Астрономия ва атмосфера кафедраси

 Ушбу кафедра 2012 йили “Астрономия ва астрофизика” ҳамда “Атмосфера физикаси” кафедраларнинг бирлаштирилиши туфайли ташкил топган. Натижада иккита мустақил таълим йўналишилари, биринчиси – астрономия, иккинчиси – метеорология йўналиши қўшилиб, ўқув ҳамда илмий-тадқиқот ишлари умумлаштирилди. Ҳар йили “Астрономия” таълим йўналиши бўйича алоҳида 15-20 та абитуриент ўқишга кириб, улар Москва ва Санкт-Петербург университетлардаги “астрономия” таълим йўналиши ўқув режаси асосида ўқитиб келинмоқда. Бакалавриатурани юқори кўрсаткичлар билан тугатган иқтидорли талабалар астрономиядан магистратурага, уни аъло тугатганлар Ph.D. га киради.

Атмосфера физикаси мутахассислиги бўйича ўқув ишлари қуйидаги фанларда олиб борилади: иқлимшунослик, агрометеорология, синоптик метеорология, атмосфера физикаси ва бошқалар.

 Астрономия йўналишида астрофизикадан илмий-тадқиқотлар олиб борилиб, хусусан Сомон Йўли ва ундан ташқари объектлар, осмон жисмларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси муаммолари, ўзгравитацияланувчи турли системаларнинг моделлаштириш, юлдуз тўдалари ва бошқа объектларнинг тадқиқоти ўтказилади.

Астрономия ва атмосфера физикаси кафедраси: 5140400-Астрономия таълим йўналиши учун маъсул ҳисобланади. Бундан ташқари, кафедра ходимлари 5140200-Физика ва 5140700-Метеорология таълим йўналишлари ўқув режасидаги умумкасбий ва ихтисослик фанларидан ҳам дарс беришади.

Кафедрада 2та мутаҳассислик бўйича 16 нафар талаба таҳсил олади: 5А140401-Астрономия (тадқиқот йўналиши бўйича) ва 5А140701-Метеорология, иқлимшунослик, агрометеорология (прогноз ва таъсир этиш).

Кафедра аъзолари:

1. НУРИТДИНОВ САЛОҲИТДИН НАСРИТДИНОВИЧ (кафедра мудири )

2. МАМАДАЗИМОВ МАМАДМУСА МАМАДАЗИМОВИЧ (профессор)

3. ЭГАМБЕРДИЕВ ҲАМРОҚУЛ ТУРСУНҚУЛОВИЧ (доцент )

4. ХОЛБАЕВ ГУЛЬМАН ХОЛБАЕВИЧ (доцент)

5. АХУНОВ ТАЛЪАТ АХМАТОВИЧ (доцент)

6. ИСХАКОВ ҒУЛОМЖОН ФАРХОДОВИЧ (ўқитувчи )

7. АЛЛАЁРОВ АЛИШЕР НАЗАР ЎҒЛИ (ўқитувчи)