Миллий ғоя кафедраси

“Миллий ғоя” кафедраси 2012 йил 27 июнда Ўзбекистон Миллий Университети Илмий Кенгашининг Қарори билан “Ижтимоий фалсафа” кафедраси қошида ташкил топган.

Янги вужудга келган кафедра Республикамизнинг қатор олий ўқув юртларида 2001 йилдан бошлаб йўлга қўйилган миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши бўйича олий маълумотли бакалаврлар ҳамда магистрлар тайёрлашга ихтисослаштирилиб, унда ҳозирги пайтда 20 нафар малакали профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Улардан 4 нафари фан доктори, профессорлар, 8 нафари фан номзоди, доцентлар, 3 нафари катта ўқитувчи ва 5 нафар ўқитувчилардир. Кафедрада республикамизнинг таниқли олимлари, яъни профессор Б.Тўйчиев, И.Эргашев, М.Қирғизбоевлар дарс беришиб, жамият ҳаётининг турли соҳаларида ишлаш учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги, Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати, фалсафа фанлари доктори, профессор Саид Шермухаммедов шу кафедранинг асосчиларидан бири бўлиб, умрининг охирига қадар кафедра ҳаётида фаол иштирок этиб келган. Шу вақтга қадар кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 50 дан ортиқ ўқув, услубий қўлланмалар ва монографиялар нашр қилинди. Кафедра ўз фаолиятида ўқув-услубий, маънавий-маърифий ишлар билан бир қаторда илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда ҳам нафақат университет миқёсида балки, республикамиз илм-фан ривожига қўшаётган ҳиссаси билан ҳам ажралиб туради. Буни биз бугунги кунда илмий тадқиқот ишлари билан бевосита шуғулланаётган 8 нафар таянч докторант, 30 дан ортиқ илмий тадқиқотчиларнинг жамиятимиз ҳаётида долзарб саналган турли мавзулар доирасида олиб бораётган илмий изланиш ва тадқиқот ишларни мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Биргина 2017 ўқув йилида 2 нафар кафедра тадқиқотчилари О.Мусаев ва С.Жўраевлар фалсафа фанлари доктори бўйича (DSc), 3 нафар тадқиқотчилар А.Ташанов, Ж.Мавланов ва Ф.Мадраҳимовалар фалсафа доктори бўйича (PhD) докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.

Айни пайтда кафедра аъзоларидан 4нафар фан докторлари Ўзбекистон Миллий университети қошидаги фалсафа бўйича (проф. Б.Тўйчиев), сиёсатшунослик фанлари бўйича (проф. И.Эргашев ва Ф.Мусаев) тарих фанлари бўйича (проф. М.Қирғизбоев)лар Ихтисослашган илмий кенгаш аъзолари ҳисобланишади. Шунингдек, проф. Б.Тўйчиев айни вақтда Самарқанд давлат университети қошидаги фалсафа фанлари бўйича Ихтисослашган илмий кенгаш раиси ўринбосаридир.

Кафедра аъзолари бўлган профессор С.Мамашокиров, доцент Ш.Тўраев ва катта илмий ходим-изланувчи Ш.Мавлановлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шуҳрат” медали билан тақдирланишган.

Кафедра бош мавзуси “Демократик жамият ривожида миллий ғоя, маънавият ва ҳуқуқ асосларининг долзарб масалаларини ўрганиш”деб номланади.

Миллий ғоя кафедраси аъзодар:

1. ЖУРАКУЛОВ ФУРКАТ НОРЙИГИТОВИЧ (кафедра мудири)

2. ТЎЙЧИЕВ БЕРДИҚУЛ ТЎРАҚУЛОВИЧ (профессор)

3. КИРҒИЗБОЕВ МУКИМЖОН (профессор)

4. ЭРГАШЕВ ИБОДУЛЛА (профессор)

5. МУХАММАДИЕВА ОЙНИСА МУСТАФАКУЛОВНА (доцент)

6. ВАЛИЕВ БОТИР НОСИРОВИЧ (доцент)

7. ХУДАЙНАЗАРОВ САМАД ХУДАЙБЕРДИЕВИЧ (доцент)

8. ТУРАЕВ ШАВКАТ НИШОНОВИЧ (доцент)

9. ПАРМАНОВ СОБИР АДИЛОВИЧ (катта ўқитувчи)

10. БЕРДИКУЛОВА СУРАЙЁ АСЛАМОВНА (катта ўқитувчи)

11. АХРОРОВА ШАХЛО УРИНБОЕВНА (катта ўқитувчи)

12. ТУРГУНОВ АЗИМ ТУРГУНОВИЧ (катта ўқитувчи)

13. ҚИЛИЧЕВ ФЕРУЗБЕК ТЎЙЧИ ЎҒЛИ (ўқитувчи)

14. ХУЖАЕВ МУМИНЖОН ИСОХОНОВИЧ (ўқитувчи)

15. АТАВУЛЛАЕВ МИРКОМИЛ АХМАДОВИЧ (ўқитувчи)