Немис филологияси кафедраси

Немис филология кафедраси Хорижий филология факультети (аввалги роман – герман филологияси) билан бир вақтда 1962 йил ташкил этилган. Кафедра таркибида малакали ўқитувчилар Д.Ф Рашидова, О.А.Данцигер ва бошқалар фаолият юритишган. Кафедранинг илк мудири доц. Д.Ф. Рашидова бўлган. Кейин кафедрани турли йиллар давомида ф.ф.н., доцентлар Г.М. Абдуқадирова., А.А.Исхақова, ф.ф.д, проф. Н.А.Авазбаев, доц. Н.Ю.Шакирова, катта ўқитувчи Х.Т Меджитова бошқариб келишди. Кафедрага 2017 йилгача ўқитувчи Н.В.Тян рахбарлик қилди. Ҳозирда кафедрани ф.ф.н., доцент Ш.С.Имяминова бошқариб келмоқда. 

Кафедра факультетга Х.Т.Маджитова, Н.Ю.Шакирова, Ш.А.Бўрибоева, С.Т.Тўрақулова., Н.В.Тян, Д.Т. Ибрагимова, С.М. Эркаев, Л.А Хукумова сингари битирувчларни етказиб берди. Кафедрада узоқ йиллар ф.ф.д., проф. Н.А.Авазбаев, ф.ф.н., доц. А.А.Исхоқова, ф.ф.н., доц. Г.М.Абдуқодирова, ф.ф.н., доц. В.Т.Киршнер ва ф.ф.н. Н.Ф.Резяпова, ф.ф.н. Ш.Ў.Шодижонова, катта ўқитувчилар И.В.Стральникова, Т.А.Юркова, Е.Макеева, К.Б.Загальскаялар фаолият олиб бордилар. Кафедра шу кунгача 1 та фан доктори проф. Н.А.Авазбаев ва 5 та фан номзодлари ф.ф.н. Н.Ф.Резяпова, ф.ф.н. Ш.У.Шодижонова, ф.ф.н., доц. Ш.С.Имяминова, ф.ф.н. С.Т. Туракулова ва ф.ф.н. Д.Т. Ибрагимоваларни тайёрлади.

Немис филология кафедраси “Тилшунослик, адабиётшунослик ва таржимашуносликнинг қиёсий - тарихий ва чоғиштирма тадқиқи” мавзусида илмий фаолият олиб бормоқда.
Кафедра немис тилини асосий, инглиз филологиясида эса иккинчи чет тили ҳамда Ўзбекистон Миллий университетидаги бошқа факультетларда чет тили сифатида  ўқитишни таъминлаб беради.
Немис филология кафедраси ўрта умумтаълим ва ўрта махсус таълим юртларида, шунингдек ишлаб чиқариш ва таржима фаолияти билан мутаносибликда олиб бориладиган 5120100 - Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайди. Магистратурада эса кафедра 5А120102 - Лингвистика (немис тили) мутахассислиги бўйича олий таълим учун мутахассислар етказиб беради.
Сўнгги йилларда немис филология кафедрасида қуйидагилар нашр қилинган:

  • немис тилининг назарий фонетикаси бўйича 1та монография ва 1та дарслик ва фонетика ва фонология сохасида 5 та дарслик (ф.ф.д., проф. Авазбаев Н.А.) 
  • иккита биобиблографик кўрсатгич (ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С.) 
  • 5- ва 6-синфлар учун немис тили дарслиги (кат.ўқит. Токарская Н.И., Загалская К.Б., МаджитоваХ.Т.) 
  • 5- синф немис тили дарслиги бўйича ўқитувчилар учун китоб (кат.ўқит. Токарская Н.И.) 
  • немис ва ўзбек тилларининг фонетика ва фонологияси сохаси бўйича монография ва абитурентлар учун электрон қўлланма (ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С.) 
  • немис ва турк тилларининг фонетикаси ва фонологияси бўйича монография (ф.ф.н. Тўрақулова С.Т.) 
  • таржима назарияси ва амалиёти бўйича ўқув қўлланма (ф.ф.н., доц. Борисова И.Ф, ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С.) 
  • немис тилини икиинчи мутхассислик сифатида ўқийдиган талабалар ва магистрантлар учун дарсликлар (ф.ф.н., доц. Қосимова М.Х. ва ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С.) 
  • немис тили фразеологияси бўйича ўқув қўлланма (ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С.) 
  • академик лицей ва коллежларнинг I - III курс талабалари учун немис тили фанидан 2 та дарслик (ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С. ва бошқалар) 
  • немис ва ўзбек тилларида мақол ва маталлар луғати (ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С., Комолова Ш.) 
  • биологияга оид немисча – русча – ўзбекча луғат (ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С. ва бошқалар) 
  • 4 та немис тилидан ўзбек тилига таржималар тўплами (ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С.) 
  • ўрта мактабларининг 10 –синф ўқувчилари учун немис тили дарслиги (ф.ф.н., доц. Ш.С.Имяминова ва бошқалар) 
  • 4 та илмий мақолалар тўплами (Германияда чоп этилган) 
  • 3 та немис тилидаги муаллифларнинг немис тилидан ўзбек тилига таржима қилинган асарлари (кат.ўқит. Қўчқорова Х.Ш.). 
Кафедра 1994 йилдан бошлаб Германиянинг Мюнстер шаҳридаги Вильхельм номидаги Вестфалия университети Германистика институти билан илмий хамкорлик олиб боради. Шу кунгача хамкорликда 5 та халқаро анжуман ўтказилди.
Талабаларда немис тилини ўрганишга қизиқишларини янада ошириш ва билимларини кучайтириш мақсадида Германиядан қуйидаги профессор-ўқитувчилар дарс жарёнига жалб қилинган:

  • 2008-2009 – Маня Хуснер и Анегрет Байер, 
  • 2009-2010 – Катя Доозе и Катарина Цобель, 
  • 2010-2011: Катя Доозе и Ина Мигос, 
  • 2011-2012: Катя Доозе и Анна Руше, 
  • 2012-2013: Герт Вегмарсхаус и Саския Алерс, 
  • 2013-2014: Герт Вегмарсхаус и Маргарете Вальд, 
  • 2014-2015: Герт Вегмарсхаус и Свенья Хоффманн 
  • 2015-2016: Герт Вегмарсхаус 
  • 2016-2017: Герт Вегмарсхаус, Маргарете Бух 
  • 2017-2018: Симон Кречмер