Механиканинг назарий асослари кафедраси

Механика кафедраси 1920 йили Туркистон (Ўрта Осиё (1923), Тошкент (1960), ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (2000 йилдан)) университетининг физика-математика факультетида ташкил этилган. Мазкур кафедрада назарий механика, осмон механикаси асослари, эластиклик назарияси, гидромеханика, майдонлар назарияси ва бошқа фанлардан маърузалар ўқилган.

1936 йилдан механика кафедраси мутахассис тайёрловчи кафедра мақомига эришди ва назарий механика, эластиклик ва пластиклик назарияси ҳамда гидромеханикадан мутахассислар тайёрлай бошлади. Механика кафедраси мудирлари доц. А.К. Павленко (1936 - 1938), проф. М.Ф. Шульгин  (1939-1975) бўлишган. 1956 йилда механика кафедраси асосида иккита “Умумий механика” ва “Туташ муҳитлар механикаси” кафедралари ташкил этилди. Умумий механика кафедраси мудирлари проф. М.Ф. Шульгин (1975 йилгача), доц. А.Ф. Шульгин (1975-1982), проф. А.Г. Азизов (1982-1997) лар бўлишган. Кафедранинг илмий муаммолари “Бошқариш муаммолари, оптималлаштириш ва механика тенгламаларини интеграллаш” мавзусида бирлаштирилган. 

Халқ хўжалиги эҳтиёжлари ва университет механика кафедрасида эластиклик назарияси ва гидромеханика бўйича илмий тадқиқотларнинг сезиларли даражада ривожланиши муносабати билан Ўзбекистонда фаннинг ва олий таълимнинг тараққиётига катта ҳисса қўшган йирик механик олим, академик, техника фанлари доктори, Беруний номидаги давлат мукофоти совриндори проф. М.Т. Ўрозбоев ташаббуси билан 1956 йили янги туташ муҳитлар механикаси (ТММ) кафедраси ташкил этилди. ТММ кафедрасининг биринчи кафедра мудири М.Т. Ўрозбоевнинг ўзи, кейин доц. А.Д. Багдасаров (1965-1973), доц. Ш. Маматкулов (1973-1983), проф. А. Бегматов (1983-1997) лар бўлишган. 

1997 йилда “Умумий механика” ва “Туташ муҳитлар механикаси” кафедралари бирлаштирилди ва битта “Назарий ва татбиқий механика”  

кафедраси фаолият юрита бошлади. 2016 йилда кафедранинг номи “Механиканинг назарий асослари” деб ўзгартирилди.“Механиканинг назарий асослари” кафедраси уч йўналиш: назарий механика, деформацияланувчи қаттиқ жисм механикаси ва суюқлик ва газ механикаси бўйича мутахассислар тайёрлайди. Шу йўналишлар бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилади. Ҳозирда илмий тадқиқотлар қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилади: «Иншоотларнинг суюқлик ва тупроқ муҳитлари билан ўзаро динамик таъсирлари» (Б.Э. Хусанов,  Н.Т. Маматова, Д.А. Сагдуллаева, Ш. Ибодуллаев); «Бошқариш муаммолари, оптималлаштириш ва механика тенгламаларини интеграллаш» (Н.А. Коршунова, М.Н. Сидиков, И.К. Хайдаров, М.И. Рузматов); «Бир фазали ва кўп фазали муҳитлар механикасининг долзарб масалалари» (А. Бегматов, М.И. Рузматов).

Кафедра аъзолари:


1. АХМЕДОВ АКРАМ БУРХОНОВИЧ (кафедра мудири)

2. БЕГМАТОВ АБДУВАЛИ (профессор)

3. КОРШУНОВА НАТАЛЬЯ АЛЕКСАНДРОВНА (профессор)

4. СИДИКОВ МАНСУР НАСИРОВИЧ (доцент)

5. МАМАТОВА НИГОРА ТУХТАБАЕВНА (катта ўқитувчи)

6. РУЗМАТОВ МАҚСУД ИСРОИЛОВИЧ (катта ўқитувчи)

7. САГДУЛЛАЕВА ДИЛНОЗА АБДУВАЛИЕВНА ( ўқитувчи)

8. ИБОДУЛЛОЕВ ШЕРЗОД РУСТАМОВИЧ ( ўқитувчи)