чехия халқаро археология экспедициясида 2008 йилдан буён доимий аъзоси сифатида мунтазам қатнашиб келмоқда. Ушбу экспедиция Сурхондарё вилоятидаги Жандавлаттепа (2008 – 2012 йй), Бургуттепа (2014 - 2017), Кайрит қўрғон (2016-2017) каби археологик ёдгорликларда қазув тадқиқот ишларини олиб бормоқда. А. Шайдуллаев жорий йилда ушбу экспедиция таркибида “Александр Македонский изидан” номли халқаро грант асосида археологик дала қидирув ишида қатнашиб бир қанча янги илмий янгиликларга эришди.

      ЎзМУ археология кафедраси ўқитувчиси Аннаев Ж.Т. 2016-2017 ўқув йилларида Ўзбек-Хитой халқаро экспедициясида аъзо сифатида иштирок этди. Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани худудида жойлашган Талитоғора ёдгорлигида археологик тадқиқот ишларида иштирок этиб келмоқда.

       Кафедра билан ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномалари тузилга бўлиб, Жумладан, Археология кафедраси Қарши Давлат университети билан “Ўқув, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик” тўғрисидаги икки томонлама шартнома, Ўзбекистон Республикасининг Маданият ва спорт ишлари бўйича взирлиги билан “Археологик ёдгорликларни сақлаш ва илмий тадқиқот фаолияти юритиш” тўғрисидаги икки томонлама ҳамкорлик шартномаси, Ўзбекистон тарихи музейи, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи методик маркази, Ўзбекистон Давлат санъат музейи билан “Ёдгорликларни сақлаш, реставрация ишлари, музейлаштириш” тўғрисидаги илмий-тадқиқот фаолиятлари юритиш масалаларида икки томонлама ҳамкорлик шартномалар тузилган.


         Археология йўналиши бўйича илмий изланишлар олиб бораётган талабалар, 

магистрантлар, мустақил изланувчилар Археология кафедрасида фаолият олиб борувчи профессор-ўқитувчилар ва ЎзРФА археология институти Тошкент бўлими, ЎзРФА тарих институтининг қадимги дунё ва илк ўрта асрлар бўлимларида ўзи илмий мазуларига доир илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда, хусусан археология мутахассислиги бўйича илмий тадқиқот олиб бораётган Шайдуллаев А.Ш, Аннаев Ж.Т., Мўминов О.Ў лар илмий мавзулари бўйича Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига археологик экспидицияда иштирок этишиб бронза ваилк темир даврига мансуб бўлган хали фанга номалум бўлган маълумотларни тўплашга муваффақ бўлдилар, шунингдек, археология кафедрасининг профессор ўқитувчилари Сулейманов Р.Х, Шоназаров Ш.Б, доктарант Парманов Ш ва талабалар иштирокида Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани эски Лангар ота қишлоғига археологик экспидиция ташкил этилди бундан асосий кўзланган мақсад бронза даврига мансуб археологик обьект ва Амир Темур туғилиб ўсган диёрни аниқлашга қаратилди натижада Мунчоқтепа 1 ва мунчоқтепа 2 археологик ёдгорликларни аниқлашга муваффақ бўлинди шунингдек ўрта Осиё археологиясининг замонавий муаммоларига бағишланган мавзулар юзасидан ўзаро хамкорликда илмий тадқиқотлар ҳам олиб борилмоқда. 

Сўнгги янгиликлар:






  Кафедра ўқитувчиси Шайдуллаев Алишер Шопўлатович “Сополли маданиятининг глиптикаси ва сфрагистикаси”  мавзусида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияни 2018 йил 4 май куни муваффақиятли ҳимоя қилди.




КАФЕДРА АЪЗОЛАРИ:


1. ОЧИЛДИЕВ ФАЙЗУЛЛА БОБОҚУЛОВИЧ (Археология кафедраси мудири)

2. САГДУЛЛАЕВ АНАТОЛИЙ САГДУЛЛАЕВИЧ (тарих фанлари доктори,профессор, академик)

3. СУЛЕЙМАНОВ РУСТАМ ХАМИДОВИЧ (Археология кафедраси профессори )

4. САЛИМОВ ТУРСУН УСАРОВИЧ (Археология кафедраси доценти )

5. ИБРАГИМОВ РАХМОН ЗИЁДУЛЛАЕВИЧ (Археология кафедраси, катта ўқитувчи)

6. ШОНАЗАРОВ ШУХРАТ БЎРИЕВИЧ (Археология кафедраси, катта ўқитувчи)

7. БАБАБЕКОВ АКБАР ДАВУРБАЕВИЧ (Археология кафедраси, ўқитувчи)

8. МУМИНОВ ОТАБЕК УКТАМОВИЧ (Археология кафедраси, ўқитувчи)

9. НАРЗИЕВ НАБИЖОН НОРМУРОДОВИЧ (Археология кафедраси, ўқитувчи)

10. АННАЕВ ЖАЛОЛИДДИН ТУХТАШЕВИЧ (Археология кафедраси, ўқитувчи)

11. ШАЙДУЛЛАЕВ АЛИШЕР ШАПУЛАТОВИЧ (Археология кафедраси ўқитувчиси)

12. АНОРКУЛОВ САЙФИДДИН МУҲИТДИНОВИЧ (Археология кафедраси, ўқитувчи)