Жаҳон адабиёти кафедраси

Жаҳон адабиёти кафедраси икки кафедра: рус адабиётшунослиги ва чет эл адабиётшунослик кафедраларининг бирлашишидан ташкил топган. Рус адабиётшунослиги кафедраси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг (ЎзМУ мақоми олий ўқув юртига 2000 йили берилган) энг ёши улуғ кафедраларидан бири ҳисобланади. Кафедра тарихи асосан рус филологияси кафедрасининг бой меросига тегишли бўлиб, ўз фаолиятини 1941 йили Ўрта Осиё Давлат университетидаги тарих (тарихий ва филологик) факультетида бошлаган. 1945-1990 йилларда фан ва техника арбоби, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шарқ юлдузи” журнали муҳаррири, ф.ф.н., профессор Г.П. Владимиров кафедра мудири бўлган. Кейинчалик 1990-2001 йилларда профессор А.З. Вулис, доцент П.П. Филиппов, доцент К.Р. Бабаджановалар етакчилик қилганлар. 2001-2011 йилларда ф.ф.д. А.Н. Давшан кафедра ишларини юритган. Чет эл адабиёти кафедраси 1975 йили ташкил топган. 1985-1993 йилларда доцент И.Ф. Борисова кафедрага масъул бўлган. 1993 йилдан 2010 гача доцент Б.С. Эрматов кафедра мудири бўлган. 1993 й. сентябрда, Тошкент Давлат Университетининг (1960 йили университетга ТошДУ номи берилган) романо-герман ва рус филологияси факультетлари бирлашиши асосида ф.ф.н., доцент А.В. Попов бошчилигида (2011-2013 йй.) хорижий филология факультетида рус ва чет эл адабиётшунослик кафедраси ташкил топди. Рус ва чет эл адабиётшунослик кафедраси 2014 йил жаҳон адабиёти кафедраси деб номланган.


2013 йилдан 2016 йилга қадар ф.ф.н., доц.О.Н.Гибралтарская кафедрани бошқарган. Хозирги кунда ф.ф.д., доц. Камилова С.Э. кафедра мудири вазифасини бажармоқда. Иккинчи жаҳон уруш йилларида: Д. Писканов, Д. Благой, Н. Бродский, К. Зелинский, В. Жирмунский, И. Векслер, В. Мейлах ва бошқа таниқли олимлар шу кафедраларда ўз фаолиятларини юритганлар. Ушбу таниқли филологлар бошчилигида,нафақат рус балки ўзбек адабиётшунослиги ривожланишига ўз хиссасини қўшган профессор Г.П. Владимиров, доцент Н. П. Кременцова, Л.А. Перепелицынларнинг илмий фаолияти шаклланган бўлиб, ўз навбатида улар янги илмий кадрларни тайёрлаганлар, булар ф.ф.н. М.М. Саксонова, доцентлар Н.П. Малахов, Ю.А. Мориц, Ф.В. Панкратьевлардир. 1960-70 йилларда кафедра иқтидорли ТошДУ битирувчилари билан кенгайди: доцентлар Л. А. Тартаковская, Л. И. Левина, Л. В. Булкина, Б. А. Геронимус, Д. Б. Салимова, А. Н. Давшан, А. Г. Владимирский, О. А. Пидаева, П. П. Филиппов, Д. Г. Абдуллаева (1968-2012йй.), К. Р. Бабаджанова (1974-2012 йй.), Борисова И.Ф. (1968 – 2012 йй.) кафедрага ишга қабул қилиндилар. Катта ўқитувчилардан: Л. К. Житова, Э. Л. Гентшке ва бошқалар. Юқоридаги ушбу олимлар ёрдамида хозирги кафедранинг битирувчиларидан олим кадрлар шаклланган: Каминская Е.М., Гибралтарская О. Н., Джалилова Х.М., Алимова Н.Х., Балтабаева А.М., Довлетова К.С., Икрамова Ф.М. Кафедра “Филология ва тилларни ўқитиш (рус, инглиз, француз, немец)” йўналиши бўйича мутахассисларни таёрлайди, шу билан бирга “Она тили ва адабиёт (рус тили ва адабиёти)”, “Хорижий тил ва адабиёти”, ҳамда Адабиётшунослик (Рус адабиёти)” магистратура мутахассислиги ҳам мавжуд. Кафедранинг педагогик вазифаси, нафақат миллий адабиёт, адабиётларнинг қиёсий тарихи, аниқ бир адабиётнинг миллий ва жаҳон маданиятидаги ўрни, жаҳон ёзувчилари ижоди ҳақида   батафсил тасаввурга эга мутахассисларни таёрлаш, балки профессионал даражада хар қандай бадиий матн билан (таҳлил қилиш, шархлаш, рецензиялаш, таржима) ишлай олишидир. Жаҳон адабиёти кафедраси олимлари қуйидаги илмий муаммолар устида иш олиб боради:

  •  Қиёсий адабиётшуносликнинг долзарб муаммолари, таржимашунослик
  •  Замонавий шеъриятнинг назарияси ва тарихи методикаси
  •  Бадиий матн тахлили ва талқинининг янгича ёндошуви
Кафедра халқаро ва республика илмий-амалий анжуманллари “Минг йилликда маънавият”, “Шарқ ва Ғарб: ўзаро таъсирининг аспектлари”, бир қатор хотира конференциялари М. Ю. Лермонтов, А. С. Пушкин, А. А. Ахматова, А. А. Блок, М. И. Цветаева, Ф. М. Достоевскийларга бағишланган ва бошқа бадиий кечалари, ёш филологларнинг “Ўзбекистон ёш филологияси” йиллик республика илмий анжуманларининг ташкилотчиси ҳисобланади. Кафедра ўқитувчилари ва улар томонидан тайёрланган ёш тадқиқотчилар, бакалавриат ва магистрлар талабалари халқаро ва илмий лойиҳаларда, илмий конгресслар ва конференцияларда фаол иштирок этадилар. Кафедра, бакалавриат йўналиши бўйича адабиёт тарихи ва назариясига оид, жумладан “Филология ва тилшунослик (рус тили)” ва магистрлик “Адабий танқид (рус адабий танқиди)” ўқув режалар ва дастурлар ишлаб чиқиш бўйича таянч кафедра ҳисобланади.

1. Камилова Саодат Эргашевна (Кафедра мудири,филология фанлари доктори, доцент)

2. Болтабаев Хамидулло Убайдуллаевич ( Филология фанлари доктори, профессор)

3. Касымова Замира Абдуллаевна (Филология фанлари доктори, доцент)

4. Гибралтарская Оксана Николаевна (Филология фанлари номзоди, доцент)

5. Каминская Елена Михайловна (Филология фанлари номзоди, доцент)

6. Эгамбердиева Гузал Мадияровна (Филология фанлари номзоди, доцент)

7. Низамова Мунира Низамовна (Филология фанлари номзоди, доцент)

8. Алиева Дилором Турсунбаевна (Филология фанлари номзоди, доцент)

9. Джалилова Хуршида Мирхаликовна (Филология фанлари номзоди, доцент)

10. Алимова Наргиза Хамидуллаевна (Катта ўқитувчи)

11. Файзиева Малика Садыковна (ўқитувчи)

12. Довлетова Комила Саидовна (ўқитувчи)

13. Икрамова Феруза Махкамовна (ўқитувчи)