Педагогика кафедраси

2016 йилдан бошлаб педагогика кафедраси сифатида ижтимоий фанлар таркибида самарали фаолият юритиб келмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари ҳукуматимизнинг таълим соҳасига оид ислоҳотлари ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга тадбиқ қилиб, малакали, юксак маънавиятли ва замон талабларига мос кадрларни тайёрлашда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Кафедра тарихи Мунаввар қори Абдурашидхонов номи билан боғлиқ. Педагогика кафедрасига Мунаввар қори Абдурашидхонов асос солган. Кафедрага йиллар мобайнида профессор Юсуф Умаров (1964-1971 йиллар), проф. Рахимжон Усмонов (1971-1985 йиллар), доц.Леонид Петрович Ждаркин (1985-1991 йиллар), проф. Наим Рахимович Ғайбуллаев (1992-2004 йиллар), проф.Нурали Сайдаҳмедов (2004-2006 йиллар), проф. Ботир Рахмонқулович Қодиров (2006-2008 йиллар) раҳбарлик қилган.   Кафедра профессор-ўқитувчилари йиллар давомида республиканинг барча  маънавий-маърифий ҳаётида фаол иштирок этиб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келдилар. Педагогика фанлари доктори, профессор  Н.Ғайбуллаев раҳбарлик қилган даврда кафедрада 13.00.01-педагогика назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича ўзига хос илмий мактаб яратилиб, унинг 20 дан ортиқ шогирдлари педагогика фанлари номзоди ва педагогика фанлари доктори илмий даражаларини олишга муваффақ бўлган. 

Ҳозирги кунда кафедрада 8 нафар доцент-ўқитувчилар,  4 нафар фан номзодлари ва PhD, 3 нафар катта ўқитувчилар, 1 нафар ёш мутахассис, 1 нафар таянч докторант, 2 нафар мустақил изланувчи фаолият олиб бормоқда. Кафедранинг илмий салоҳияти – 50 % ни, кафедранинг ўртача ёши - 44 ни ташкил қилади.

Кафедра қошида иқтидорли талабалардан иборат “Электрон педагогика” (илмий раҳбар: О.Кон) ва “Педагогика фани ва илмий-тадқиқотлар” (илмий раҳбар: З.Ахророва) илмий тўгарак фаолият юритиб келади. Тўгаракнинг мақсади талабаларда илмий-тадқиқот фаолияти малакалари ва ижодий тафаккурни шакллантиришга қаратилган. 

Кафедра профессор-ўқитувчилари ўқитишнинг замонавий методлари бўйича барча факультет педагогик жамоасига маҳорат дарсларини ташкил этиб келади. Кафедранинг илмий мавзуси: “Замонавий педагогиканинг долзарб муаммолари”. Ҳар ўқув йилида илмий мавзу юзасидан кафедрада даврий илмий тўплам чоп эттирилиб келинмоқда. 

Педагогика кафедраси ҳамкор ташкилотлар билан ҳам яқиндан фаолият юритиб келади. С.Сирожиддинов номдиги академик лицей, Зангиота академик лицейи, ЎзМУ қошидаги 2-сонли академик лицейлар билан маънавий-маърифий тадбирлар, илмий-методик ишларни самарали олиб бормоқда.

Кафедра аъзолари баркамол авлоднинг маънавий дунёқарашини шакллантиришида самарали фаолият юритиб келмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари талабалар турар жойлари ва бошқа жамоат ташкилотларидатурли тадбирлари билан фаол иштирок этиб келмоқда.




Педагогика кафедра аъзолари:

1. АСКАРОВ АБРОР ДАВЛАТМИРЗАЕВИЧ (кафедра мудири)

2. МАВЛОНОВ МАМАДЖОН МУСТАФАЕВИЧ (доцент)

3. АХРАРОВА ЗЕБУНИСО БАХРАМОВНА (доцент)

4. КОН ОЛЕГ ВИКТОРОВИЧ (доцент)

5. РЎЗИМАТОВ ЭРКИНЖАН ЮЛЧИЕВИЧ (катта ўқитувчи)

6. СОДИКОВ УЛУГБЕК ЖУРАЕВИЧ (катта ўқитувчи)

7. САДИКОВА ШОИРА АДЕЛЬЖАНОВНА (катта ўқитувчи)

8. XАЙДАРОВ ИСЛОМЖОН МАХМУТАЛИ ЎҒЛИ (ўқитувчи)

9. АБДУСАМАТОВА ШОХИДА АБДУҚОДИРОВНА (кабинет мудири)

10. АХМЕДОВА ШАИРА БИЛАЛХАНОВНА (мустақил изланувчи)

11. ШОДМОНОВ ШОҲРУҲ АДХАМЗОДА (таянч доктарант)

12. РИЗОКУЛОВ АРСЛОНКУЛ АХАТКУЛОВИЧ (мустақил изланувчи)