Умумий физика кафедраси

1969 йили ташкил этилган “Факультетлараро умумий физика”, 1976 йилда ташкил этилган “Физикани ўқитиш услуби ва тариxи” ва 1955 йили фаолиятини бошлаган “Атмосфера физикаси” кафедралари 2005 йили бирлаштирилиб, “Умумий физика, физикани ўқитиш услуби ва атмосфера физикаси кафедраси” номини олди ва 2011 йилдан “Умумий физика” кафедраси деб юритилмоқда.

Университет ташкил этилган кундан бошлаб “Физика” кафедраси ўз фаолиятини бошлаган. Кафедра ишини ривожлантиришга таниқли олимлар Н.Н.Златовратский, А.Е.Левашев, Н.В.Крименевский, Л.Н.Добрецов катта ҳисса қўшганлар.

1936 йили “Физика” кафедраси қошида “Экспериментал физика” кафедраси ташкил этилди. 1936-1965 йиллар орасида “Экспериментал физика” кафедрасига атоқли олимлар С.В.Стародубцев, Ж.Н.Шуппе, С.У.Умаров, И.И.Исломов ва И. Андреев раҳбарлик қилди. Доц. Р.К.Каримов 1965-1969 йиллар давомида “Экспериментал физика” кафедрасининг фаолиятини бошқарди. У кафедра қошидаги ўқув лаборатория жиҳозларини янгилаш, илмий ишларни такомиллаштиришда ва янги лаборатория ишларини қўйишда катта ташаббус кўрсатди.

1969 йили “Экспериментал физика” кафедраси иккига бўлинди: физика факультети талабалари учун “Экспериментал физика” ва табиий факультет талабалари учун “Факультетлараро умумий физика” кафедраси.

1969-1989 йиллар давомида “Экспериментал физика” кафедрасини доц. У.В.Азизов, 1989-1995 йилларда эса проф. И.Бўрибоев бошқарди. “Физикани ўқитиш услуби ва тариxи” кафедрасини 1976 - 2004 йилларда проф. Э.Н.Назиров бошқарди.

1969-1991 йиллар давомида “Факультетлараро умумий физика” кафедрасини қаттиқ жисмлар физикаси ва кимёси соҳасидаги атоқли олим проф. М.А.Маърупов бошқарди. Проф. М.А.Маъруповнинг университетларда ва умуман илмий мактабда физика фанини ўқитишни такомиллаштириш борасидаги xизматлари алоҳида диққатга сазовор. 1991 йилдан 2012 йилгача кафедрага профессор У. Абдураҳманов мудир бўлган. 2012 йилда кафедрага профессор А.В.Умаров мудирлик килган. 2013 йилдан бошлаб доцент Д.А.Бегматова ушбу кафедрани бошқариб келмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари:

1. БЕГМАТОВА ДИЛФУЗА АБДУЛЛАЖОНОВНА (кафедра мудири)

2. АБДУРАХМОНОВ УМАРБЕК (профессор)

3. ҚУРБОНОВ МИРЗААҲМАД (профессор)

4. ТУРСУНОВ ИКРОМЖОН ГУЛАМЖОНОВИЧ (доцент)

5. ЗОХИДОВА МАВЛЮДА АБДУКАРИМОВНА (доцент)

6. АБДУЛЛАЕВ РАХМАТИЛЛА МИРСААТОВИЧ ( доцент)