Чет элда малака ошириш, стажировка ва стипендиялар

Чет элда малака ошириш, стажировка ва стипендиялар

ЛОЙИҲАЛАР, ГРАНТ ТАНЛОВЛАРИ ВА СТИПЕНДИЯЛАР

Ҳозирги кунда ЎзМУ TWAS, MAGATE, MIKROKLIMA лойиҳаларида ва Erasmus + лойиҳасининг NURSLING, FSAMP, DSINGIS ва CLASS дастурларида иштирок этмоқда.

ҲАЛҚАРО КРЕДИТ АЛМАШИНУВ ДАСТУРИ (ICM)

Лойиҳа доирасида қатор Европа университетлари билан (Германиядаги Гумбольд ва Вестфалия университетлари, Литвадаги Каунас технология университети, Испаниядаги Гранада ва Гран-Канари университетлари) ҳамкорликда учта янги лойиҳа амалга оширилмоқда.

ЎҚУВЧИЛАР ВА ХОДИМЛАР УЧУН АЛМАШИНУВ ДАСТУРИ

Европа Иттифоқининг Erasmus+ Key Action 1 дастури доирасида 2017-2019 йилларга мўлжалланган ОТМлараро келишув (Австриянинг Зальцбург университети “Геоинформатика ва ГИС маркази” (Geoinformatics _Z_GIS) кафедраси билан ЎзМУ “Геодезия ва картография” кафедраси ўртасида). Келишувдан кўзланган мақсад талаба, илмий ходим ва професор-ўқитувчилар алмашинуви

ҲАЛҚАРО ЁЗГИ МАКТАБ 2018

“Қадимий ва замонавий Ўзбекситон дунё ёшлари нигоҳида” Ҳалқаро илмий-амалий ёзги мактаби 2-15 июл, Тошкент.

КУРС ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ 2018

Ушбу икки хафталик интенсив илмий ва маданий дастур математика, Ўзбекистон тарихи ва маданияти бўйича ўқиш имкониятини таклиф қилади. Ёзги мактаб Тошкентда қисқа ва интенсив таълим олиш тажрибасини излаётган ҳорижликлар учун мўлжалланган. Иштирокчилар махсус академик ўқитиш, яқин шахарларга таълим ва маданий сафарлар ва Самарқанднинг энг тарихий жойларига экскурсия қилиш орқали ўзбек маданияти ва жамияти билан танишадилар. Бизда олдиндан тайёрлаб қўйилган дастурлар мавжуд, лекин иштирокчилар ўзларининг ташаббуслари билан музейларга, галереяларга ва дўконларга бориш орқали шахар хаётида қатнашишлари мумкин.

ИЖТИМОИЙ ДАСТУР

Ижтимоий тадбирлар ва экскурсиялар нархига киритилган (“Маданият кунларидан” ташқари) ва дастур бўйича ўтади. Биз “Маданият кунини” ташкиллаштиришни режалаштиряпмиз, бунда иштирокчилар курсдаги дўстларига ўзларининг ватанлари ва маданиятларини намойиш қилиш имкониятига эга бўладилар.

ЯШАШ

Талабалар кампус худудида яшаш жойи билан ёки университетдан унчалик узоқ бўлмаган масофада ётоқхона билан таъминланадилар. Талабалар тўлиқ жиҳозланган ошхонани бўлишадилар (янги дўстлар орртириш учун қулай). Талабалар майдончаси ўқиш ресурсларига (кутубхона, IT), кийим ювиш хонаси, супермаркет, ресторан ва кафе яқин жойда жойлашган.

Боғланиш учун маълумотлар: Нодира Абдурахимова

Моб. тел.: +998974239303

E-mail: isauzbekistan@gmail.com

abdurakhimova2893@mail.ru

100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси 4- уй