Яримўтказгичлар ва полимерлар кафедраси

1960 йили физика факультетининг назарий физика кафедраси базасида яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси илмий йўналиши ва мутахассислигининг пойдеворига дастлабки қадамни ушбу кафедра ва унинг қошидаги яримўтказгичлар муаммолари лабораторияси мудири, ф.-м.ф.д., проф. Г.М.Авакянц қўйди ва яримўтказгичлар физикаси бўйича дастлабки мутахассислар тайёрлана бошланди. Ушбу соҳанинг илк мутахассисларидан доц. А.Т.Тешабоев яримўтказгичлар муаммолари лабораториясининг ва ихтисосликнинг раҳбари этиб тайинланди ва 1966-1981 йилларда бу илмий йўналиш ва ихтисосликка кўплаб иқтидорли ёшлар жалб этилди.

Илмий тадқиқот ишларининг салмоғи, уларнинг илмий ва амалий аҳамияти, мутахассислар тайёрлаш соҳасидаги ютуқлар 1970 йили республикада биринчи “Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси” кафедрасининг ташкил топишига асос бўлди. Кафедранинг ташкилотчиси ва биринчи мудири проф. А.Т.Тешабоев (1970-1981 йиллар) бўлди. 1981-1996 йиллари ушбу лавозимда проф. С.З.Зайнобидинов фаолият кўрсатган бўлса, 1996 йилдан 2012 йилгача проф. С.И.Власов мудирлик қилди.

2012 йилда “Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси” ва “Полимерлар физикаси” кафедраларини бирлаштириш натижасида унинг номи “Яримўтказгичлар ва полимерлар физикаси”га айланди. Ушбу кафедрага 2012 йилдан 2017 йилгача доц.  Д.Э.Назиров мудирлик қилди. 2018 йилнинг январь ойидан бошлаб кафедрага доц.  А.А.Насиров мудирлик қилмоқда.

Кафедрада «Физика» йўналишидаги бакалавриатурада “Механика”, “Молекуляр физика” , “Электр ва магнетизм”, “Физикавий электроника” ва “Конденсирланган ҳолатлар физикаси” курсларидан, иккита магистратура мутахассисликлари: «Конденсацияланган муҳитлар физикаси (турлари бўйича)» (5А140204) ва «Гелиофизика ва қуёш энергиясидан фойдаланиш» (5А140203) йўналишларида 24 та махсус курслар бўйича ўқув жараёни олиб борилади.

Кафедра таркибида “Механика”, “Молекуляр физика”, “Электр ва магнитизм” ва “Яримўтказгичлар физикаси” ўқув лабораториялари хамда “Яримўтказгичлар ва микроэлектроника” (раҳбар - ф.-м.ф.д.  Ш.Б.Утамурадова) илмий лабораторияси мавжуд.

Кафедрада “Яримўтказгичлар физикаси” ва “Полимерлар физикаси” мутахассисликлари бўйича таянч докторантурада (PhD): 8 та таянч докторантлар кафедранинг илғор профессор-ўқитувчилари проф. А.Т.Мамадалимов, проф. К.А.Турсунметов, проф. А.А.Холмуминов, ф.-м.ф.д. Х.С.Далиев, ф.-м.ф.д. Ш.Б.Утамурадова ва бошқалар раҳбарлигида илмий фаолият олиб бормоқдалар.

Кафедрада хорижий мамлакатлар (жумладан Россия, Германия, Жанубий Корея, Финляндия ва бошқалар) билан илмий ҳамкорлик алоқалари яхши йўлга қўйилган.

Кафедра аъзолари: 

1. НАСИРОВ АБДУМАНАП АБДУЛМАДЖИДОВИЧ (кафедра мудири)

2. МАМАДАЛИМОВ АБДУҒОФУР ТЕШАБОЕВИЧ (профессор)

3. ТУРСУНМЕТОВ КОМИЛЖОН АХМЕТОВИЧ (профессор)

4. УТАМУРАДОВА ШАРИФА БЕКМУРАДОВНА (профессор в.б.)

5. КАРАБАЕВА МУНИРА АБДУЛЛАЕВНА (доцент)

6. НАЗИРОВ ДИЛШАД ЭРГАШЕВИЧ (доцент)

7. ПАРЧИНСКИЙ ПАВЕЛ БОРИСОВИЧ (доцент)

8. РАХМОНОВ ҒАНИБОЙ ТОДЖИЕВИЧ (доцент)