Математик анализ кафедраси

Математик анализ кафедраси 1938 йилда ташкил этилган бўлиб, бу кафедрага проф. Н.Н.Назаров асос солган. Кейинги турли даврларда кафедрага доцент Р.А.Шелкунов, проф. А.С.Аржаних, доцент Ф.С.Ходжимуллаев мудирлик қилган. 1966—1982 йилларда кафедрага профессор Л.И.Волковиский мудир бўлган. Бу даврда кафедрада профессор Л.И.Волковиский бошчилигида “Комплекс ўзгарувчили функциялар назариясининг геометрик масалалари” бўйича илмий ишлар олиб борилди. 1992-2001 йилларда кафедрага профессор Г.Худойберганов раҳбарлик қилди. Бу даврда ҳам юқоридаги анъаналар давом эттирилди. 2001—2007 йиллар оралиғида физика-математика фанлари доктори Б.А.Шоимқулов кафедрага раҳбарлик қилди.  2012-2017 йилларда “Математик анализ” кафедрасига доцент Н.М. Жабборов мудирлик қилди. 1983—1992 ва 2007—2012  ва 2017 йилдан ҳозиргача “Математик анализ” кафедрасига академик А.С.Садуллев  раҳбарлик қилмоқда. А.С.Садуллев раҳбарлигида “Кўп комплекс ўзгарувчили функциялар назарияси” бўйича илмий мактаб яратилди. Ўнга яқин иқтидорли ёш мутахасислар шу соҳада илмий изланишлар олиб бориб, ажойиб ютуқларга эришдилар. Кафедра аъзолари бир нечта йўналиш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқдалар.

Улардан бири “Кўп ўзгарувчили комплекс анализ ва потенциаллар назарияси” деб номланиб, бу соҳада академик А.С.Садуллаев, профессор Г.Худойберганов, профессор Б.А.Шоимқулов, доцентлар Т.Т.Тўйчиев, Ж.К.Тишабаев, Д.Х.Джумабаев, катта ўқитувчи Т.Ў.Отабоев, ўқитувчилар К.Х.Рахимов, Н.Х.Нарзиллаев ва С.М.Ражабов фаол иш олиб бормоқдалар.

Кейинги йўналиш “Комплекс анализнинг геометрик масалалари” деб номланиб, бу йўналишда профессор А.К.Варисов, доцентлар Г.М.Лян, Н.М.Жабборов ва А.Р.Қутлимуратов самарали илмий изланишлар олиб бормоқда.

“Математик анализ” кафедрасида 10 дан ортиқ фан докторлари, 50 га яқин фан номзодлари тайёрланди.

Чет эллар илмий марказлари билан ҳамкорлик, ўзаро илмий алоқалар йўлга қўйилган. Россия Фанлар академиясининг В.А.Стеклов номидаги математика институти, Америка Қўшма Штатларидаги Индиана, Мичиган, Вашингтон (Сиетлл) университетлари, Франсиядаги П.Сабате (Тулуза), Прованс (Марсел) университетлари, Швециядаги Умео университети, Миттаг-Лефлер илмий маркази, Полшадаги Банах илмий маркази шулар жумласидандир.

Тошкент шаҳрида комплекс анализ ва унинг татбиқларига бағишланган йирик халқаро конференцияларнинг ўтказилгани ҳам функциялар назарияси бўйича Тошкент илмий мактабини жаҳон миқёсида тан олинганини кўрсатади.


Ҳозирги кунда “Математик анализ” кафедрасида 3 илмий семинар фаолият кўрсатмоқда:

1. “Комплекс анализнинг долзарб масалалари”

Семинар ўтказилиш вақти: ҳар пайшанба соат 12.00 да.

Семинар раҳбари: академик А.Садуллаев.

2. “Классик соҳаларда комплекс анализ”

Семинар ўтказилиш вақти: ҳар сешанба соат 10.30 да.

Семинар раҳбари: профессор Г.Худайберганов.

3. “Комплекс динамик системалар”

Семинар ўтказилиш вақти: ҳар жума соат 12.00 да.

Семинар раҳбари: доцент Н.М.Жабборов.

Шунингдек, ҳар душанба соат 10.00 дан 12.00 гача кафедрада инглиз тили ўрганиш бўйича семинар-машғулотлар ташкил қилинган.

Бугунги кунда “Математик анализ” кафедраси аъзолари республика фундаментал тадқиқот илмий грантлари ва хорижий грантларда иштирок этмоқдалар.

“Математик анализ” кафедраси аъзолари:

1. САДУЛЛАЕВ АЗИМБОЙ (кафедра мудири)

2. ХУДОЙБЕРГАНОВ ГУЛМИРЗА (профессор)

3. ТЎЙЧИЕВ ТОҲИР ТУРСУНБАЕВИЧ (доцент)

4. ТИШАБАЕВ ДЖУРАБАЙ КАРИМОВИЧ (доцент)

5. ҚУТЛИМУРОТОВ АЛЛАНАЗАР РАЗЗАҚБЕРДИЕВИЧ (доцент)

6. ОТАБОЕВ ТОЛИБ ЎРОЛОВИЧ (катта ўқитувчи)

7. НАРЗИЛЛАЕВ НУРБЕК ХАМРОҚУЛОВИЧ (ўқитувчи)

8. ҚУРБОНБОЕВ СУҚРОТБЕК ИХТИЁР ЎҒЛИ (ўқитувчи)

9. КАРИМОВ ЖАВЛОН ЖЎРАБОЙ ЎГЛИ (таянч докторант)

10. ХУРСАНОВ ШОҲРУҲ ЯШИНОВИЧ (таянч докторант)