Қиёсий тилшунослик кафедраси

Хорижий филология факультети таркибида 2002 йилгача “Таржима назарияси ва амалиёти” кафедраси мавжуд бўлган. “Таржима назарияси ва амалиёти” кафедрасига унинг асосчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, проф. Ғ.Т.Саломов умрининг охиригача мудирлик қилган. Ғ.Т.Саломов бошқарган кафедра ўз соҳасида собиқ иттифоқ ҳудудида очилган биринчи кафедра эди.

2002 йил кафедра номи ўзгариб, кафедрага “Инглиз тилшунослиги ва таржима назарияси” номи берилди.  

Кейинчалик кафедра “Таржима назарияси ва қиёсий тилшунослик” деб номланди. Ҳозирда кафедра “Қиёсий тилшунослик” кафедраси деб аталади. 

“Инглиз тилшунослиги ва таржима назарияси” кафедрасига доцент Ғ.Х.Салимов, проф. А.А.Абдуазизов, катта ўқитувчилар О.М.Хошимова, М.И.Валиева, Э.З.Салахова  ф.ф.н., доцент Д.К.Тўрабекова, фил.ф.н., доц. Я.Ю.Арустамянлар раҳбарлик қилишган бўлса, кейинчалик “Қиёсий тилшунослик” деб номланган кафедрага ф.ф.д, проф. И.А.Сиддиқова мудирлик қилди.  Ҳозирда уни ф.ф.н., доц. Н.А.Садуллаева бошқармоқда. 

Проф. А.А.Абдуазизов фонология соҳаси бўйича Ўзбекистонда ўзининг турли тил оилаларига мансуб тиллар фонологиясини қиёсий-типологик ўрганиш бўйича илмий мактабини яратган олимдир. У тавсия қилган мукаммал услубият ҳозирги кунда барча тилшунослар томонидан герман ва турли тилларини қиёсий ўрганишда фаол қўлланилмоқда. 

Олимнинг умумий тилшунослик фанини ривожлантиришга қўшган ҳиссалари унинг 400 дан ортиқ  илмий рисолалари ва мақолалар, ўқув қўлланмалари ва дарсликларида ўз аксини топган. Олим яратган “ Умумий ва қиёсий-типологик фонология элементлари”(1981), “Инглиз тилининг назарий фонетикаси”(1986, 2006, 2007), “Ўзбек тилининг фонологияси ва морфонологияси”(1992) каби китобларида ўзбек ва инглиз тиллари фонетикаси ва фонологиясининг асосий йўналишлари бўйича муҳим масалалар ўртага қўйилди ва улар юксак даражада ўзининг илмий ечимини топди.

Кафедрада “Хорижий тил ва адабиёт” йўналишида 254 нафар талаба таҳсил олади.

Университет ректори томонидан ташкил этилган ихтисослашган гуруҳда – 8та талаба бор. Улар учун дарсдан ташқари қўшимча дарслар ташкил этилган. Бу дарсларни доцент Я.Ю.Арустамян, доцент Н.А.Садуллаева ва ўқитувчи Н.А.Хасанова ўтишади. Ҳар бир иқтидорли талаба учун илмий раҳбар тайинланган.

Ўзбекистон Миллий Университети (УзМУ ) степендия совриндорлари

1.                  Ахмедова Дилзода

2.                  Бекмурова Гулнигор

3.                  Бахтиёрова Дилшода

Кафедрада 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича таянч докторант Полвонова С.Р., мустақил изланувчилар Хошимходжаева М.М., ва  Раҳимова Ш.П. PhD даражасини олиш учун, мустақил изланувчи Садуллаева Н.А. докторлик диссертацияси устида иш олиб боришяпти.

КОРПОРАТИВ ХАМКОРЛИК

Тошкент кимё-технология институти қошидаги чирчиқ академик лицеи, ЎзМУ қошидаги 2-сон академик лицей, Тошкент давлат шарқшунослик институти “Таржима назарияси ва амалиёти” кафедраси, Олий Харбий Божхона институти “Давлат ва хорижий тиллар” кафедраси билан ҳамкорлик қилинади.

 ГРАНТЛАР

Кафедрада Арустамян Я.Ю. раҳбарлигида “Современные подходы к формам и принципам оценки качества изучения английского языка по филологическим направлениям” инновацион  лойиҳа мавжуд. 

Кафедрада 5111400 - Хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили) таълим йўналиши бўйича қуйидаги фанлар ўқитилади:

·                              Мустақил таълим кўникмалари

·                              Тил кўникмалари интеграцияси

·                              Ўқиш ва ёзиш амалиёти

·                              Тил аспектлари амалиёти

·                              Тилшунослик (Тилшуносликка кириш)

·                              Норматив-коммуникатив фонетика

·                              Мамлакатшунослик

·                              Чет тил укитиш методикаси

·                              Асосий ўррганилаётган тил 

·                             Стилистика ва матн тахлили

·                              Ўрганилаётган тил тарихи

·                              Назарий грамматика ва фонетика

·                              Лексикология

·                              Чет тил амалий курси

·                              Таржиманинг лингвомаданий асослари

·                              Бошланғич синфларда чет тилини ўқитиш методикаси

·                              Қиёсий типология ва таржима назарияси

·                              Коммуникатив лексика

·                              Илмий изланиш асослари

  Кафедра аъзолари:


1. САДУЛЛАЕВА НИЛУФАР АЗИМОВНА (Кафедра мудири)

2. CИДДИКОВА ИРОДА АБДУЗУХУРОВНА (Профессор)

3. CАБИРОВА НОДИРА КАРИМБАЕВНА (Доцент)

4. САЛИЕВА МАЛИКА АБДУЗУХУРОВНА (Доцент)

5. АГЗАМОВА ДИЛДОРА БАХОДИРЖАНОВНА (Доцент)

6. АРУСТАМЯН ЯНА ЮРЬЕВНА (Доцент)

7. ТУХЛИЕВА ГАВХАР НУРИСЛОМ ҚИЗИ (доцент)

8. МАМАТОВА ФЕРУЗА МАХАММАДОВНА (Катта ўқитувчи)

9. УМАРОВА НОДИРА ИКРОМОВНА (Катта ўқитувчи)

10. АЛАУТДИНОВА КАМОЛА ШОМАНСУРОВНА ( Ўқитувчи)

11. КЕНЖАЕВА АДОЛАТ АСРОРОВНА ( Ўқитувчи)

12. ИСМАИЛОВА РАИМЕ СЕТИЯЕВНА ( Ўқитувчи)

13. ХОШИМХЎЖАЕВА МОХИРУХ МУЗАФФАРОВНА ( Ўқитувчи)

14. АБДУЛЛАЕВА НИГОРА РУСТАМОВНА (Ўқитувчи)

15. Мирсагатов Даврон Атхам ўғли ( Ўқитувчи)

16. ХАСАНОВА НОЗИМА АБДУВАХОБОВНА (Ўқитувчи)