Аудиовизуал ва интернет журналистика кафедраси

"Аудиовизуал ва интернет журналистика" (“Телекўрсатув ва радиоэшиттириш”) кафедраси 1979 йилда ташкил топган. Кафедрага доц. А.Каримов, проф. Х. Акбаров, доц. Ф.Рўзиев, доц. М.Мирсоатовалар бошчилик қилишган. Шунингек катта ўқитувчи Ш.Эшонбобоева 2012-2014 йилларда кафедра мудири вазифасини вақтинчалик бажарган. Ҳозирда "Аудиовизуал ва интернет журналистика" кафедрасини филология фанлари номзоди, доцент Ш.Ибрагимов бошқармоқда. Кафедрада икки нафар фан доктори, тўрт нафар фан номзодлари ва бир нафар докторант, бир нафар таян докторант фаолият олиб бормоқда.

Айни вақтда "Аудиовизуал ва интернет журналистика" кафедраси қошида телерадиостудия фаолият олиб бормоқда. Ушбу студияда “Ёш тележурналистлар”, “Ёш радиожурналистлар” тўгараклари фаолият юритмоқда. Талабалар фан ўқитувчилари билан мустақил тарзда эшиттириш ва кўрсатувлар тайёрлашади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги ўқув қўлланмалар, монографиялар: “Радиожурналистиканинг ўзига хос хусусиятлари”, “Тараққиёт мезони”, “Телерадиожурналистга тавсиялар” «Журналистиканинг ўн қоидаси», «Радиоинформация», «Радиожурналистика асослари» чоп этилди. 

Кафедра Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси,  Электрон оммавий ахборот воситалари ассоциацияси билан ҳамкорлик қилади.

Ҳар йили кафедра томонидан анъанавий илмий-амалий конференциялар ўтказиб келинади. Унда телевидение, радио ҳамда интернетнинг йил давомидаги фаолияти таҳлил қилинади. Конференцияга соҳа олимлари, мутахассислар, амалиётчилар, талабалар, магистрлар, илмий тадқиқотчилар маърузалари билан фаол иштирок этишади. 

Кафедрада ўтиладиган фанлар

Бакалавр йўналиши фанлари:

 Журналистика тарихи;

  •   Журналистиканинг хуқуқий ва касбий-ахлоқий асослари;
  •   Электрон оммавий ахборот воситалари, ҳужжатли кино назарияси ва амалиёти;
  •   Газета чиқариш, телекўрсатув ва радиоэшиттириш тайёрлаш;
  •   Онлайн журналистика
  •   Интернет ва бошқа ОАВда сиёсий жараёнларнинг ёритилиши;
  •   Янги интернет технологиялар ва замонавий таҳдидлар;
  •   Аудиовизуал журналистика;
  • Глобал информацион кенглик шароитида журналист ижоди.
         Магистратура мутахассислиги фанлари:

 Телерадиожурналистиканинг маҳорат муаммолари;

  •   Видео(кино)публицистика;
  •   Телерадио нутқи;
  •   Телевизион янгиликлар журналистикаси;
  •   Замонавий телерадиопублицистикада бадиийлик ва таҳлил;
  •   Телерадиожурналист суриштируви ва унинг ҳуқуқий асослари;
  •   Фавқулодда вазиятларда телерадиожурналистика;
  •   Махсус фанларни ўқитиш методикаси;
  •   Иқтисодий ислоҳотлар ва ТВ;
  •   Ўзбекистон телевидениеси ва радиоси мустақиллик йилларида.

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

1. ИБРАГИМОВ ШАВКАТ МУМИНОВИЧ (кафедра мудири)

2. АКБАРОВ ХАМИДУЛЛА ИЛЁСОВИЧ (профессор)

3. МАМАТОВА ЯКУТ МУХАМАДЖАНОВНА (доцент)

4. ҲАМДАМОВ ЮСУФ ҚУДРАТОВИЧ (доцент)

5. МУРАТОВА НОЗИМА ФАХРИТДИНОВНА (доцент)

6. ЭШОНБОБОЕВА ШОҲИДА ҚОДИРОВНА (катта ўқитувчи)

7. РИЗАЕВА ДИЛДОРА ҲАКИМДЖОНОВНА (Катта ўқитувчи)

8. АБДУСАГАТОВА ФИРУЗА ХАМИДОВНА (Катта ўқитувчи)

9. АЗИМОВА САИДА СУННАТОВНА (ўқитувчи)

10. ЭЛМУРОДОВ АКБАР МУХАММАДИЕВИЧ (ўқитувчи)