Этика ва эстетика кафедраси

Этика ва эстетика фанлари асрлар давомида инсон камолоти, жамият равнақи ҳамда давлат барқарорлигига хизмат қилиб келган. Бу фанларнинг тараққий этишида файласуфлар, адабиётшунослар, санъатшуносларнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мамлакатимизда мазкур фанларнинг янада равнақ топишида акдемик Иброҳим Мўминовнинг хизматлари ката бўлди. Иброҳим Мўминов 60-йиллардан бошлаб Ўзбекистон Фанлар Академиияси тизимида эстетика секторини ташкил этди. Унда дастлабки аспирантлар қабул қилинди ва қатор ёшлар Москвага ўқишга жўнатилди. Москвага бориб таълим олган талабалар эстетика, фалсафа, санъатшунослик фанлари бирикувида ёзилган номзодлик диссертатсияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.

Мамлакатимизда этика ва эстетика фанларига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, 1986 йилда Тошкент Давлат Университетида алоҳида факультетлараро «Этика ва эстетика» кафедраси ташкил этилди.

Ўтиз йилдан ортиқ фаолияти давомида кафедрага дастлаб филология фанлари номзоди, доцент Ҳожимурод Расулов (1986-1988 йй), сўнгра фалсафа фанлари доктори, профессор Маҳмуджон Нурматов (1988-1993 йй), фалсафа фанлари номзоди, доцент Ибодулла Эргашев (1993-1994 йй), Филология фанлари номзоди, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али (1994-1996 йй), доцент Абдулла Шер (1996-1997 йй) фалсафа фанлари доктори, профессор Эркин Умаров (1997-2002 йй), доцент Абдулла Шер (2004-2005 йй), фалсафа фанлари доктори Оқназар Қурбонмамадов (2005-2006 йй), (2006-2017йй) фалсафа фанлари номзоди Баҳодир Ҳусанов раҳбарлик қилганлар. 2017-ўқув йилидан буён кафедрага фалсафа фанлари номзоди, доцент Лаълихон Муҳаммаджонова раҳбарлик қилиб келмоқда.

Мустақиллик йилларида кафедра педагоглари турли мукофотларга сазовор бўлишди. Хусусан:Абдулла Шер2000 йил март ойида “Ахлоқшунослик” дарслиги учун “Йилнинг энг яхши дарслиги” мукофоти,

2000 йил март – “Ўзбекистон Республикаси олий таълим аълочиси” кўкрак нишони, Муҳаммаджонова Лаълихон Ашуралиевна1992 йил августда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 1 йил” эсдалик нишони, 2000 йил март ойида “Ўзбекистон Республикаси олий таълим аълочиси” кўкрак нишони, 2006 йил март ойида “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” нишони, 2011 йил августда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони, 2012 йил август ойида “Энг намунали олий ўқув юрти хотин қизлар қўмитаси” фахрий ёрлиғи, 2013 йил ноябрьда “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” фахрий ёрлиғи, Ҳусанов Баҳодир Эргашевич 2016 йил август ойида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланганлар.

Кафедрада 2та фан доктори, 4 та фан номзоди 2та катта ўқитувчи ва 1та ўқитувчи фаолият олиб бормоқда.

Кафедра аъзоларининг илмий-педагогик фаолияти доимий равишда этика ва эстетика соҳаларида олиб борилаётган замонавий илмий изланишлар билан чамбарчас боғлиқликдадир.

Мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши эстетика ва этика соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш учун кенг имкониятлар яратди. Шу жумладан Этика ва эстетика йўналиши учун ҳам. Этика ва эстетика кафедраси республика бўйича мазкур йўналишлар соҳасида таянч кафедра ҳисобланиб, унда ҳозирги кунда этика ва эстетика магистратура йўналиши мавжуд. Ушбу йўналишда этика ва эстетиканинг долзарб масалалари бўйича таълим берилади.Жумладан, 09.00.04-Эстетика ихтисослиги бўйича кундузги аспирантура очилди, 2000 йилда 5А220303-Эстетика мутахассислиги, 2005 йилда 5А 220304-Этика мутахассислигидан магистратура очилди ва унга иқтидорли талабалар қабул қилинди.

Кафедрада доимий назарий семинар ташкил қилинган бўлиб, унда этика ва эстетика муаммолари муҳокама қилинади.

Фалсафа факультети раҳбарияти ва кафедра профессор-ўқитувчиларининг саъй ҳаракати билан бакалавр таълим йўналишида ўқитиладиган фанларнинг сони ва кўлами янада кенгайди. Кейинги йилларда Тарих факультетининг бакалавр таълим йўналишида «Муомала маданияти», Фалсафа факультетининг бакалавр таълим йўналишларида «Санъат фалсафаси», «Санъатнинг маънавий асослари», «Ўқитувчи нутқ маданияти», «Нотиқлик санъати», «Ахлоқ фалсафаси», «Нафосат фалсафаси» фанларидан, магистратура мутахассисликларида «Этикет», «Биоэтика», «Ахлоқшунослик ва эстетика тарихи», «Этика ва эстетиканинг назарий асослари», «Ахлоқий ва эстетик маданият», «Бошқарув этикаси», «Атроф муҳит, “Дизайн ва техника эстетикаси», «Миллий ахлоқий эстетик қадриятлар», «Амалий этика ва эстетика», «Тасаввуф ахлоқшунослиги»,«Этика ва эстетика фанларини ўқитиш методикаси», “Давлат ҳизматчиси этикаси ва имижи” каби янги, замонавий фанларни ўқитишга асос солинди. Шунингдек, Фалсафа факультети фалсафа таълим йўналиши 2 курс талабалари учун «Ахлоқ фалсафаси», 3-курс талабалари учун «Нафосат фалсафаси» фанларидан курс иши жорий этилдики, бу талабалар томонидан фанни ўзлаштиришда, илмга бўлган муносабатда ижобий ўзгаришларга олиб келди.

Ўқитилаётган фанлардан дарсларнинг замонавий педагогик технологиялар асосида ўтилишга катта эътибор қаратилди. Кафедранинг барча аъзолари охирги ўн йилда замонавий педагогик технологиялар бўйича малака оширдилар. Бунинг натижаси ўлароқ, «Этика», «Эстетика», «Нафосат фалсафаси», «Ахлоқ фалсафаси», «Нотиқлик санъати» каби фанларда замонавий педагогик технологиянинг «Кластер», «Ақлий ҳужум», «Матбуот конферентсияси», «ФСМУ», «Скоробей», «Гуруҳлар билан ишлар» сингари методлардан самарали фойдаланилмоқда.

Этика ва эстетика кафедраси томонидан 2та дарслик “Эстетика”, “Ахлоқшунослик” доцент Абдулла Шер томонидан, 2та “Муомала маданияти”, “Культура общения” дарслиги доцент Баходир Ҳусанов, Валижон Ғуломов томонидан тайёрланган. ф.ф.д. профессор Эркин Умаров томонидан “Театр эстетикаси”,“Эстетика асослари” ўқув қўлланма, ф.ф.доктори проф О.Қурбанмамедов томонидан “Эстетика Фирдавсий” ва “Из истории эстетической мысли в Средней Азии», ўқув қўлланма, ф.ф.д. профессор Феруза Загриддинова томонидан “Биоэтика”, “Прикладная этика”, “Некоторые проблемы биомедицинской этики”, ўқув қўлланма,Ф.ф.д. проф Мукаррам Нурматова ва доцент Насиба Абдуллаевалар томонидан “Ахлоқий ва эстетик маданият” ўқув қўлланмаси, ф.ф.н.доцент Л.Муҳаммаджонова томонидан “Нотиқлик санъати”, “Жадид мутафаккирларининг ахлоқий ва эстетик асослари”, “Амалий этика” услубий қўлланма,“Этика ва эстетика фанларини ўқитиш методикаси”, “Давлат ҳизматчиси этикаси ва имижи”ўқув қўлланма, ҳаммуаллифликда “Этика ва эстетика фанларини ўқитишда интерфаол методлардан фойдаланиш”,“Маънавиятнинг ахлоқий асослари”, “Этикет”, “Касб этикаси”, ф.ф.н. Д.Қодирова томонидан “Санъат назарияси” ўқув қўлланмаси чоп этилган.

2010-2011 йилларда ЁА–3 “Хозирги замонда инсон онги ва қалби учун ғоявий курашнинг эстетикада намоён бўлиши” мавзусида, 2017-2018 йиллар учун мўлжалланган амалий грантда ОТ-А1-98 “Жамиятни ислоҳ этиш ва модернизациялаш жараёнида эстетик тарбияни ривожлантиришнинг миллий асослари” грант лойихасида иштирок этилди ва фаолият олиб борилмоқда. Грант доирасида “Хозирги замонда инсон онги ва қалби учун ғоявий курашнинг эстетикада намоён бўлиши” услубий қўлланма ҳамда “Этика ва эстетиканинг долзарб масалалари” даврий тўплам чоп этилди.

Бугунги кунгача таянч докторантларимиз ва мустақил тадқиқотчиларимиз томонидан эстетика ва унинг тармоқ соҳалари, ахлоқ ва унинг замонавий таълимотлари, маданият ва унинг умуминсоний тамойиллари билан узвийликда бир қатор тадқиқот ишлари амалга оширилди ва диссертатсиялар ҳимоя қилинди. 2014-2016 йилларда кафедрада катта илмий ходим-изланувчи сифатида илмий тадқиқот олиб борган Бахранов Лазиз Эркинович 2017 йил 20 июлда 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси ихтисослиги бўйича“Бадиий танқидчиликнинг илмий-рационал жиҳатлари ва унинг тасвирий санъатдаги инъикоси” мавзусида фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. 2014-2016 йилларда кафедрада мустақил изланувчи сифатида илмий тадқиқот фаолиятини олиб борган Замилова Римма Рамиловна 2017 йил 29 сентябрда 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси ихтисослиги бўйича“Герои и героическое: их перманентное влияние на становление личности” мавзусида фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. 2014-2016 йилларда кафедрада мустақил изланувчи сифатида илмий тадқиқот фаолиятини олиб борган Усмонов Камол Хошимович 2017 йил 15 декабрда 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси ихтисослиги бўйича“Ўзбек халқи маънавий-ахлоқий меросида ҳарбий ватанпарварлик ғояларининг талқини” мавзусида фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) диссертациясини ҳимоя қилди.

Этика ва эстетика кафедра аъзолари:

1. МУХАМЕДЖАНОВА ЛАЛИХОН АШУРАЛИЕВНА (кафедра мудири)

2. АГЗАМОВА НИЛЮФАР ШУХРАТОВНА (доцент)

3. КАДЫРОВА ДИЛБАР САЛИХОВНА (доцент)

4. ХУСАНОВ БАХОДИР ЭРГАШЕВИЧ (доцент)

5. ШАДИМЕТОВА ГУЛЧЕХРА МАМУРОВНА (катта ўқитувчи)

6. АБДУАЗИМОВА ЗАРИНА АМИРОВНА (ўқитувчи)

7. ТУЛЯЕВ АВАЗБЕК ИЛЬХОМОВИЧ (ўқитувчи)