Француз филологияси кафедраси

1962 йили Тошкент Давлат университети роман - герман филологияси факультетида дастлаб инглиз ва немис тили кафедралари мавжуд бўлган. 1963 йилдан эса француз тили гуруҳига талабалар қабул қилина бошланди. 1966 йил француз тили кафедраси ташкил этилиб, 1972 йил эса кафедра қошида лотин тили бўлими очилди.
Француз тили кафедрасини дастлаб А.А.Крашенинников (1963-1969 йй) бошқарган. Сўнгра ф.ф.н., доцент Ш.Х.Хайдаров (1969-1984 йй), ф.ф.н.,доцент А.Умаров (1984-1988йй), ф.ф.д.,профессор А.Э.Маматов (2002-2003); катта ўқитувчилар А.С.Асқаров, В.В.Магидович, М.Мирхолиқовлар (1988-2005 йй) раҳбарлик қилганлар. 

1972 йили француз филологияси кафедраси қошида Е.Ф.Ваганов  раҳбарлиги остида лотин тили кафедраси очилиб, кафедра роман-герман филологияси факультетидан ташқари тарих факультетида ҳам фаолият кўрсатган.  1968 йилдан 1984 йилгача француз филологияси кафедрасида француз мутахассислари хам  фаолият кўрсатишган, улар миллий кадрлар тайёрлашда жуда катта ёрдам беришган.
Кафедранинг бир қатор ўқитувчилари, жумладан, А.Э.Маматов (1991, докторлик), Ш.Ҳайдаров (1972), А.У.Умаров (1972), Ю.С.Муратова (1982), Ф.С.Салимова (1997) лар номзодлик диссертциялари устида тадқиқот олиб бориб, кафедра илмий салоҳиятини оширишда ўз ҳиссаларини қўшдилар.   
2004 йилда эса Ш.И.Исакова номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2005 йилдан бошлаб кафедра мудири лавозимида фаолият кўрсатди.
2010-2012 йиллар катта ўқитувчи Қурбонова Г.С. ва 2013 йилдан бошлаб француз филологияси кафедрасига ф.ф.д., профессор Р.Х.Ширинова раҳбарлик қилиб келмоқда. 
5120100 - Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили) таълим йўналиши турли филологик ҳамда ижтимоий фалсафа, психология, педагогика ва бошқа фанлар билан ўзаро алоқадор.    

Кафедрада ўқитиладиган фанлар: 

  • Асосий ўрганилаётган тил ( ўқиш, ёзиш, тинглаб тушуниш ва оғзаки нутқ)
  • Коммуникатив-норматив фонетика 
  • Тил аспектлари амалиёти
  • Тил кўникмалари интеграцияси
  • Ўқиш ва ёзиш амалиёти
  • Мустақил таълим кўникмалари
  • Назарий фонетика
  • Назарий грамматика
  • Лексикология ва Стилистика 
  • Мамлакатшунослик
  • Таржима назарияси 
  • Луғат тузиш принциплари
  • Илмий изланиш асослари
  • Ўрганилаётган тил филологиясига кириш
  • Тил ўқитиш методикаси ва таълим технологиялари
  • Ўзбекистон ўлкашунослиги
  • Замонавий лингвистика
  • Матн лингвистикаси
  • Асосий чет тили
  • Синхрон таржима
  • Амалий хорижий тил ва ҳ.к

    КАФЕДРАНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ

  • 2013-2014: Франция, Артуа Университети; 
  • 2013-2014:  Франция, Дижон Университети
  • 2014-2015:  Франция, Пуатье Университети
  • 2015-2016:  Франция, Тур Университети 
  • 2016-2017:  Франция, Ницца Университети
  • 2017-2018:  Франция, Руан Университети 
  • 2018 -          Франция, Сарбонна Университети
     КАФЕДРАНИНГ ИЛМИЙ МАКТАБИ
  •     "Ғайбулло ас-Салом таржима мактаби"

1. ШИРИНОВА РАИМА ХАКИМОВНА (Кафедра мудири ф.ф.д., профессор)

2. МАМАТОВ АБДИ ЭШАНКУЛОВИЧ (ф.ф.д., профессор)

3. ЎРМОНОВА НИГОРАХОН МЎМИНОВНА (ф.ф.н., доцент)

4. МАМАТКАСИМОВА ВАСИЛА АКРАМДЖАНОВНА (ф.ф.н., катта ўқитувчиси)

5. ДЖАФАРОВА ДИЛДОРА ИЛХОМОВНА (фалсафа фанлари доктори (PhD), ўқитувчи)

6. КУРБОНОВА ГУЛСАРА СОДИКОВНА (катта ўқитувчиси )

7. ИНОГАМОВА ФАЗИЛАТ МАНСУРОВНА (катта ўқитувчи)

8. РАХИМОВА ГУЛСАНАМ АШИРБЕКОВНА (катта ўқитувчиси)

9. РАХИМОВА МУХАЙЁ АКМАЛОВНА ( катта ўқитувчи)

10. ОТАҚУЛОВ НОДИРЖОН БАХРОМАЛИЕВИЧ (ўқитувчи)

11. АХРОРОВА ФОТИМА БАХРОМОВНА ( ўқитувчи)

12. ЯҲЁЕВА ЗЕБИНИСО МУСАЕВНА (ўқитувчи)

13. ИНОГАМОВА НОЗИМАХОН РАШОТХОНОВНА (ўқитувчи)