Матбуот назарияси ва амалиёти кафедраси

Матбуот назарияси ва амалиёти кафедраси 1967 йилда ташкил топган. Кафедрага доц. В.Абдуллаев, проф.Т.Эрназаров, О.Саидов, доц.Б.Дусткораев, доц. А.Мелибоев, доц. Ё.Маматова бошчилик қилганлар. Ҳозирда мазкур кафедрани филология фанлари номзоди, доцент Ш.Т.Қудратходжаев бошқариб келмоқда.

Кафедранинг илмий-тадқиқот қизиқишлари жуда кенг. Кафедра ходимлари томонидан қуйидаги ўқув қўлланмалар: “Репортёрлик фаолиятининг назарияси ва амалиёти”, “Журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар: ахборот плюс таҳлил”, “Журналистика: касб белгилари”, “Ўзбек ҳажвий публицистикаси”, “Журналистнинг луғати: журналистика, реклама, паблик рилейшнз” чоп этилди. Кафедранинг етук мутахассислари журналистиканинг долзарб мавзуларига қаратилган ҳалқаро илмий конференция ва форумларда мунтазам иштирок этиб келмоқдалар. Кафедранинг профессор-ўқитувчилар таркиби республика ва ҳалқаро илмий грантлар таркибида ўз тадқиқотларни олиб боради.

Кафедрада ўтиладиган фанлар

Бакалавр йўналиши фанлари:

  • Журналистика тарихи

  • Журналистикагакириш

  • Журналистикижодназариясиваметодикаси

  • Оммавийахборотвоситаларииқтисодиётиваменежментасослари

  • Фото иши, ОАВ да юқори технологиялар

  • Газета чиқариш, телекўрсатув ва радиоэшиттириш тайёрлаш

  • Матбуот муаммолари

         Магистратура мутахассислиги фанлари:


  • Ахборот жамияти назарияси
  • Ҳозирги замон даврий матбуотининг типологик шаклланиши омиллари
  • Матбуот самарадорлиги
  • Даврий матбуотнинг замонавий дизайни
  • Публицист маҳорати
  • Матбуотда экология талқини
  • Ҳуқуқий журналистика
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Халқаро шарҳ
  • Сиёсат ва журналистика

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

1. Шерзодхон Таджиддинович Кудратходжаев (кафедра мудири)

2. Сулайманова Саида Равшановна (катта ўқитувчи)

3. Сулаймонов Акмал Анварович (катта ўқитувчи)

4. Юсупова Камола Кобилжон кизи (ўқитувчи)

5. Райимжанов Равшан Закирович (ўқитувчи)

6. Якубова Наргис Лутфиддиновна (ўқитувчи)

7. Мелибоев Ахмаджон (доцент)

8. Усмонов Дилмуроджон Жамолдинович (ўқитувчи)

9. Тиллаев Отабек Одилжанович (ўқитувчи)