Психология кафедраси

Психология бўлими 1972 йилда ташкил этилиб, узоқ йиллар давомида Ўрта Осиё ва Қозоғистон минтақасида ягона, кенг профилли психологлар тайёрлади.

Психология бўлимини очишда кафедра мудири, профессор Маҳамад Воҳидович Воҳидовнинг хизматлари беқиёс бўлган. 1990 йилга қадар психология бўлимини 800 га яқин мутахассис тамомлади. Битирувчилардан В.М.Каримова ва Ф.Р.Абдураҳмонов, И.Э.Худойбердиев каби қатор олимлар докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган. Битирувчиларнинг асосий қисми ҳозирги кунда халқ хўжалигининг турли соҳаларида ҳамда ҳукуматимизнинг бошқарув тизимида фаолият олиб бормоқдалар.

Бўлимда Куба, Никарагуа, Мексика, Вьетнам, Лаос, Мўғилистон, Афғонистон, Яман, Миср Араб Республикаси, Ангола, Мали каби мамлакатлардан, шунингдек, Собиқ Иттифоқнинг деярли барча республикаларидан келган талабалар таҳсил олишган. Кафедра хорижий давлатларга 150 дан зиёд мутахассис тайёрлаб берди.

Психология кафедраси 1976 йилгача, “Мантиқ ва психология” деб номланиб, филология, тарих факультетлари таркибида фаолият олиб борди. 1976 йилдан алоҳида “Психология кафедраси”га айлантирилди.

Бўлим талабаларига Москва, Ленинград (Санк-Петербург), Новосибирск каби илмий марказлардан келган Б.Ф.Ломов, Г.М.Андреева, К.Веккер, К.М.Гуревич, И.В.Равич-Шерба, Л.А.Петровская, Т.В.Кудряцев, А.М.Матюшкин, Н.Н.Данилова каби салоҳиятли профессорлар маъруза ўқишган.

Ҳозирда кафедра қошида психология фанлари номзоди Ph.D ва докторлтк илмий даражасини ҳимоя қилиш бўйича Ихтисослашган Илмий Кенгаш фаолият кўрсатмоқда.

Кафедранинг илмий мавзуси: тараққиёт психологияси муаммолари.

Кафедранинг илмий тадқиқотлари: 7 та дарслик, 20 дан ортиқ ўқув қўлланма, 15 та монография тайёрланган.

Кафедранинг илмий салоҳияти: 3 нафар фан доктори, 16 нафар фан номзоди, 3 нафар катта ўқитувчи, 6 нафар ўқитувчи фаолият олиб боради.

Кафедрага психология фанлари доктори, Мухамедова Дилбар Гафурджановна раҳбарлик қилмоқда.

Психология кафедраси аъзолари:

1. МУХАМЕДОВА ДИЛБАР ГАФУРДЖАНОВНА (кафедра мудири)

2. ҒОЗИЕВ ЭРГАШ ҒОЗИЕВИЧ (профессор)

3. ИЛХАМОВА ДИЛФУЗА ИЛЯСОВНА (доцент)

4. ДАЛИМОВА НИЛУФАР МЕЛИБАЕВНА (доцент)

5. МАЖИДОВ НАБИЖОН МАХМУДОВИЧ (доцент)

6. МУЛЛАБАЕВА НОЗИМА МАХМУДЖАНОВНА (доцент)

7. ШАМСИЕВ ЎКТАМ БАХРИДДИНОВИЧ (доцент)

8. ТУРСУНОВ ЛУТФУЛЛА САЙФУЛЛАЕВИЧ (доцент в.б.)

9. РУХИЕВА ХОЛИДА АРИБЖАНОВНА (доцент)

10. РАСУЛОВ АБДИМУМИН ИБРАГИМОВИЧ (доцент)

11. АБДУРАХМОНОВА ЗУХРА ЭРКИНОВНА (доцент)

12. КУДРАТУЛЛАЕВА РУХСОРА БАХТИЯРОВНА (доцент в.б.)

13. ХАКИМОВА ДИЛДОРА БАХАДИРОВНА (доцент)

14. АБИДОВА ЗИЁДА АСКАРОВНА (психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD))

15. ЧОРИЕВ ФАХРИДДИН АБДУГАППАРОВИЧ (катта ўқитувчи)

16. БАБАДЖАНОВА САИДА АБДУЛЛАЕВНА (катта ўқитувчиси)

17. БОНДАРЕВА ЕЛЕНА ВЛАДИМИРОВНА (ўқитувчиси)

18. НОРОВ ШАЙМАРДОН ОМОНОВИЧ (ўқитувчи)

19. ГАЗИЕВА ФОТИМА ЭРГАШЕВНА (ўқитувчи)

20. АБДУСАМАТОВ ҲАСАНБОЙ УСМОНЖОН ЎҒЛИ (ўқитувчи)