Ижтимоий иш кафедраси

Ўзбекистон Миллий университетининг 2017 йил 28 сентябрдаги 2-сонли Илмий Кенгашида Ижтимоий иш кафедраси ташкил этилиши тўғрисида қарор қилиниб, университетнинг 2017 йил 21 октябрдаги № 01-598 сонли бўйруғи билан ташкил этилди.

2017 йилнинг 21 октябридан бошлаб кафедрада Ижтимоий иш бакалавриат таълим йўналиши ҳамда магистратура мутахассисликларида кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчилар талабаларга таълим бериб келмоқдалар.

Кафедрага социология фанлари номзоди, доцент Н.М. Латипова кафедра мудири в.в.б. лавозимига тайинланди.

Ижтимоий иш кафедрасида Давлат таълим стандартига мувофиқ тарзда “Ижтимоий иш” бакалавриат таълим йўналишида Мутахассисликка кириш, Ижтимоий иш тарихи, Ижтимоий иш назарияси, Ижтимоий иш этикаси, Алоҳида ижтимоий гуруҳлар ва қатламлар билан ижтимоий иш, Социология, Конфликтлар социологияси, Социал сиёсат, Ижтимоий иш услубиёти, Ижтимоий ишнинг ҳуқуқий-иқтисодий асослари ва менежменти, Ижтимоий ишда ижтимоий институтларнинг ўрни, Ижтимоий иш практикуми, Ижтимоий иш менежменти, Отаона қаровисиз қолган болалар билан ижтимоий иш, Аёллар ва болалар ижтимоий ҳимояси, Имконияти чекланганлар билан ижтимоий иш, Ижтимоий статистика, Инсон хулқ-атвори ва ижтимоий муҳит, Ижтимоий ишда социологик тадқиқотларнинг методи, методологияси ва техникаси, Конфликтология, Оилалар ва болаларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш каби фанлар ўқитилади.

Ижтимоий иш кафедраси профессор-ўқитувчилари “Эҳтиёжманд оилалар ва болалар билан ижтимоий ишнинг ўзига хослиги” илмий мавзуси устида иш олиб боришади. Бундан ташқари кафедра профессор-ўқитувчиларининг алоҳида ўз илмий мавзулари бўлиб, ўз ижодий ишлари билан шуғулланишмоқда.

Ижтимоий иш соҳаси бўйича 2013 йил 24 май “Ўзбекистонда оилалар ва болаларни ҳимоя қилиш соҳасида ижтимоий иш” мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказилди. 2014 йилдан бошлаб мунтазам Ижтимоий иш соҳаларида илмий конференция ва давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқди. 2017 йил 21 октябрдан бошлаб янги кафедра сифатида кафедра профессор-ўқитувчилари “Эҳтиёжманд оилалар ва болалар билан ижтимоий ишнинг ўзига хослиги” мавзусида илмий изланишлар олиб боради. Бугунги кунда кафедрада 1 та фан доктори, 1 та фан номзоди, шундан 1 та доцент ва 5 та катта ўқитувчи, ҳамда 2 та ўқитувчилар фаолият юритиб келмоқда.

Шунингдек, ижтимоий иш кафедраси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Мурувват” ногирон болалар учун 1-сон интернат уйи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси, Республика уруш ва меҳнат фаҳрийлари пансионати, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази, SOS болалар шаҳарчаси, Ўзбекистон фаҳрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармалари билан ҳамкорлик қилади.

Кафедрада 5А520101-Ижтимоий иш (оилалар ва болалар билан ишлаш) магистратура мутахассислиги мавжуд.

Ижтимоий иш бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигини тамомлаган ижтимоий ишчи мутахассислари республикамиздаги барча олий ўқув юртлари, коллежлар, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, ҳокимият, фан ва таълим соҳасида, бундан ташқари жамиятни барча бошқарув тизимларида фаолият олиб боришади. Ижтимоий иш бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигини тамомлаган ижтимоий ишчи талабалари республикамизнинг турли соҳаларида фаолият олиб бормоқдалар.

Кафедра профессор-ўқитувчилари республика ва халқаро илмий лойиҳа ва грантларда фаол қатнашадилар. Бугунги кунда кафедрада 1 та халқаро, 1 та фундаментал ва 1 та амалий лойиҳа мавжуд.

Ижтимоий иш кафедраси аъзолари:


1. ЛАТИПОВА НОДИРА МУХТАРЖАНОВНА (кафедра мудири)

2. ГАНИЕВА МАРИФАТ ХАБИБОВНА (Профессор)

3. АБДИКАДИРОВА НИГОРА САБИРЖАНОВНА (катта ўқитувчиси)

4. ҚАЮМОВ ҚАҲРАМОН НОЗИМЖОНОВИЧ (катта ўқитувчиси)

5. ЗАИТОВ ЭЛЕР ХОЛМАМАТОВИЧ (катта ўқитувчиси)

6. АЛЕКСЕЕВА ВИКТОРИЯ СЕРГЕЕВНА (Ўқитувчи)

7. САИДОВА МАФТУНАХОН УМАРОВНА (ўқитувчи)

8. ЗИЯЕВА ХОЛИДА ОМОНКУЛ КИЗИ (Ўқитувчи)