Демократик давлат қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси

1995 йилда Тошкент Давлат университетида (ҳозирги ЎзМУ) Ўзбекистон Республикасида биринчилардан бўлиб, Университет ректорининг 1995 йил 15 февраль № 01-21 буйруғига биноан Фалсафа факультетининг Ижтимоий-сиёсий муносабатлар назарияси ва факультетлараро ижтимоий-сиёсий муносабатлар назарияси кафедраларининг бирлаштирилиши асосида Политология кафедраси деб номланди ва кафедранинг асосида Политология таълим йўналиши ташкил этилди. 1995 - 2013 йилларда кафедрада 437 бакалавр 180 та магистр таҳсил олган.
Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар, Биринчи Президент И.А.Каримовнинг асарлари ва Вазирлар Махкамасининг Қарорлари ҳамда қабул қилинган ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўлақонли ўргатиш мақсадида 1996 йил Вазирлар Махкамаси топшириғига асосан “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедраси ташкил этилди.
2007-2008 ўқув йилида Ўзбекистон Миллий университети ректорининг буйруғига асосан Фалсафа факультетининг “Сиёсатшунослик” ва “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедралари бирлаштирилди. Мазкур кафедра “Сиёсатшунослик” кафедраси деб номланди.
Университет ректорининг 2014 йил 1 ноябрдаги 01-394 сонли буйруғига биноан Сиёсатшунослик кафедраси “Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти” деб қайта номланди.
  2016 йил 11 майда ПҚ 2527 сонли Президент Қарорига асосан Ўзбекистон Миллий университети тузилмаларига ўзгартиришлар киритилди ва кафедра “Демократик давлат қуриш назарияси ва амалиёти” деб номланди. Хозирги кунда кафедрада 20 нафар, жумладан, 3 та фан доктори, 7 та фалсафа доктори (PhD), 5 та катта ўқитувчи, 5 та ўқитувчилар фаолият кўрсатишмоқда.
2017-2018 ўқув йилидан бошлаб кафедрада 23.00.00 - Сиёсий фанлар соҳаси бўйича 23.00.02 – “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар” ихтисослиги бўйича PhD ва DSc даражалари учун таянч докторантура, докторантура ва мустақил тадқиқотчи институти фаолият кўрсатмоқда.
Фуқаролик жамияти, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фанлари университетнинг барча бакалавриат йўналишларида.
Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши учун Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи, Ўзбекистон республикаси конституциявий ҳуқуқи, Халқаро ҳуқуқ, Ҳуқуқ фанларини ўқитиш методикаси, Ҳуқуқий тарбия назарияси ва амалиёти, Ҳуқуқий фанларни ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш, Фуқаролик ҳуқуқи, Жиноят ҳуқуқи, Меҳнат ҳуқуқи, Оила ҳуқуқи, Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Молия ҳуқуқи фанлари.
Магистратура мутахассислиги бўйича Бошқарувда қарорлар қабул қилиш, Ижтимоий-иқтисодий хавфсизлиги, Ижтимоий-сиёсий тизим ва жараёнларнинг замонавий концепциялари, Персонал бошқарув, Маъмурий ва хўжалик ҳуқуқ махсус курслари ўқитиб келинмоқда.


Демократик давлат қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси аъзолари:  

1. ЎТАМУРОДОВ АКБАР (кафедра мудири)

2. ЖУРАЕВ ЮЛДОШ АЧИЛОВИЧ (профессор)

3. ХАБИБУЛЛАЕВА ДИЛФУЗА АБДУЛЛАЕВНА (доцент)

4. МУСАЕВ ОДИЛ РАХМАТОВИЧ (доцент)

5. БОЛТАЕВ МАНСУРЖОН (доцент)

6. НИШАНБАЕВА ЭНАЖОН ЗАРИПБАЕВНА (катта укитувчи)

7. ПАЛВАНОВ ИЗЗАТ ТЎРАЕВИЧ (ўқитувчи)

8. АБДУХАЛИЛОВ АБДУЛЛО АБДУХАМИДОВИЧ (катта ўқитувчи)

9. МИРЗААХМЕДОВ КАМОЛИДДИН (катта ўқитувчи)

10. CАДИҚОВ ҲАМИД ЮЛДАШЕВИЧ (катта ўқитувчи)

11. ИСАНОВА ГУЛБАХОР ТАХИРОВНА (катта ўқитувчи)

12. БЎТАЕВ УСМОНЖОН ХАЙРУЛЛАЕВИЧ (ўқитувчи)