Фалсафа ва мантиқ кафедраси

Ўзбекистон Миллий университети “Фалсафа ва мантиқ” кафедраси қарийб саксон йиллик тарихга эга бўлиб, “Фалсафа” факультетининг замирида ташкил бўлган ҳозирги “Ижтимоий фанлар факультети” нинг дастлабки тамал тошидир. 2016-йили май ойида Ижтимоий фанлар факультети “Фалсафа” ва “Фалсафа тарихи ва мантиқ” кафедралари   бирлашиб “Фалсафа ва мантиқ” кафедраси номи билан ҳозирги кунгача фаолият кўрсатиб келмоқда.

“Фалсафа ва мантиқ” кафедрасида мудир, фалсафа фанлари доктори, доцент Ш.О.Мадаева, профессорлар Н.А.Шермухамедова, Ш.О. Азизов, Г.М.Рўзматова, доцентлар М.Шарипов, Д.Э.Файзихўжаева, Р.Р.Каримов, Х.П.Тўхтаев, О.И.Степанова, М.И.Ёқубова, Д.М.Бозоров, З.Р.Қодирова, катта ўқитувчи О.У. Мажидова, У.А.Маҳкамов, Х. И.Тошов, ва А.О.Амиров ҳамда PhD изланувчилар, профессор-педагоглар фаолият олиб боришмоқда.

Мазкур кафедра Ўзбекистонда бир неча авлод давомида шаклланган фалсафа, фалсафа тарихи ва мантиқ фанларининг бешиги саналиб, ушбу соҳада илмий-педагогик фаолият олиб борган олим файласуфларнинг бир неча авлоди тажрибаси ва яратилган мактаби мавжуд. Кафедра аъзоларининг илмий-педагогик фаолияти доимий равишда фалсафа тарихи ва мантиқ соҳаларида олиб борилаётган замонавий илмий изланишлар билан чамбарчас  боғлиқликдадир.

Фалсафа ва мантиқ кафедраси республика бўйича мазкур йўналишлар соҳасида таянч кафедра ҳисобланиб, унда ҳозирги кунда 5A120502- “Фалсафа(қўллаш)”, 5A120501-”Фалсафа тарихи”, 5A120504-“Онтология, гносеология, логика” мутахассисликлари бўйича магистратура йўналишлари мавжуд. Ушбу йўналишларда фалсафа, фалсафа тарихи ва мантиқ фанининг долзарб масалалари ва моҳиятий асослари бўйича таълим берилади.“Фалсафа ва мантиқ” 09.00.01-“Онтология, билиш назарияси ва мантиқ”, 09.00.03 – “Фалсафа тарихи” ихтисосликлари бўйича PhD (of science), PhD (of doctor) илмий даражаларини олиш учун таянч кафедра ҳисобланади.

Кафедрада мунтазам равишда методологик семинар ва “Эпистема” ҳамда“Маевтика” илмий тўгараги кўп йиллардан буён фаолият кўрсатиб келмоқда

Ҳозирги даврда кафедрада ўқитиладиган фанлар сони 47 та бўлиб, бакалавр йўналишида умумкасбий фанлар “Фалсафага кириш”, “Фалсафа тарихи”, “Мантиқ”, ”Фалсафанинг умумназарий масалалари” (Борлиқ, ривожланиш, билиш фалсафаси), “Табиатшунослик фалсафаси”, “Фалсафа ва фан методологияси”, “Гносеология”, “Фалсафани ўқитиш методикаси”, “Ахборот технологияларининг фалсафий асослари” каби мутахассислик фанлари билан бир қаторда, “Ижтимоий вақт”, “Марказий Осиё халқлари фалсафаси тарихи”, “Маданий антропология”махсус курслари ўқитилмоқда. Фанлар бўйича намунавий ва ишчи дастурлар, дарсликлар, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланган.

Кафедра аъзолари халқаро ҳамда МДҲ давлатларида ўтказилаётгган конференцияларда мунтазам иштирок этиб келмоқда. Биргина 2017 йилда ф.ф.д. Ш.О. Мадаева АҚШ нинг Вашингтон университетидаги CESS – Марказий Осиёни тадқиқ этиш фонди 18-анъанавий конференциясида; ф.ф.д.,проф. Н.А.Шермухамедова М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университетида ўтказилган “Глобалистика-2017” номли V жаҳон илмий конгрессида ва Қозоғистон республикаси Биринчи президенти кутубхонаси халқаро конференциясида; ф.ф.н., доц. Д.Э.Файзихўжаева М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университетида ўтказилган мантиқшуносларнинг “Х Смирнов ўқишлари“ халқаро конференциясида, Астана шаҳрида ўтказилган “Замонавий полиэтник давлат: миллий моделлар ва тараққиёт стратегияси” мавзуида олимлар ва экспертларнинг халқаро форумида, шунингдек “Бир камар- бир йўл” лойиҳаси доирасида Сиян педагогика университетида ўтказилган ХХР ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган давра суҳбатида маърузалар билан иштирок этган.

Кафедрада халқаро ва республика миқёсида ҳамкорлик алоқалари ва ҳориждан келган тадқиқотчи изланувчилар малака ошириши яхши йўлга қўйилган. Жумладан АҚШ Давлат Департаменти Фулбрайт фонди бўйича АҚШ Чикаго университети PhD докторанти Клэр Роосиен 2017 йилнинг 1-апрелидан 26-июнгача “Фалсафа ва мантиқ” кафедрасида РhD докторант сифатида фаолият олиб борди, бакалавр талабалар учун маърузалар ва семинар машғулотлари, давра суҳбатлари ўтказилди.

М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети магистри Абылайхан Ўразалиев  2017 йил 3 апрелдан 12 апрелгача стажировка ва малака оширишни амалга оширишди. Обидов Р, Каримов Д. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий Академияси ва Ўзбекистон Республикаси стретегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактаб тузилган шартномага кўра кафедрада малака оширишди.

Кафедрада фалсафа ва мантиқ фанларининг долзарб мавзуларига бағишланган халқаро ва республика миқёсидаги конференциялар ҳар йили мунтазам ташкил этилиб борилади. Шунингдек кафедра жамоасининг илмий мақолалари тўплами “Фалсафий маданиятлар мулоқоти”номи остида (2014), Алишер Навоийнинг 575 йиллик муносабати билан “Алишер Навоий ва фалсафаси тарихининг долзарб муаммолари” мавзуидаги илмий тўплам нашр этилган.

Кафедра аъзолари қатор мамлакатлар, жумладан, Москва Давлат университети фалсафа факультети “Онтология ва билиш назарияси” кафедраси, Санк-Петербург Давлат университети “Онтология” кафедраси, Семипалатинск Давлат университети Фалсафа ва фан методологияси кафедраси, Жанубий Қозоғистон университети “Фалсафа” кафедраси ва Германия Бонн университети Исломшунослик факультети, Словакия Нитра университети “Диншунослик” кафедралари ва бошқа ОТМлари билан илмий алоқаларни йўлга қўйган.

Фалсафа ва мантиқ кафедраси аъзолари:


1. МАДАЕВА ШАҲНОЗА ОМОНУЛЛАЕВНА (кафедра мудири)

2. ШЕРМУХАМЕДОВА НИГИНАХОН АРСЛОНОВНА (профессор )

3. РУЗМАТОВА ГУЛНОЗ МИРАХРАРОВНА (профессор)

4. ШАРИПОВ МАМАТХОН ШАРИПОВИЧ (доцент)

5. ФАЙЗИХОДЖАЕВА ДИЛБАР ИРГАШЕВНА ( доцент)

6. СТЕПАНОВА ОЛЬГА ИВАНОВНА (доцент)

7. КАРИМОВ РАХМАТ РАХМАНОВИЧ (доцент)

8. ЁҚУБОВА МАВЛУДА ИСКАНДАРОВНА (доцент)

9. КАБУЛНИЯЗОВА ГУЛЬЧЕХРА ТОШПУЛАТОВНА (доцент)

10. ТЎХТАЕВ ҲАКИМ ПРИМОВИЧ (доцент)

11. БОЗАРОВ ДИЛМУРОД МИРЗАРАСУЛОВИЧ (доцент)

12. МАЖИДОВА ОЙСАФАР УМАРОВНА (ўқитувчи)

13. МАХКАМОВ УЛУҒБЕК АБДУГАППОРОВИЧ (ўқитувчи)