Рус филологияси кафедраси

1942 йилда ташкил этилган рус филологияси кафедраси Ўзбекистонда илмий ва педагогик рус тилшунослигининг энг яхши анъаналарини муносиб давом эттириб келмоқда.
Мустақиллик йиллари кафедранинг илмий салоҳияти ўсди. Ҳозир кафедрада филология фанлари доктори, профессор А.Г.Шереметьева, филология фанлари номзодлари Н.Н. Щитка, Э.А. Алиева, О.А.Кукатовалар, кўп йиллик тажрибага эга бўлган катта ўқитувчилар Н.Г. Рогозинникова, Ф.Х.Халилов ва ўқитувчилар Е.В.Ветлугина, Р.Р.Атаева ва Ф.Р.Хосиловалар ишлаб келишмоқда.
Мустақиллик йиллари кафедра кўплаб олий тоифали илмий-педагогик кадрлар тайёрлади. 2001 йилда А.Г.Шереметьева докторлик диссертациясини, О.А.Кукатова номзодлик диссертациясини ҳимоя қилдилар. Республиканинг турли олий ўқув масканларининг 30дан ортиқ ўқитувчи ва аспирантлари номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар.
А.Г.Шереметьева кўп вақт мобайнида номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашнинг раиси сифатида фаолият олиб борди, ҳозир эса у докторлик диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашга аъзолик ва факультет Ўқув-услубий кенгашига раислик қилиб келмоқда. Катта ўқитувчи Ф.Х.Халилов факультетнинг Илмий кенгашида котиблик қилмоқда. Кафедранинг барча ўқитувчилари республикамизда рус филологияси бўйича илмий кадрлар тайёрлашда фаол иштирок этиб келмоқдалар.
Рус филологияси кафедраси хорижий филология факультетининг славян бўлимининг етакчи кафедраларидан биридир. У бакалавриатнинг «Филология (славян филологияси)», «Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили)», «Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти)», «Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда)» йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрлаб келмоқда. Ўзга тилли гуруҳларда рус тили ва адабиёти бўйича мутахассисларга эҳтиёж бўлганлиги сабабли 2010 йил «Рус тили ва адабиёти миллий гуруҳларда» йўналиши очилди.  
Рус тилшунослиги кафедраси республика олий таълим масканлари учун Давлат таълим стандартларини 4 авлодини тайёрлаган. Ундан ташқари у ўқув-услубий ва меъёрий хужжатлар тайёрлаб келмоқда.
Кафедра жамоаси томонидан 3та дарслик, 30дан ортиқ ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланди ва 4000дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилди, замонавий инновацион педтехнологиялар ҳисобга олинган ҳолда 4та ўқув-услубий қўлланма яратилди, республика миқёсида турли илмий-амалий анжуманлар ва семинарлар ўтказилди.
Кафедра республиканинг бошқа олий таълим масканлари ва илмий-тадқиқот институтлари билан алоқаси ортиб бормоқда. СамДУ, АндДУ, ЎзДЖТУ, Низоми номидаги ТДПУ, турли коллеж, лицейлар, кутубхоналар, музейлар, Ўзбекистондаги рус ва украин маданият марказлари билан ҳамкорлик ҳақида битимлар тузилган.
Кафедра халқаро алоқаларга ҳам катта эътибор каратади. Москва Давлат Университети, Тула Давлат педагогика университети ва Ўзбекистондаги Россия фан ва маданият маркази (Росотрудничество) билан ҳам ҳамкорлик ҳақида битимлар тузилган ва улар билан турли тадбирлар, анжуманлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Кафедра ўқитувчилари турли халқаро анжуманлар, конгресс ва симпозиумлар ишида фаол катнашиб келмоқдалар, жумладан, ватандошлар ижодий интеллигенцияси халқаро конгрессида (Санкт-Петербург, 2006), ЮНЕСКОнинг таълим масалалари бўйича конгрессида (Минск, 2007), МДҲ ва Балтия мамлакатлари рус тили кафедралари мудирлари халқаро анжуманида (Москва, 2009), Россия тамқи ишлар вазирлиги ташкил қилган рус тили мақоми бўйича халқаро анжуманларда (Москва, 2008, 2011), «Восточное образовательное партнерство» халқаро дастурида (Москва, 2016) ва ҳоказо.
Ҳозирги пайтда кафедра жамоаси янги ўкув ва ўқув-услубий адабиёт, электрон дарсликлар яратишга ва янги Давлат таълим стандартларини тайёрлаш устида ишлар олиб бормоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари нафақат бўлажақ филологлар тайёрлашга, балқи баркамол авлодни тарбиялашга ҳам катта эътибор қаратишмоқда.


Рус филологияси кафедраси қошидаги рус сўз ясалиши илмий мактаби


Рус сўз ясалиши соҳасидаги илмий мактаб ХХ асрнинг 70-80 йилларида рус тилининг ушбу ўзига хос қатламини ўрганиш долзарб масала бўлиб қолганидан кейин шакллана бошлаган. Ўша даврда сўз ясалиш рус лексикаси ва морфологияси анъанавий қатламларидан алоҳида илмий тадқиқни талаб этувчи объект сифатида ажралиб чиқди. Сўз ясалишни алоҳида лингвистик фан сифатида ташкил топишида филология фанлари доктори Александр Николаевич Тихоновнинг тадқиқотлари ўлкан аҳамиятга эгадир. Унинг фаолияти Самарканд Давлат университети, Самарканд Давлат педагогика институти ва Ўзбекистон Миллий университети билан чамбарча
с боғликдир.Ўзбекистонда рус сўз ясалиш илмий мактабининг асосчиси ф.ф.д., профессор А.Н.Тихонов (1931-2013) – Ўзбекистонда ва Россия Федерациясида хизмат кўрсатган фан арбоби. Унинг бевосита раҳбарлигида 100дан ортиқ номзодлик ва докторлик диссертациялар Ўзбекистонда ва Россияда мўваффақиятли ҳимоя қилинган, рус тилида сўз ясалишининг формал ва семантик нуқтаи назарлари бўйича фундаментал илмий тадқиқотлар олиб борилган. 
Алоҳида эътибор сўз ясалишнинг комплекс бирликларини лексикографик ишлаб чиқишга қаратилган эди. А.Н.Тихонов томонидан жахон лексикографиясида илк бор «Школьный словообразовательный словарь русского языка» ва 2 жилдли «Словообразовательный словарь русского языка» (1978 й.) уяли сўз ясалиш луғатлари яратилган. Ушбу луғатларни тайёрлашда Ўзбекистон Миллий университети хорижий филология факультети рус тилшунослиги кафедраси ўқитувчилари, аспирант ва докторантлари ҳамда славян бўлимининг талабалари фаол иштирок этдилар. Улар сўзлар йиғишда, манбаларни қиёслашда, луғатлардаги баъзи мақолаларни тайёрлашда ёрдам бердилар. Луғатни тайёрлаш жараёнида сўз ясалиши муаммолари талабаларнинг курс ва битирув ишларида, талабалар ва олимларнинг илмий анжуманларидаги маърузаларда кўриб чиқилган. Бу рус дериватологияси масалаларига илмий қизиқиш кенгайиб бораётганидан далолат беради. 
А.Н.Тихоновнинг уяли «Словообразовательный словарь русского языка» бир неча марта қайта нашр қилинган ва Россия хукуматининг Давлат мукофотига сазовор бўлган. Ушбу буюк лексикографик манба шаклланган илмий мактаб доирасида кейинги илмий изланишлар учун материал сифатида хизмат қилиб келмоқда. 
Ҳозирги пайтда ушбу илмий мактабга А.Н.Тихонов шогирди,   рус филологияси кафедраси профессори, ф.ф.д. А.Г.Шереметьева раҳбарлик қилиб келмоқда. У А.Н.Тихонов раҳбарлигида «Словообразовательное варьирование глагольных основ в современном русском языке» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган ва «Лексико-грамматическая вариантность в русском языке (синхронно-диахронический аспект) мавзусидаги докторлик диссертациясида деривация муаммоларини ечишни давом эттирди.  

Ўзбекистондаги рус сўз ясалиш илмий мактабнинг фаолияти рус тилида сўз ясалиши назариясини энг долзарб аспектларини илмий тадқиқ қилишга қаратилган. Бу сўз ясаш уясининг умумий назарияси, сўз ясаш уяларанинг типологияси, синхрон ва диахроник сўз ясалиши, қиёсий-чоғиштирма сўз ясалиши, рус тилида сўз ясалишининг услубий аспектларидир.


1. ЩИТКА НЕЛЯ НИКОЛАЕВНА (кафедра мудири)

2. ШЕРЕМЕТЬЕВА АННА ГЕННАДЬЕВНА (профессор)

3. КУКАТОВА ОЛЬГА АЛЕКСЕЕВНА (доцент)

4. Алиева Эльвина Аметовна (доцент)

5. РОГОЗИННИКОВА НИНА ГЕРМАНОВНА (катта ўқитувчи)

6. ХАЛИЛОВ ФАРХАД ХАЛИЛОВИЧ (катта ўқитувчи)

7. АТАЕВА РАНУША РАШИДОВНА (ўқитувчи)

8. ВЕТЛУГИНА ЕЛЕНА ВИКТОРОВНА (ўқитувчи)

9. ХОСИЛОВА ФАРИДА РУСТАМДЖАНОВНА (ўқитувчи)