Инглиз филологияси кафедраси

Инглиз филологияси кафедраси 1962 йилда Роман-герман факултети таркибида ташкил қилинган. Ташкилот йилларида кафедра янги, юқори малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва республиканинг ўрта таълим, ўрта махсус ўқув юртлари ва олий таълим ўқув юртлари учун етакчи мутахассисларни тайёрлаш вазифасини ўз олдига қўйди. Ўша вақтдан буён кафедра ходимлари илмий-методик ишни назарий фонетика ва грамматика, стилистика ва таржима, тил ва лекцикология тарихи каби тилшунослик соҳаларида ўқув жараёни талабларига мувофиқ олиб бормоқда. Натижада, Назирова Ш.О., Юсупова Ш.Б., Садуллаева Н.А., И.А. Жўраева номзодлик диссертациясини, Сиддиқова И.А., Джумабаева Ж.Ш докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб кафедранинг илмий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшишди.

2013 йилда кафедра Инглиз филологияси кафедраси деб номланди. 2014 йилдан бошлаб кафедрага доцент Ж. Ш.Джумабаева раҳбарлик қилмоқда. Доцент Ж.Ш. Джумабаева илмий семинарни ташкил этишга алоҳида эътибор бериб, инглиз тилини ўқитиш бўйича турли онлайн семинарлар ва курсларда иштирок этиш учун ўқитувчиларни жалб қилади. Мазкур кафедрада фаолият юритган профессор, филология фанлари доктори Юсупов У.К (2007-2017) – қиёсий тилшунослик мактабини яратган. Ушбу илмий мактабнинг самарали фаолияти натижасида бир қатор номзодлик ва докторлик диссертатсиайлари ҳимоя қилинди.  

Кафедра профессор-ўқитувчилари Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) ихтисослиги бўйича ўз малакаларини ЎДЖТУда ошириб келишмоқда. Бундан ташқари кафедра аъзоларидан М.Абдуллаева, И.Жўраева ва Ж.Джумабаевалар Буюк Британиянинг Норвич Тил ўқитиш институтида малака оширишган.

Таълим йўналиши 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (Инглиз тили) йўналиши бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари қуйидаги фанлардан дарс беришмоқда:
Тил кўникмалари интеграцияси;
Тил аспектлари амалиёти;
Ўқиш ва ёзиш амалиёти;
Мамлакатшунослик (Буюк Британия);
Герман филологиясига кириш;
Назарий фонетика ва грамматика;
Тил тарихи (инглиз тили);
Лекцикология ва стилистика (инглиз тили);
Таржима назарияси ва амалиёти;
Қиёсий типология;
Тил ўқитиш методикаси ва таълим технологиялари;
Иккинчи чет тили (инглиз тили Немис филологияси кафедраси талабалари учун 1-4 курс);
5А120102 - Лингвистика (Инглиз тили) мутахассислиги магистратура босқичида қуйидаги фанлар ўқитилмоқда:
Асосий чет тили;
Амалий хорижий тил (Лингвистика (рус, немис тили), Адабиётшослик (рус адабиёти) мутахассисликлари магистрантларига)
Замонавий лингвистика;
Матн лингвистикаси
Лингвистик таҳлил методлари;
Қиёсий тилшуносликнинг замонавий йўналишлари
Махсус фанларни ўқитиш методикаси;
Психолингвистика асослари;
Корпус лингвистикаси.

1. ДЖУМАБАЕВА ЖАМИЛА ШАРИПОВНА (Кафедра мудири, ф.ф.д., доцент)

2. САЙФУЛЛАЕВА РАЪНО РАУФОВНА (ф.ф.д.,профессор)

3. ЮСУПОВА ШОИРА БАТИРОВНА (ф.ф.н., доцент)

4. НАЗИРОВА ШАХНОЗА ОЛИМЖОНОВНА (ф.ф.н., катта ўқитувчи)

5. ЮСУПОВА НАИМА МУЗАФАРОВНА (катта ўқитувчи)

6. ВАЛИЕВА НАСИБА ХАДИЯТУЛЛАЕВНА (катта ўқитувчи)

7. АБДУЛЛАЕВА МУХТАСАР АБДУЛЛА ҚИЗИ (катта ўқитувчи)

8. САДУЛЛОЕВА ШОҲРУЗА ВАЛИЕВНА (ўқитувчи)

9. АЮПОВА ЛОБАР МУРОТОВНА (ўқитувчи)

10. СОБИРОВА ДИЛАФРУЗ АКРОМОВНА (ўқитувчи)

11. МАМАТОВА ФЕРУЗА БАХТИЁРОВНА (ўқитувчи)

12. ЖАЛОЛОВА ФЕРУЗА НОРМУРОДОВНА (ўқитувчи)

13. ДАДАЖАНОВА АЗИЗА КАРИМУЛЛАЕВНА (ўқитувчи)

14. АБДУЛКАДЫРОВА КАМИЛА АКРАМОВНА (ўқитувчи)

15. АБДУРАШИТОВА ЭЛЬВИРА ТАФКИЛЬЕВА ( ўқитувчи)

16. УБАЙДУЛЛАЕВА ИРОДА ШАРАФОВНА (ўқитувчи)

17. СОХИБОВ САРДОР НУРБОБО ЎҒЛИ (ўқитувчи)

18. РАХМАТОВА МУХЛИСА РАСУЛЖОНОВНА (ўқитувчи)

19. МУХАМЕДКАРИМОВА НОЗИМА РУСТАМ ҚИЗИ (ўқитувчи)

20. МАХАМАДАЛИЕВА ЗУХРА БАХРАМОВНА (ўқитувчи)

21. ЖИЕНБАЕВА САРБИНАЗ БИСЕНБАЕВНА (ўқитувчи)

22. ДЖАББАРОВА НОЗИМА КАМАЛИТДИНОВНА (ўқитувчи)