Ўзбек ва рус тиллари кафедраси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2527-сонли қарорининг иловасига асосан Ўзбек тили ва нутқ маданияти кафедраси ташкил этилди. Кафедра хорижий филология факультети рус тилшунослиги кафедраси таркибидаги умумуниверситет рус тили жамоаси ва ўзбек филологияси факультетининг Тил назарияси ва амалиёти кафедраси профессор-ўқитувчиларини ўз таркибига олган. Ҳозирда кафедра университетнинг 10 та факультетида бакалавриатнинг 36 йўналиши ва магистратуранинг 67та мутахассилиги бўйича талабаларга ўзбек, рус тиллари ҳамда нутқ маданияти фанларидан сабоқ бериб келмоқда. Кафедрани 2016 йилнинг сентябрь ойидан ф.ф.н. доц. М.Т.Абдурахмонова бошқариб келмоқда. 

Кафедрада кўп йиллар давомида ЎзМУнинг тажрибали, юқори малакали профессор-ўқитувчилари фаолият юритмоқда. Шуни қайд этиш жоизки, миллий гуруҳларда рус тилини ўқитиш масаласи кўп йиллик тарихга эга бўлиб, ЎзМУ тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Рус тили кафедраси ўз тарихини 1951 йилдан бошлаган. Миллий гуруҳлардаги талабаларнинг сони ошиши, рус тили фанининг ўқитиш сифатини яхшилаш сайи-ҳаракатлари натижасида махсус университет қошида рус тили кафедраси ташкил этилди. 1991 йилда факультетлараро тил кафедраларини ўзида бирлаштирган тил факультети тузилди, 1999 йилга келиб, факультет тиллар марказига айлантирилди. Ушбу тил маркази таркибида русийзабон талабаларга ўзбек тилидан сабоқ берувчи профессор-ўқитувчилардан иборат бўлган Ўзбек тили кафедраси илк маротаба фаолият юрита бошлади. Тил кафедрасининг асосий илмий йўналишлари қуйидагилардан иборат эди: амалий лингвистика (лингводидактика ва рус тили ўқитиш методикаси, рус тили - хорижий тил сифатида, миллий гуруҳларда рус тили, чоғиштирма тилшунослик, лексикография, касбий тиллар), нутқий коммуникация назарияси (ОАВ тили, иш юритиш этикети, маданиятлараро мулоқот, математик лингвистика ва машина таржимаси, тил ўргатишда масофавий таълим). 

Ўзбек тили кафедрасига 1996 йилда ф.ф.н., доцент М.Қодиров асос солган. 1999 йилнинг 15 май ойидан Тиллар маркази қошида Факультетлараро ўзбек тили кафедраси шакллантирилди. Кафедрани филология фанлари номзоди, доцент Ҳ. Қаҳҳорова бошқарди. Олима русийзабон гуруҳ талабалари учун ўзбек тили фанидан Намунавий дастур муаллифидир. Шу билан бирга Ҳ.Қаҳҳорованинг «Олий таълимда ўзбек тилининг ўқитилишига доир», “Талабалар нутқини ўстиришда фразеологик бирликлар”, “Талабаларнинг мустақил ишлари хусусида” каби илмий-методик ишлари, “Ўзбек тили” дарслиги алоҳида аҳамият эга.

   Ҳ.Қаҳҳорова билан бир қаторда кўп йиллар давомида Н.Юлдашева, Н.Хасанова, М.Каримова, З.Юнусовалар ҳам фаолият юритиб, ўзбек тилини ўқитиш методикаси ривожига салмоқли ҳисса қўшганлар. 2001 йилда ф.ф.н., доц. А.Рафиев муаллифлигида илк бора “Чет элликлар учун ўзбек тили” дарслиги аудио иловаси билан нашр этилди. 2005 йил март ойидан Факультетлараро ўзбек тили кафедраси Ўзбек филологияси факультети таркибида аввал Туркология ва факультетлараро ўзбек тили, 2011 йилдан Тил назарияси ва амалиёти кафедраси номи билан фаолият юрита бошлади. Кафедрада ф.ф.д.,проф.Ҳ.Дадабоев, ф.ф.н.,доц.А.Рафиев, ф.ф.н., доц.М.Абдураҳманова, ф.ф.н.,доц.З.Юнусова, п.ф.н.доц.Н.Аловуддинова, п.ф.н.Д.Фаттоҳова, катта ўқитувчилар М.Каримова, У.Холмуҳамедова, Г.Маҳмудова, Н.Иногамова, Н.Эгамбердиева каби профессор-ўқитувчилар фаолият юритди. Кафедра аъзолари университетнинг ўқув, ўқув-услубий, ташкилий, маънавий-маърифий ишларида фаол иштирок этиб келган. Хусусан, ЎзМУ миқёсида ўтказиладиган Тил байрами, Наврўз байрами ва давлат миқёсида нишонланадиган бошқа миллий байрамларни ташкил этишда; Республика миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадаларида, турли ўқув муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда кафедра аъзоларининг ҳиссаси катта. Ўтган йилларда кафедра аъзолари томонидан ўнлаб илмий, илмий-услубий мақолалар, услубий қўлланмалар нашр этилган.  

Рус тили кафердасининг биринчи мудири сифатида п.ф.д., профессор ЎзРФА ҳақиқий аъзоси Отақўзи Азизович Азизовни эътироф этиш лозим. Олим миллий гуруҳларда рус тилини ўқитиш методикаси илмий мактабининг асосчиси ҳисобланади. А.Азизовнинг илмий ишлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Унинг шогирдлари сифатида турли йилларда бу соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган қуйидаги педагог ходимларни тилга олиш ўринли. Булар: доцент Киссен (Стенман) Е.А., доц. Муждабаев М.М., Борковская Н.А., Рогожина М.А., Дмитриева И.М., Талалова М.И., Нагорнова Ю.С., Ильина Т.Д., Мирзаева И.Р., Коровина К.Д., Башатова Н.А., Нечаева А.И. ва бошқалар. 

Кафедра мудири лавозимида қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаолият юритган: акад.А.А.Азизов, проф.Амирова Г., доц.Зинин С.И., доц.Нечаева А.И. доц. Башатова Н.А.(1995 -2007), Исакова Р.К.( 2007- 2014). 2008 йилда рус тили кафедраси хорижий филология факультети таркибига кирди. Кафедра 2014-2016 йилларда рус тилшунослиги кафедраси таркибида фаолият олиб борди. Ушбу йилларда кафедра профессор-ўқитувчилари лисоний воситаларнинг вазифавий қонуниятлари муаммолари ҳамда миллий гуруҳларда рус тилини ўқитиш методикаси масалалари билан шуғулланди. Кафедранинг илмий-методик йўналиши бевосита рус тилини ўқитишнинг лингводидактик асослари, касбий тилларнинг услубий хусусиятлари, соҳавий терминология луғатларини тузиш каби масалаларга бағишланган.  Кафедра профессор-ўқитувчиларидан И.Гуральская И, К.Коровина, Э.Якубовлар табиий факультетларнинг миллий гуруҳ талабалари учун рус тили фанидан намунавий дастур тузганлар.

 Кафедра ўқитувчилари мунтазам халқаро рус тилшунослари форумлари ташкилотчиси, МАПРЯЛ конгрессининг аъзоси сифатида қатнашган. Кафедра томонидан компьютер лингвистикаси, машина таржимаси, нотиқлик санъати, ОАВ ва Интернет тили, халқаро иш этикети каби соҳаларда махсус курслар ташкил этилган. 2000-2002 йилларда доц. Башатова Н.А. бошчилигида «Разработка   прогрессивных средств и методов информатизации, систем автоматизации управления и регулирования технологических процессов»номли илмий грант мавзусида иш олиб борилган.  Грантда русча-ўзбекча ва ўзбекча-русча компьютер таржимон лингвистик базаси яратилган. Шунингдек, Башатова Н.,Гуральская И.,Р.Исаковалар томонидан рус тили фани бўйича мультимедия электрон дарслиги хамда «Русский язык для стран СНГ» дарслиги ишлаб чиқилди. Бугунги кунда кафедрада 17 нафар юқори малакали профессор-ўқитувчилар ф.ф.н., доц.М.Абдурахмонова, п.ф.н., катта ўқитувчи Д.Фаттахова, катта ўқитувчилар: Р.Исакова, И.Турсунова, А.Маркова, У.Холмухамедова, О.Калинина, С.Тен, Г.Ядгарова, Н.Бекмухамедова, Ф.Шакарова, Н.Иногамова, Ф.Отажанова, Н.Бегматова, ўқитувчилар Н.Эгамбердиева, Н.Хайитбаева, Ф.Юлдашева фаолият юритмоқда. Педагог ходимлар ўқув жараёнида янги инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб келмоқда.  Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тил назарияси ва лингводидактика йўналиши бўйича кўплаб илмий ишлар ва методик қўлланмаларяратилди, жумладан, “Ўзбекистон Республикасидаги топонимларнинг этимологик тадқиқи”, “Ўзбек номшунослиги” номли монография (проф.Т.Эназаров), шунингдек, “Русский язык для стран СНГ” дарслиги (Р.Исакова), “Нутқ маданияти” (проф.Т.Эназаров), соҳалар бўйича ўқув қўлланма (кафедранинг муаллиф жамоаси) ва бошқалар. 2016-2017 йилларда кафедра томонидан магистрантлар учун “Нутқ маданияти”ўқув қўлланмаси (проф.Т.Эназаров), “Русский язык” (для самообразования) электрон дарслиги (кат.ўқит.Р.Исакова), “Культура России” методик қўлланмаси (О.Калинина ва бошқалар), “Русский язык” ва “Ўзбек тили” намунавий дастурлари (бакалавриатнинг барча йўналишлари учун), 80 га якин илмий-улубий мақолалар чоп этилди (20 таси халқаро миқёсда). Кафедранинг кат.ўқит. Р.Исакова “Разработка механизма вузовской науки в инновационную систему Республики” номли Республика гранти аъзоси сифатида фаолият олиб бормоқда. Кафедра ҳамкорлик асосида Фарғона Давлат университети, М.Ломоносов номли МДУ, Турин политехника университети, Невский институти (Санк-Петербург), Пушкин номидаги РТДИ, Ўзбекистон Республикасидаги Россия ҳамкорлик ваколатхонаси ва бошқалар билан фаолият юритмоқда. Кафедра педагог ходимлари мунтазам ўз малакаларини ошириб бормоқда.  Жумладан, ўзбек тилининг нуфузини ошириш, уни жаҳон миқёсига олиб чиқиш мақсадида доц. М.Абдурахмонова Жаҳон тиллари Пусан университетида (Жанубий Корея), катта ўқитувчи Н.Бекмухамедова Киев Миллий университети (Украина)да хорижликларга чет тили сифатида ўзбек тили фанидан дарс берган.

Ҳар йили кафедра педагог ходимлари турли хил халқаро ва Республика миқёсидаги илмий анжуман, семинарларда фаол иштирок этади; Россия Федерациясининг турли ОЎЮда малака оширади (МДУ, Санкт-Петербург университети, РХДУва бошқалар). Ўзбек тили ва нутқ маданияти кафедраси юқори салоҳиятга эга ижодий-илмий жамоадан иборат бўлиб, ўз куч-ғайратини замонавий лисоний жамиятда эркин мулоқот қила оладиган баркамол ёш авлод тарбиясига бағишлаб келмоқда.

2017 йил сентябрь ойидан кафедра “Ўзбек ва рус тиллари” кафедраси деб қайта номланди.

Каферда аъзолари:

1. Абдурахманова Муқаддас Турсуналиевна (Кафедра мудири)

2. Фаттахова Дилорам Абдурахмановна (катта ўкитувчи)

3. Тен Светлана Константиновна (катта ўкитувчи)

4. ЯДГАРОВА ГУЗАЛ ИСАНБАЕВНА (катта ўкитувчи)

5. ШАКАРОВА ФЕРУЗА ДОЛИЕВНА (катта ўкитувчи)

6. Халмухамедова Умида Расуловна (катта ўкитувчи)

7. Турсунова Инобат Миркамиловна (катта ўкитувчи)

8. Отажонова Фируза Шавкатовна (катта ўкитувчи)

9. Маркова Алла Инокентьевна (катта ўкитувчи)

10. Калинина Ольга Николаевна (катта ўкитувчи)

11. Исакова Равшана Каримджановна (катта ўкитувчи)

12. Инагамова Наргиза Шавкатовна (катта ўкитувчи)

13. Бекмухамедова Наргиз Исламовна (катта ўкитувчи)

14. Бегматова Навруза Абдухамедовна (катта ўкитувчи)

15. ЮЛДАШЕВА ФАРОҒАТ ТУРАКУЛОВНА (ўкитувчи)

16. ЭГАМБЕРДИЕВА НИЛУФАР ШЕРМАМАТОВНА (ўкитувчи)

17. Хаитбаева Наима Хабибуллаевна (ўкитувчи)