Журналистика факультети

декан Мирсоатова Маҳлиё Собировна
манзил 100174, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси 4-уй
хона -
телефон (0 371) 246-61-82
факс (0 371) 246-61-82
e-mail journalizm@nuu.uz


1949 йилда Ўрта Осиё давлат университетининг филология факультетида журналистика бўлими очилди. 1967 йилда бўлим факультет мақомига эга бўлди. Тарих фанлари доктори, профессор Тўғон Эрназаров Журналистика факультетининг биринчи декани этиб тайинланди. 1999 йилда факультетнинг бакалавриат йўналишидаги илк битирувчилари ўқишни тамомладилар. 2001 йилда факультетнинг магистратура мутахассислиги илк битирувчилари ўқишни битказдилар. 2001 йилда факультетда рақамли ва аналог телерадиостудия ва мини-типография, ахборот-ресурс маркази очилди.

Факультет профессор-ўқитувчилари ўзбек ва инглиз тилларида 2 та (ҳар биттаси – 40 дақиқали) ҳужжатли фильм чиқардилар. 2004 йилда факультет ўз Интернет сайтига эга бўлди. 2004 йилда факультетда етук маҳаллий публицист ва журналистлар томонидан “Мастер-класс”лар ташкил қилинди.2005 йилда факультетда Олий журналистика курслари очилди. 2012 йилда Республика етакчи таҳририятлари томонидан малакали журналистларни тайёрлаш мақсадида факультетда “Маҳорат мактаб”лари яратилди. 2015 йилда Журналистика факультети янги ўқув биносига кўчди. 2015 йилда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда “Ёш журналистлар клуби” ташкил этилди.

Факультетининг 3 нафар доценти “Йилнинг энг яхши педагоги” Республика танловида ғолиб бўлган. 2017-2018ўқув йилида Журналистика факультети бакалавр йўналиши бўйича 80та, магистратура мутахассисликлари бўйича 14 та, Олий журналистика курслари бўйича 19та квота берилган. Ҳозирги кунда факультетнинг деярли барча битирувчи талаба ва магистрлари ЎзМТРК ва вилоят филиалларида, Республика ва вилоят таҳририятларида, Вазирлик ва ташкилотларнинг матбуот хизмати бўлимларида фаолият юритмоқдалар.

Амалиётчилар билан ҳамкорлик кенг йўлга қўйилган.Устоз - шогирд тизими асосида тажрибали амалиётчиларга талабалар бириктирилган. Таниқли ва тажрибали журналистлар талабаларга маърузалар ва амалий машғулотлар ўтказадилар.

Магистратура ва олий журналистика курслари тингловчилари, бакалавр битирувчилари диссертация ва малакавий битирув ишлари мавзуларини бевосита бугунги амалиётда мавжуд ечимини кутаётган масалалар ва муаммолар доирасида оладилар.Тадқиқотлар ўтказиб, керакли тавсия, таклиф ва хулосаларини ишлаб чиқадилар. Илмий ишлар таҳририятлар,корхона ва ташкилотларнинг матбуот хизматларида ҳимоя қилинади.Иш берувчига ҳам кадр танлаш ва шартнома тузишга имконият яратилади.Бунинг натижасида ёш кадрлар илмий ишлари ҳимояси жараёнида иш берувчи ташкилотлар битирувчи билан шартномалар тузяпти.

Ҳар бир йўналиш бўйича ўқув йили давомида мунтазам равишда илмий-амалий семинар ва конференциялар ўтказилиши йўлга қўйилган. Факультетнинг “Журналист” ўқув газетаси доимий равишда талабалар томонидан чоп этилади.”Журфак медиа” студияси маҳсулотлари томошабинлар эътиборига ҳавола этиб келинмоқда.”jurfak online” гуруҳи ижтимоий тармоқ ва сайтларда ўз ўрнига эга гуруҳга айланган.

Университет газетаси журналистика факультети талабалари томонидан нашрга тайёрланиши йўлга қўйилган. Факультет радиостудияси эшиттиришлари талабалар томонидан эфирга узатилиши йўлга қўйилган. Талабаларнинг илмий мақолаларидан иборат бир неча тўпламлар чоп этилади.

Амалиётчилар ва хорижлик ҳамкасблар билан ҳамкорликда “Ёш журналистларни малакасини ошириш ва чет эл тажрибасини ўрганиш” бўйича қатор тадбирлар ва семинарлар ташкил қилинади. Факультет илмий салоҳияти 55% ни ташкил этади. Факультетда илмий даражали педагог кадрларнинг ўртача ёши 41-43 ёш. Факультетда 4 нафар фан доктори ва 17 нафар фан номзоди фаолият олиб боради. Факультет 27 штат бирлигини ташкил этади.