Геометрия ва топология кафедраси

Геометрия кафедраси 1971 йилда ташкил топган. Унинг илк раҳбари профессор М.А. Собиров ҳисобланади. Кафедрага турли йилларда доцент А.В. Миронов (1975-1985), профессор А.Я.Нарманов (1990-1993), (2000-2016) ва профессор А. Ортиқбоев (1993-2000) мудирлик қилган. Кафедрага 2016 йилдан бошлаб физика-математика фанлар доктори, доцент Р.Б. Бешимов мудирлик қилмоқда.

Профессор М.А. Собиров Москва давлат университетини битирган йирик олим ва маърифатпарвар инсон эди. Унинг ҳаммуаллифлигида 1956 йили ўзбек тилида биринчи марта дифференциал геометрия курси бўйича дарслик чоп этилди.

Ҳозирги вақтда Геометрия ва топология кафедрасида иккита йўналиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда: “Қатламалар назарияси ва унинг татбиқлари” ҳамда “Топологик фазоларнинг кардинал хоссалари”.

Кафедранинг Москва давлат университети, Санкт-Петербург давлат университети, Новосибирск давлат университети, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Математика институти, барча вилоятлардаги олий ўқув юртлари, Wаrwick университети (буюк Британия) ва Япония университети ва CIMPA, ICTI каби илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқалари мавжуд.

Кафедра жамоаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан маблағ билан таъминланган мавзу бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқда.

Кафедрада магистратура, докторантура мавжуд бўлиб, 5 йил ичида 2 та фан доктори, 6 та фан номзоди ва 40 га яқин магистрлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинди. Магистрлар орасида Мирзо Улуғбек номидаги давлат стипендияси совриндорлари ва жаҳон олимпиадаси қатнашчилари бор.

Кафедра талабаларининг илмий мақолалари республикамиз ва чет эл давлатларининг нуфузли журналларида эълон қилинмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ташаббуси билан республикамизда халқаро ва республика миқёсидаги илмий конференциялар ўтказилмоқда.

Кафедрамиз профессор-ўқитувчилари Япония, Россия, Украина, Қозоғистон, Туркия, Қирғизистон каби давлатларда бўлиб ўтган халқаро конференция, конгресс ва мактаб – семинарларда мунтазам қатнашиб келмоқда. Кафедрада мунтазам равишда илмий семинар фаолият кўрсатади.

Кафедра аъзолари:

1. БЕШИМОВ РЎЗИНАЗАР БЕБУТОВИЧ (кафедра мудири)

2. НАРМАНОВ АБДИГАППАР ЯКУБОВИЧ (профессор)

3. МАМАТОВ МАШРАБЖОН ШАХАБУТДИНОВИЧ (профессор)

4. НАРМУРАТОВ НАРКУЛ КУРБАНПУЛАТОВИЧ (катта ўқитувчи)

5. ДИЯРОВ БЕКЗОД РАХМАТОВИЧ (ўқитувчи)

6. ЗОЙИДОВ АЪЗАМ НУРУЛЛОЕВИЧ (ўқитувчи)

7. БАЙТУРАЕВ АШУР МАХМАДАЛИЕВИЧ (катта ўқитувчи)

8. САИТОВА САЙЁРА СОБИРЖОНОВНА (катта ўқитувчи)