Социология кафедраси

1989 йилнинг майида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғи асосида Тошкент Давлат университетининг Илмий Кенгаши қарорига кўра университетнинг Фалсафа-иқтисод факультетида социология бўлими ва кафедраси очилди. Шу буйруққа мос равишда айнан мазкур йилда кафедра қошида “Социологик тадқиқотлар” лабораторияси ташкил этилди. Ҳозирги кунда кафедранинг илмий-методик ва ўқув-амалий фаолиятини социология фанлари номзоди, доцент К.Каланов бошқариб келмоқда. 

Кафедрада 1 нафар фан доктори, профессор, 8 нафар фан номзодлари, шулардан 5 нафари доцент, 3 нафар катта ўқитувчилар ва 2 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Ўқитувчиларнинг ўртача илмий салоҳияти 64 фоизни, уларнинг ўртача ёши эса 42 ёшни ташкил этади.

Кафедра5210100–Социология бакалавриат таълим йўналиши, 5А210101 – Социология (Назарияси, методологияси ва тарихи) ва 5А210102 - «Ижтимоий тизим ва жараёнларнинг ахборот ва психологик хавфсизлиги” магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлайди

Бундан ташқари, кафедра 22.00.01 - «Социология назарияси, методологияси ва тарихи”, 22.00.02 - “Ижтимоий тузилиш, ижтимоий инстиутлар ва турмуш тарзи” ихтисосликлари бўйича катта илмий ходим изланувчилар тайёрлаш билан шуғулланади.

Давлат таълим стандартларидан келиб чиққан ҳолда кафедрада қуйидаги умумкасбий ва ихтисослик фанлари: социология, социология тарихи, социологик тадқиқотларнингметадологияси, методи ва техникаси, иқтисодиёт социологияси, меҳнат социологияси, оила ва гендер социологияси, ижтимоий антропология, сиёсий ва халқаро муносабатлар социологияси, социологик маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш усуллари, ташкилотлар социологияси, ижтимоий статистика, конфликтлар социологияси, тафаккур социологияси, социологияни ўқитиш методикаси, ижтимоий иш, дин социологияси, фан ва таълим социологияси ва бошқа фанлар ўқитилади.

Социология кафедрасининг профессор-ўқитувчилари “Фуқаролик жамияти шаклланиши шароитида социал ҳодиса ва жараёнларни ўрганиш” мавзуси бўйича илмий-тадқиқотлар олиб боришади. Бундан ташқари, кафедра профессор-ўқитувчиларининг ҳар бири ўзининг илмий мавзуси бўйича тадқиқот ишлари билан машғул. 2014 йилдан бошлаб кафедра ташаббуси билан социология ва ижтимоий иш соҳасида доимий ва тизимли равишда илмий конференция ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда. Бугунки кунда кафедра базасида “Ўзбекистон социологияси: ҳолати, муаммолари ва устувор вазифалари” мавзуси бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Социология кафедра аъзолари:

1. КАЛАНОВ КАМИЛ КУЛАХМАТОВИЧ (кафедра мудири)

2. АЛИҚОРИЕВ НУРИДДИН САФОҚОРИЕВИЧ (профессор)

3. УБАЙДУЛЛАЕВА РАИСА ТУРСУНОВНА (доцент)

4. ПАРМАНОВ ФАРХОД ЯРАШЕВИЧ (доцент)

5. САБИРОВА УМИДА ФАРХАДОВНА (доцент)

6. ЖИЯНМУРАТОВА ГУЛНОЗ ШЕРБУТАЕВНА (доцент)

7. ХОДЖАЕВ СОБИР ДЖУМАЕВИЧ (катта ўқитувчи)

8. СЕИТОВ АЗАМАТ ПЎЛАТОВИЧ (ўқитувчи)

9. ФАЙЗИЕВА ФАРОГАТ БАХТИЁРОВНА (ўқитувчи)

10. ОЛИМОВ ФУРКАТ ХОШИМОВИЧ (ўқитувчи)

11. МАМТАЛИЕВ КАРИМЖОН ЖАББОР УГЛИ (ўқитувчи)