Математик моделлаштириш ва криптоанализ кафедраси

Кафедра ўз фаолиятини «Ҳисоблаш математикаси» номи билан бошлаб, 1959-1967 йилларда  доцент А.П. Доморяд, 1971-1979 йилларда доцент Г.С.Салихов, 1980-1993 йилларда доцент З.Ж.Жамолов ва 1993-1995 йилларда академик Т.А.Азларов, 1995-2011 йилларда профессор Х.А.Музаффаров кафедрага мудирлик қилди. 2012 йилдан сентябрдан бошлаб кафедрага профессор Р.Д. Алоев  раҳбарлик қилмоқда.

1998 йилдан кафедра «Ҳисоблаш математикаси ва математик моделлаштириш» кафедраси деб номланди.

2002 йилдан кафедра “Параллел технологияларда ҳисоблаш усуллари” кафедраси қайта номланди.

2008 йилдан кафедрага “Ҳисоблаш технологиялари ва математик моделлаштириш” номи берилди.

2015 йилдан кафедра «Ҳисоблаш технологиялари ва ахборот тизимлари» деб номланди.

“Ҳисоблаш технологиялари ва ахборот тизимлари” ва “Ахборот хавфсизлиги” кафедралари бирлашиб 2016 йилдан бошлаб кафедра «Математик моделлаштириш ва криптоанализ» номи билан фаолият юритилмоқда.

Кафедра “Ҳисоблаш математикаси ва математик моделлаштириш”, “Ахборот хавфсизлиги” ва “ Криптография ва криптоанализ” мутахассисликлари бўйича етук магистрларни тайёрлаб келмоқда.

МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАШТИРИШ ВА КРИПТОАНАЛИЗ КАФЕДРАСИ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Кубатур формулалар қуриш бўйича дастлабки илмий ишларни кафедрада ф.-м.ф.д. Г.Н. Салихов олиб борган ва Россия Фанлар академиясининг Сибир филиали билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги алоқаларга асос солган олимлардан ҳисобланади. Профессор М.И. Исроилов ва доцент З.Ж. Жамолов ҳам айнан шу соҳада илмий тадқиқот ишларини олиб борган. Ҳозирги кунда Х.М. Шодиметов, А.Р. Хаётов, С.А. Бахрамов ва уларнинг шогирдлари турли фазоларда оптимал квадратур формулалар қуриш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Профессор Х.А. Музафаров раҳбарлигида ахборот хавфсизлиги соҳасида давлат буюртмаси асосида ёпиқ мавзудаги бир неча хўжалик шартномалари бажарилди.

Ҳозирги кунда кафедрада ҳисоблаш ва ахборот технологиялари соҳасида илмий тадқиқот ишлар жадал олиб борилмоқда. Жумладан, ф.-м.ф.д., профессор Р.Д. Алоев раҳбарлигида гиперболик системалар учун адекват ҳисоблаш моделларини яратиш бўйича ф.-м.ф.н., М.Ў. Худойберганов ва Д.Э. Неъматова, ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш бўйича катта ўқитувчилар Б.Б. Элов, Р.Ҳ. Алаев, ахборот хавфсизлиги соҳаси бўйича Р.Ҳ. Алаев, Д.Б. Тошболтаев, Д.О. Шарофов, Х.Ҳ. Маматовалар илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.  Профессор А.В. Кабулов раҳбарлигида  ф.-м.ф.н., доцент Ғ.У. Жўраев ва бошқалар "Бошқарув ва ахборот хавфсизлиги  тизимларининг алгоритмик моделларини  ишлаб чиқиш" мавзусидаги  илмий тадқиқот устида изланмоқда.

ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ


Ҳозирги кунда ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш бўйича яратилган электрон таълим ахборот тизими ҳамда ахборотни криптографик муҳофазаси давлат стандарти алгоритмларини қўллаб - қувватлайдиган криптопровайдер ишлаб чиқилди ва муваффақиятли синовдан ўтказилди.

Кафедра аъзолари:


1. АЛОЕВ РАХМАТИЛЛО ДЖУРАЕВИЧ (Кафедра мудири, профессор)

2. КАБУЛОВ АНВАР ВАСИЛОВИЧ (профессор)

3. БАХРОМОВ САЙФИДДИН АКБАРОВИЧ (доцент)

4. ЖЎРАЕВ ГАЙРАТ УМАРОВИЧ (доцент)

5. ХУДОЙБЕРГАНОВ МИРЗОАЛИ ЎРАЗАЛИЕВИЧ (доцент)

6. ЭЛОВ БОТИР БОЛТАЕВИЧ (катта ўқитувчи)

7. АЛАЕВ РУХИЛЛО ҲАБИБОВИЧ (катта ўқитувчи)

8. НЕЪМАТОВА ДИЛФУЗА ЭМИНОВНА (ўқитувчи)

9. МАМАТОВА ҲУСНИДА ХАТАМЖОН ҚИЗИ (ўқитувчи)

10. ТОШБОЛТАЕВ ДИЛЁР БАХТИЁР ЎҒЛИ (ўқитувчи)

11. ШАРОФОВ ДАДАХОН ОРТИҚЖОН ЎҒЛИ (ўқитувчи)