O'zMU » Yangiliklar » ЎзР Биринчи Президенти И.Каримовнинг асарлари асосида)” фани бўйича 2016 йил ноябрь сессиясида малакавий имтиҳонни топширишга рухсат этилган талабгорлар рўйҳати

 Мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари” (ЎзР Биринчи Президенти И.Каримовнинг асарлари асосида)  фани бўйича 2016 йил ноябрь сессиясида малакавий имтиҳонни топширишга рухсат этилган талабгорлар рўйҳати

Имтиҳон соат 14.00дан ЎзМУ маъмурий бинонинг 2-қават 7- аудиториясида бўлади   

 

 

Фамилияси, исми,

отасининг исми

КИХИ

ёки МТ Бириктирил

ган ОТМ ёки ИТМ номи

Шифри

15.11.2016 соат 14.00

1.      

Назарова Мадина Атахановна

Тошкент давлат педагогика университети, МИ

13.00.02

2.

Мустапова Хилолахон Исламовна

Тошкент давлат шақшунослик институти, МИ

07.00.08

3.

Хван Леонид Борисович

Тошкент давлат юридик университети, МИ

12.00.02

4.

Махмудова Дилфуза Мелиевна

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

13.00.02

5.

Джураев Бекзод Бекматович

Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти, КИХИ

08.00.04

6.

Азизкулов Бахтиёр Хушвактович

Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти, КИХИ

08.00.04

7.

Тошов Хуршид Илхомович

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

09.00.03

8.

Қодирова Ферузахон Усмановна

А.Авлоний номидаги ХТХҚТМО    МИ

13.00.01

9.

Алимбаев Алишер Абдуманапович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, МИ

08.00.03

10.

Саматова Дурдона Сабиржоновна

Тошкент давлат педагогика университети, МИ

19.00.03

11.

Абдураимова Мукаддас Эргашевна

Тошкент давлат аграр университети, доц.в.б.

Доцент илмий унвон учун

12.

Жабборов Хазрат Хусенович

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

19.00.01

13.

Исакова Мухаё Сражидиновна

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Тарих институти, МИ

07.00.01

14.

Аъзамова Малохат Наджимовна

Т.Н.Қори Ниёзий номидаги ЎПФИТИ, МИ

13.00.01

15.

Арапбаева Дамегул Курбановна

Тошкент вилояти ХТХҚТУМОИ, доц.в.б.

Доцент илмий унвон учун

16.

Худайбердиева Азиза Нормухамедова

Тошкент давлат юридик университети, МИ

12.00.01

17.

Садиков Санджар Абдумажитович

Тошкент давлат юридик университети, МИ

12.00.01

18.

Амонов Бахтиёр Ахтамович

Тошкент кимё-технология университети, МИ

09.00.02

19.

Маматов Ахметжон Атажанович

Гулистон давлат университети

профессор илмий унвони учун

20.

Кадырова Мухаббат Аланиязовна

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, доц.в.б.

Доцент илмий унвон учун

 

 

 

 

Фамилияси, исми,

отасининг исми

КИХИ

ёки МТ Бириктирил

ган ОТМ ёки ИТМ номи

Шифри

18.11.2016 соат 14.00

1.      

Назруллаев Олим Холмаматович

Тошкент давлат юридик университети, МИ

12.00.06

2.      

Гаффарова Гулчехра Гуламжаеовна

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги фалсафа маркази, МИ

09.00.01

3.      

Яркулов Алишер Атақулович

Ўзбекистон Миллий университети, МИ

07.00.05

4.      

Хакимов Бекзод Шухратович

Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти, МИ

08.00.04

5.      

Махмудов Одилжон Холмирзаевич

Андижон қишлоқ хўжалиги институти, доц.

08.00.10

6.      

Жалалова Гулбахор Одилжоновна

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Фалсафа маркази, МИ

09.00.01

7.      

Аллоқулов Абдулатиф Абдуллаевич

Тошкентислом университети, КИХИ

07.00.04

8.      

Марданов Шукурулло Кулдашевич

Ўзбекистон Миллий университети, проф.в.б.

профессор илмий унвони учун

9.      

Касимова Сарвиноз Сайфуллаевна

Тошкент давлат шарқшунослик институти, МИ

10.00.05

10.   

Эрхонова Малохат Абсаитовна

Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти, МИ

08.00.04

11.   

Жуманазаров Хуршид Сирожиддинович

ЎзМУ хузуридаги Тарих институти, КИХИ

07.00.06

12.   

Примов Соатмурот Уралович

Тошкент ислом университети, МИ

07.00.04

13.   

Усмонов Кахрамонжон Акбаралиевич

Тошкент молия институти, МИ

08.00.07

14.   

Холмахматов Азим Хазраткулович

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

09.00.04

15.   

Юсупова Шоира Ботировна

Ўзбекистон Миллий университети, катта ўқитувчи

доцент илмий унвон учун

16.   

Назаров Алишер Нариманович

Тошкент давлат шарқшунослик институти, МИ

07.00.09

17.   

Инсопов Абдуғаппор Абдусаматович

Ўзбекистон Миллий университети, МИ

07.00.01

18. 

Мавлянов Шавкат Муртазаевич

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

09.00.04

19. 

Холназарова Матлюба Холбутаевна

Гулистон давлат университети, проф.в.б.

Проф. илмий унвон учун

20. 

Тахиров Заир Тахирович

Ўзбекистон Миллий университети, доц.в.б.

доцент илмий унвон учун

 

 

 

 

Фамилияси, исми,

отасининг исми

КИХИ

ёки МТ Бириктирил

ган ОТМ ёки ИТМ номи

Шифри

22.11.2016 соат 14.00

1.      

Иноятова Соҳиба Фазиловна

Тошкент давлат юридик университети, доц.в.б.

Доцент илмий унвон учун

2.      

Азизов Худойқул Тожиевич

Тошкент давлат юридик университети, МИ

12.00.03

3.      

Сайдахмедов Умид Муродович

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, МИ

12.00.10

4.      

Олимов Мухсинбек Сотиволдиевич

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, доц.в.б.

доцент илмий унвони учун

5.      

Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, доц.в.б.

доцент илмий унвони учун

6.      

Пулатова Малохат Рихсибаевна

Тошкент давлат шарқшунослик институти, МИ

10.00.10

7.      

Шомуротова Нигорахон Набижоновна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, доц.в.б.

доцент илмий унвони учун

8.      

Саипова Камола Давляталиевна

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

07.00.01

9.      

Маманазаров Мансур Абдухакимович

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

08.00.02

10.   

Муратова Нозима Фахритдиновна

Ўзбекистон Миллий университети, доц.в.б.

доцент илмий унвони учун

11.   

Бабаев Джахонгир Исмаилбекович

Тошкент давлат юридик университети, МИ

12.00.03

12.   

Хошимов Алишер Алимжон ўғли

ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги БИММ, КИХИ

13.00.06

13.   

Жамолов Нодир Касимханович

Тошкент давлат педагогика университети, кафедра мудири

Доцент илмий унвони учун

14.   

Хаджиметов Бехзод Бахадирович

Миллий рассомлик ва дизайн институти, проректори

Доцент илмий унвони учун

15.   

Сабиров Мирхамид Мухамеджанович

Миллий рассомлик ва дизайн институти, доц.в.б.

Доцент илмий унвони учун

16.   

Хажибакиев Шухрат Хужаёрович

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

08.00.01

17.   

Маннанова Нилуфар Ходжакбаровна

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

22.00.03

18.   

Цхай Лана Александровна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, МИ

08.00.10

19.   

Рахмонов Норим Раззакович

Ўзбекистон Миллий университети, МИ

08.00.12

20.   

Инагамова Дилдора Абдурашидовна

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

10.00.01

 

 

 

 

 

Фамилияси, исми,

отасининг исми

КИХИ

ёки МТ Бириктирил

ган ОТМ ёки ИТМ номи

Шифри

25.11.2016 соат 14.00

1.      

Сеитов Азамат Пулатович

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

22.00.01

2.      

Хамдамов Омонулло Неъматуллаевич

Тошкент молия институти, КИХИ

08.00.07

3.      

Расулов Ином Муйдинович

Тошкент давлат педагогика университети, КИХИ

13.00.01

4.      

Хасанхонова Нодира Исаметдиноана

Ўзбекистон Миллий университети, МИ

08.00.01

5.      

Аллоқулов Абдулатиф Абдуллаевич

Тошкент ислом университети, КИХИ

07.00.04

6.      

Ниязимбетов Марат Қудиярович

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Фалсафа маркази, КИХИ

09.00.01

7.      

Кубатин Андрей Викторович

Тошкент давлат шарқшунослик инстиути, МИ

07.00.03

8.      

Мухторов Нодиржон Илхомжонович

Тошкент давлат юридик университети, МИ

12.00.08

9.      

Усманова Зебо Бахтиёровна

Т.Н.Қори Ниёзий номидаги ЎПФИТИ, КИХИ

13.00.01

10.   

Каланова Сабохат Мурадовна

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

22.00.02

11.   

Азизов Шохсувор Юлдашевич

Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти, МИ

08.00.04

12.   

Абдуллаева Шоира Хомидовна

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

19.00.05

13.   

Юсупова Фарида Маратовна

Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти, МИ

08.00.04

14.   

Палванов Иззат Тўраевич

Ўзбекистон Миллий университети, МИ

12.00.06

15.   

Ҳамраев Комилжон Ўлмасович

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат тилва адабиёт университети, КИХИ

10.00.07

16.   

Полванов Саломат Тураевич

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

10.00.06

17.   

Рахманова Муқаддас Қахрамоновна

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

13.00.01

18.   

Якубов Нодирбек Махмуджанович

Тошкент давлат техника университети, МИ

08.00.03

19.   

Раджапов Усмонбой Рахимович

Тошкент давлат педагогика университети, доц.в.б.

доцент илмий унвон учун

20.   

Қўчқаров Диёрбек Улуғбекович

Давлат тест маркази, МИ

13.00.01

 

 

 

 

 

 

Фамилияси, исми,

отасининг исми

КИХИ  

ёки МТ Бириктирил

ган ОТМ ёки ИТМ номи

Шифри

29.11.2016 соат 14.00

1.        

Нодир Бинафша

ЎзР ФА Санъатшунослик институти, МИ

17.00.04

2.        

Курбанов Сухроб Абдуллоевич

ЎзР ФА Санъатшунослик институти, МИ

17.00.04

3.        

Унгбоева Барно Ўрозовна

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

07.00.01

4.        

Низамов Акмал Аслитдиновна

Ўзбекистон Миллий университети, МИ

08.00.12

5.        

Мажидов Нурали Махмудович

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

08.00.01

6.        

Рузматова Гулноз Мирахраровна

Ўзбекистон Миллий университети, прф.в.б.

профессор илмийунвони учун

7.        

Ниёзова Нилуфар Шомуратовна

Тошкент тиббиёт академияси, доц.в.вб.

доцент илмий унвон учун

8.        

Давлатова Саодат Тиловбердиевна

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Тарих институти, МИ

07.00.06

9.        

Мелибаева Рузахон Насировна

Ўзбекистон Миллий университети, МИ

19.00.06

10.     

Сиддиков Равшан Бердимуратович

Ўзбекистон Миллий университети, МИ

07.00.01

11.     

Ражабова Зухра Саъдуллаевна

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

07.00.01

12.     

Нарметова Юлдузхан Каримовна

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

19.00.05

13.     

Мўминов Сарвар Муродович

Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти

13.00.01

14.     

Атавуллаев Миркомил Ахмадович

Ўзбекистон Миллий университети, МИ

09.00.02

15.     

Содиқова Шохида Мирзаахмадовна

Ўзбекистон Миллий университети, КИХИ

13.00.02

16.     

Рахматуллаева Умида Сайдазимовна

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, доц.в.б.

доцент илмий унвон учун

17.     

Камилова Надира Гайратовна

Тошкент давлат педагогика университети, доц.в.б.

доцент илмий унвон учун

18.     

Султанов Махуд Ахмедович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, КИХИ

08.00.07

19.     

Бобожонов Жамол Ахмадович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, КИХИ

08.00.06

20.     

Нурматова Мукарам Ахмедовна

Ўзбекистон Миллий университети, проф.в.б.

профессор илмийунвони учун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Махсус фан бўйича малакавий имтиҳон саволлари қуйидаги йўналишда тузилади:

 

       биринчи савол - имтиҳон топширувчи фаолият кўрсатаётган соҳада амалга оширилаётган  ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти бўйича;

       иккинчи савол – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар стратегияси ва методологиясига имтиҳон топширувчи олиб бораётган илмий изланишлар ёки касбий фаолиятига мувофиқлиги бўйича;

       учинчи савол – махсус фан дастури бўйича эркин савол.

 

 

 


<!--[if gte mso 9]>

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИ

 

 

 

 

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори

М.Г.Алиев 

            ____________________

           «___»___________2016й. 

«МАЪҚУЛЛАНДИ»

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги ОАК раиси

А.Т.Юсупов

 ___________________

    «____»_________2016й.

 

 

 

 

 

 

 

“Мустақиллик мафкураси ва демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари

(Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг

асарлари асосида)” бўйича махсус имтиҳон

Д А С Т У Р И

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси

 Раёсатининг 2016 йил «____»__________ ____-сонли қарори билан тасдиқланган

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТОШКЕНТ – 2016

Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт фанлари соҳалари бўйича фан доктори илмий даражаси ҳамда профессор, доцент, катта илмий ходим илмий унвонларини олишга даъвогарлардан қабул қилинадиган Мустақиллик мафкураси ва демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари (Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг асарлари асосида) бўйича

 

ИМТИҲОН ДАСТУРИ

 

Имтиҳоннинг мақсад ва вазифалари

 

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, мафкуравий-маънавий соҳаларда тараққиёт ва янгиланишнинг ўзига хос ҳамда ўзига мос йўлини танлади. Мамлакатимиз ўтган қисқа вақт мобайнида улкан ютуқларга эришди. Ватанимизда соғлом, осойишта ижтимоий муҳит, сиёсий барқарорлик вужудга келиб, фуқароларга ўз қобилият ва истеъдодларини намоён қилиш, яратиш, бунёдкорлик билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратилди.

Республикамизнинг бозор иқтисодиётига ўтиш тажрибаси, оқилона ва одилона ички ҳамда ташқи сиёсати, танлаган йўли – ривожланишнинг «Ўзбек модели» номи билан дунёга тарқалиб тан олинди. Буларнинг ҳаммаси, аввало, Президент Ислом Каримовнинг беқиёс хизматлари туфайли вужудга келди.

Ўзбекистоннинг «ўзига хос ва ўзига мос» тараққиёт йўлининг мазмун-моҳияти, йўналишлари Ислом Каримов асарларида ишлаб чиқилган. Президентимиз истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб миллий анъаналаримизга асосланган янги давлатчилик назарияси, миллий тикланиш ғоясини ишлаб чиқди. Ислом Каримовнинг ҳар бир нутқи, ҳар бир асарида мамлакатимизнинг ўтмиши ва бугунги тараққиёти, ушбу ривожланиш замиридаги муаммолар, истиқболда мўлжалланган стратегик масалалар, минтақавий ва халқаро сиёсат, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ва мавқеи каби долзарб масалалар ишлаб чиқилган.

Ислом Каримов асарлари ўз халқи тақдирига чин юракдан қайғурувчи, ўзбек халқини дунёнинг энг илғор халқлари қаторида кўришни истаб, шунга қатъий ишонган, озод ва обод Ватан қуриш учун бутун вужуди, ғайрати ва шижоати билан меҳнат қилаётган давлат раҳбарининг назарий қарашлари, мулоҳаза ва мушоҳадалари, теран фикрлари ўз ифодасини топган. Бу асарларда Ўзбекистонда қурилаётган ҳуқуқий демократик давлат хусусиятлари, демократия ва халқ руҳияти, демократик тамойиллар ривожи, маданиятлар ва цивилизациялар синтези, фуқаролик жамияти тизимини шакллантириш йўллари, миллий мафкура зарурати ва унинг негизлари, миллий қадриятларни тиклаш, неча минг йиллик тарихимизни ўрганишнинг концептуал ғоялари акс этган.

Ислом Каримов асарларида ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий жараёнларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларни ҳаётга татбиқ этишдаги муаммо ва ечимлар ҳамда турфа қарашлар тадрижийлиги ўз ифодасини топган. Шунингдек, ушбу асарларда ижтимоий фанларнинг асосий назарий йўналишлари, мустақиллик мафкураси, янгича қарашлар тўлиқ ўз аксини топган. Шу боис, бу асарларни пухта билиш, уларда ёритилган ғоя ва масалалар моҳиятини англаб етиш ҳар бир фуқаро учун, айниқса, ижтимоий фан мутахассислари учун зарур.

Президент асарларини ўрганиш жамиятда юз бераётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнларни тизимли таҳлил килишга, муаммоларни ҳар томонлама идрок этишга ёрдам беради. Ушбу йўналишни ташкил этишдан мақсад – бўлажак фан докторлари, профессорлар, доцентлар ва катта илмий ходимларнинг фикрлаш қобилияти, мустақиллик мафкурасини идрок эта олиш даражаси, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ғоявий-мафкуравий жараёнлар бўйича назарий тайёргарлиги, юксак маънавияти ва маърифатлилигини баҳолашдан иборат.

Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт фанлари соҳалари бўйича фан доктори илмий даражаси ҳамда профессор, доцент, катта илмий ходим илмий унвонларини олишга даъвогарлардан қабул қилинадиган имтиҳон  махсус имтиҳон дастури қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

1. Илмий тадқиқот ишининг долзарблиги ва илмий асосланганлиги даражаси.

2. Илмий тақдиқот ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарлари ва назарий қарашларининг ўрни.

3. Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг илмий асослари ва устувор йўналишлари.

4. Миллий давлатчиликни мустаҳкамлаш, жамият ҳаётини ислоҳ этиш ва мамлакатни модернизация қилиш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатлар.

5. Мустақиллик мафкураси негизлари, маънавият, маърифат, миллий ғоя, мафкура ва давлатнинг барқарор ривожланишига таҳдидлар, уларни бартараф этишнинг самарали механизмлари.

 

I-БЎЛИМ

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ИЛМИЙ АСОСЛАНГАНЛИГИ ДАРАЖАСИ

 

Илмий тадқиқот мавзусининг танланганлиги зарурияти ва амалиёт билан боғлиқлиги. Мавзунинг долзарблиги ва унинг илмий асослантирилганлиги. Илмий тадқиқот ишининг олий таълим муассасасининг устувор тадқиқотлар режасига мувофиқлиги.  Ўзбекистон  Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси  ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрь қўшма мажлисида баён  қилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш      концепцияси” ва бошқа муҳим стратегик йўналишларга бағишланган дастуруламал ҳужжатларга боғланганлиги.

Муаммонинг ўрганилганлик даражасининг ёритилиши ҳолати. Илмий тадқиқот ишида мавзуга оид хорижий адабиётлар билан ишлаш даражаси. Илмий тадқиқот ишида маҳаллий олимлар ва мутахассислар илмий ишларидан фойдаланишнинг ҳолати.

Тадқиқот мақсади ва вазифаларининг баён этилиши. Тадқиқот мақсадига эришиш учун белгиланган вазифаларнинг долзарблиги.

Тадқиқотнинг объекти ва предметининг асослантирилганлиги.

Тадқиқотнинг методологик асосини ташкил этувчи бозор иқтисодиёти қонуниятларининг акс эттирилиши, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш жараёнида ижтимоий-ҳуқуқий ҳодисаларни билишнинг фалсафий, назарий-ҳуқуқий усулларининг қўлланиши.

Президент И.А.Каримовнинг асарлари, турли   анжуманларда сўзлаган нутқларида ифодасини топган бозор иқтисодиётини шакллантириш, жамият ҳаётини эркинлаштириш, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва пировардида фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича концепцияларининг муҳим услубий асос сифатида кўрсатилиши.

Тадқиқотнинг манбаси, ўрганилган адабиётлар ва материалларнинг ҳажми, уларнинг қўлланилиши ҳолати.

Тадқиқот илмий янгилигининг фарази. Илмий тадқиқот натижасида олиниши мумкин бўлган илмий янгиликнинг баён этилиши. Илмий янгиликнинг бошқа илмий жамоатчилик томонидан муқаддам баён қилинган илмий мулоҳазалардан фарқи.

Ҳимояга илгари сурилаётган илмий фикрлар, ҳолатлар ва тавсияларнинг баёни. Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқот натижалари, ундаги ҳолатларнинг тадқиқотчи томонидан эълон қилинган илмий мақолалар ва тезисларда баён этилганлиги,  диссертация материалларидан таълим муассасалари доирасида ўтказилган илмий ва амалий машғулотлар ҳамда тадбирларда фойдаланилганлиги.

Тадқиқот натижаларининг синовдан ўтганлиги. Тадқиқот  натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертациянинг таркибий тузилиши.

Тадқиқотчи нутқининг илмийлиги, мулоҳаза ва фикрларнинг мантиқийлиги, илмий мунозарага кириша олиш қобилияти.

 

I I-БЎЛИМ

ИЛМИЙ ТАҚДИҚОТ ИШИДА ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ  ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ КАРИМОВ АСАРЛАРИ ВА НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАРИНИНГ ЎРНИ

 

Илмий тадқиқот ишида Президент Ислом Каримов назарий қарашларининг асос қилиб олиниш зарурияти. И.Каримовнинг асарлари, турли   анжуманларда сўзлаган нутқларида қўйилган концептуал фикрлар ва муаммоларнинг тадқиқот услубий асоси сифатида олинганлиги.

Президент Ислом Каримов асарларининг илмий тадқиқот ишида қўлланилиши учун тайёрланган библиография таркиби.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида баён қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”нинг илмий тадқиқот ишида назарий асос сифатида олинганлиги даражаси. Олдимизга қўйган узоқ муддатли стратегик мақсадлар янги замонавий ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминлаш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва жаҳон ҳамжасиятида муносиб ўрин эгаллаш борасидаги саъи-харакатларнинг амалий ифодасини акс этиши.

Ҳуқуқий давлат: ғоялар тарихи ва ҳозирги замон “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” ғоясининг мазмун-моҳияти ва уни жорий этиш муаммолари.

Ўзбекистон мустақилликка эришиш йўлида И.Каримов томонидан таклиф этилган миллий давлатчилик ва иқтисодий ривожланиш стратегиясининг назарий жиҳатдан асослантирилгани, унинг илмий тадқиқот ишида акс эттирилиши.

Мустақилликнинг эълон қилиниши ва унинг дастлабки босқичида юзага келган ижтимоий-сиёсий аҳвол, республикадаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий ишларнинг илмий-назарий шарҳи.

Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиш зарурлигининг Президент Ислом Каримов томонидан илмий-назарий асосланишининг тадқиқот ишида акс эттирилиши.

Ислом Каримов томонидан бозор муносабатларига ўтишнинг “Ўзбек модели”нинг ишлаб чиқилиши ва унинг илмий асосланиши. “Ўзбек модели”га асос қилиб олинган тамойиллар ва уларнинг мазмун-моҳияти. “Ўзбек модели”нинг амалиётга жорий этилиш жараёни.

Тадрижий тараққиёт назарияси ва унинг бир тузумдан иккинчи тузумга ўтишда мақбул йўл эканлиги. Эскилик билан янгилик орасидаги зиддиятлар, тафовутлар ва уларни бартараф этиш омиллари. “Ким эдигу ким бўлдик?” шиорининг ўзига хос хусусиятлари.  Мустақиллик ва миллий тараққиёт. Президент Ислом Каримовнинг «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз» концепцияси.

Миллий тараққиёт ва умумбашарий ҳамкорлик уйғунлиги. Зиддиятларни муроса асосида ҳал этиш назарияси. Жамиятда манфаатлар ва ўзаро боғлиқлик тенденцияси. Ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилаётгани ва унинг ижобий натижалари. «Ижтимоий табақалашув ва миллий ҳамжиҳатлик», «миллий манфаатлар» тушунчалари. Ўртаҳол табақа мавқеининг ортиб бориши. Собиқ тоталитар мафкуранинг зарарли оқибатлари. Плюрализм (фикрлар хилма-хиллиги), шахс эркинлиги ва демократия тамойиллари.

Ижтимоий зиддиятларни тинч йўл билан ҳал қилиш назарияси. Тафаккурдаги эврилиш ва ўзгаришлар. Мулкдорлик руҳиятини тиклаш ва янгидан шакллантириш, кишиларни боқимандалик кайфиятидан ҳалос этиш ва уларда ишбилармонлик, тадбиркорлик қобилиятини шакллантириш. “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг натижалари. “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурининг мазмун-моҳияти. Президент И.А.Каримов томонидан баён этилган  “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” туйғуси билан яшаш йўлининг мазмун-моҳияти.

 

I I I-БЎЛИМ

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТИНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

 

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар ҳуқуқий асосларининг барпо этилиши ва институционал ўзгаришларнинг концептуал асослари

Ўзбекистоннинг ички иқтисодий сиёсатида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш стратегияси. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятларининг белгиланиши. Ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг пировард мақсадини белгилаб олиш ва уни ислоҳ қилиш стратегиясининг асоси. Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг стратегик мақсадлари. Ўзбекистонда қабул қилинган ўзига хос ислоҳот модели ва тамойиллари. Ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш зарурати ва устувор йўналишлари. Иқтисодий ислоҳотлар биринчи босқичининг устувор йўналишлари: молия ва солиқ сиёсати соҳасида; кредит-пул сиёсати соҳасида; нарх-наво бўйича ва пулнинг қадрсизланишига қарши сиёсат соҳасида.

Мустақил давлатимиз иқтисодиётга оид қонунлар тизимини ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг объектив сабаблари. Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизи яратилишидаги муҳим йўналишлар:

- Ўзбекистоннинг давлат ва иқтисодий мустақиллиги ҳуқуқий негизларининг яратилиши;

- тизимдаги ўзгаришларга, сифат жиҳатидан янги иқтисодий муносабатларга, энг аввало, мулкчилик муносабатларига асос солувчи ҳуқуқий базанинг яратилиши;

- хўжалик юритиш, институционал ўзгаришларнинг бозор шароитларига мос келадиган янги тури ва механизмининг яратилиши;

- Ўзбекистонни халқаро иқтисодий муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида таърифловчи ҳуқуқий нормаларнинг яратилиши;

- ижтимоий кафолатлар ва аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни таъминловчи қонунларнинг ишлаб чиқилиши ва такомиллаштирилиши. Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш жараёнида янгича ҳуқуқий тафаккур ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш муаммолари ҳамда ечимлари.

Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш йўллари ва воситалари, уларни қўллаш услублари. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг босқичлари ҳамда хусусиятлари. Йирик корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларига хорижий сармоядорларни жалб қилиш йўллари. Хусусийлаштириш ва рақобат муҳитини шакллантириш. Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлашда мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари.

Ўзбекистон иқтисодиётида аграр секторни ислоҳ қилиш стратегияси. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш аграр сиёсатнинг муҳим шарти эканлиги. Деҳқон, фермер хўжаликларининг ривожланиши. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг таркибий тузилишини ўзгартириш ва такомиллаштириш, дон мустақиллигига эришиш.

Ўзбекистонда институционал ўзгаришларнинг зарурлиги ва аҳамияти. Бошқарув тизими ва механизми соҳасидаги ислоҳотлар. Марказдан туриб бошқариш ва режалаштиришдан воз кечиб, эркин бозор иқтисодиёти механизмини шакллантириш. Муассасалар тизимини ўзгартиришнинг аҳамияти. Давлатнинг иқтисодиётни бевосита бошқариш функциясининг уни иқтисодий дастаклар ёрдамида тартибга солиш функциясига айлантирилиши. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари. Иқтисодиётни бошқаришда номарказлаштириш. Иқтисодиётни тартибга солишда нодавлат ва жамоат ташкилотлари ролининг ошиши.

Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш зарурияти ва муҳим йўллари. Корпоратив бошқарув тизими жорий этилишининг долзарб муаммолари ва уларнинг ҳал этилиши.

Нархларни эркинлаштириш иқтисодиётни эркинлаштиришнинг муҳим шарти эканлиги. Талаб ва таклиф асосида эркин бозор нархларининг юзага келиши – бозор иқтисодиётининг асосий қонунларидан бири. Маъмурий-буйруқбозлик шароитида нарх-наволар тизими ва уни ислоҳ қилиш зарурати. 1991-1995 йилларда нархларни эркинлаштиришдаги жиддий ўзгаришлар.

Ўзбекистоннинг географик хусусиятлари. Ўзбекистонга нисбатан геосиёсий ва геоиқтисодий қизиқишлар ошиб боришининг сабаблари. Ўзбекистоннинг моддий имкониятлари, табиий бойликлари, заҳираси. Ўзбекистонда нефть ва газ, тоғ-кон саноатининг истиқболлари, ундан омилкорлик билан фойдаланишнинг амалий тадбирлари.

Эркин иқтисод, иқтисодни эркинлаштириш, очиқ иқтисод ва иқтисодий ислоҳотлар тушунчаларининг мазмун-моҳияти. Очиқ иқтисодиёт пойдеворини вужудга келтиришнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари. Ўзбекистон Республикасининг халқаро иқтисодий ҳамкорлик ташкилотлари фаолиятидаги иштироки: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Ислом тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Европа Иттифоқи комиссияси ва бошқалар. Халқаро иқтисодий ташкилотларнинг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон билан ҳамкорлиги. Миллий валютанинг жорий этилиши. Бозор муносабатлари тизимида миллий валютанинг тутган ўрни ва роли. Кучли миллий валюта – мамлакат иқтисодий мустақиллигининг рамзий мезони. Иқтисодий ислоҳотлар биринчи босқичининг натижалари ва сабоқлари.

 

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва таркибий ўзгаришларни амалга ошириш

Иқтисодий ислоҳотлар иккинчи босқичининг устувор йўналишлари. Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича бошланган ишларни якунлаш, чинакам мулкдорлар сафини кенгайтиришни жадаллаштириш, ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам бериш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, миллий валютани мустаҳкамлаш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, хом-ашё етказиб беришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш. Давлатнинг назоратчилик ва бошқарувчилик вазифаларини қисқартириш, иқтисодий фаолиятнинг бозорга хос механизмларига кўпроқ эркинлик бериш.

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида давлат мулкини хусусийлаштиришга қўйилган асосий талаблар. Ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш. Хусусийлаштириш орқали мамлакатда иқтисодий рақобат муҳитини яратиш. Давлат тасарруфидан чиқарилган корхоналарда ишлаб чиқариш тузилмасини диверсификациялаш рақобатбардошлигини таъминлаш воситаси. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда хусусийлаштириш жараёнларининг асосий мақсад ва йўналишлари. Тармоқ ва минтақавий хусусийлаштириш, хусусийлаштиришда ҳудудий даражадаги марказлар мақомининг оширилиши, йирик ва ўрта корхоналарни кенг кўламли акциядорликка ўтказиш, қишлоқ жойларида хусусийлаштиришни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини мерос қолдириш ҳуқуқи билан умрбод фойдаланишга бериш. Саноатнинг асосий тармоқларини хусусийлаштириш бўйича белгиланган вазифалар. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган иккинчи босқичда хусусийлаштирилган корхоналарнинг унумли ишлаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш.

Мамлакат иқтисодиётини барқарорлаштириш сиёсатининг мақсади. Ўзбекистоннинг иқтисодиётни барқарорлаштиришдаги ўзига хос ёндашуви. Иқтисодий барқарорликка эришишнинг асосий мезонлари. Иқтисодий ислоҳотларнинг иккинчи босқичида бюджет-солиқ сиёсатининг муҳим вазифалари. Пул муомаласини тартибга солишнинг устувор йўналишлари. Банк ва молия тизимидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, қатъий пул-кредит сиёсатини ўтказиш. Инфляция даражасини пасайтириш чоралари.

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда чет эл инвесторларини жалб қилиш ва қўшма корхоналарга қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш. Чет эл инвесторлари учун белгиланган кафолатлар.

Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш бўйича қўйилган вазифалар. Четдан хомашё, бутловчи қисмлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари келтиришни қисқартириш мақсадида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни ривожлантириш, республика иқтисодий мустақиллигини таъминлаш йўналишлари, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни талаб билан мувофиқлаштириш, мамлакат экспорт имкониятларини кенгайтириш ва тўлов балансини ижобий қолдиғини таъминлаш чоралари.

Республикада ўзак тармоқларни ривожлантириш йўналишлари. Энергетика мустақиллигига эришиш бўйича қўйилган вазифалар. Металлургия комплексидаги таркибий ўзгаришлар йўналишлари. Фаол инвестицион сиёсатни ўтказиш чора-тадбирлари. Ташқи инвестицияларни жалб қилиш ва ички имкониятлардан фойдаланиш истиқболини белгилаш вазифалари.

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида бозор инфратузилмасини ривожлантириш истиқболлари. Меҳнат, товар, хомашё, фонд биржалари фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари. Молия, банк-кредит тизимларини ривожлантириш. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантириш. Банк ва молия тизимларидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги интеграциялашувини таъминлашда халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан муносабатлари.

Иқтисодиётни эркинлаштириш ва жамиятда тадбиркорликни қарор топтириш иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг мақсади сифатида. Иқтисодиётни эркинлаштиришнинг моҳияти ва аҳамияти. Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва иқтисодиётни эркинлаштиришнинг устувор вазифалари. Иқтисодиётни янада эркинлаштириш, хусусий мулк миқёсининг кенгайиб бориши ва хусусий тармоқни жадал ривожлантириш. Молия ва банк тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёни. Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг барқарорлиги, харид қуввати ва алмашув кучини ошириш. Миллий валютанинг бошқа давлатлар валютасига нисбатан алмашув курсининг ўзгариши сабаблари. Солиқ сиёсатини такомиллаштириш жараёни.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришнинг аҳамияти. Кичик бизнес учун қўшимча кафолат, имтиёз ва преференциялар бериш. Аҳолини иш билан таъминлашда касаначиликни ривожлантириш, унинг ижтимоий аҳамияти. Давлат тузилмаларининг хусусий тадбиркорлик фаолиятига аралашувини янада чеклаш. Уй-жой коммунал хўжалигини ислоҳ қилиш зарурияти. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари. Уй-жой коммунал хўжалигини ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари. Мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари ва устувор вазифалари.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилманинг тутган ўрни ва истиқболи. XXI аср бошида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги долзарб вазифалар. Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари. Фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича белгиланган чоралар. Қишлоқ хўжалигида фермерликни ривожлантиришдаги асосий вазифалар ва устувор йўналишлар. Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари.

ХХI асрда Ўзбекистон иқтисодиёти. Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан янги тамойиллар асосида олиб бораётган иқтисодий алоқаларининг тури ва тамойиллари. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши. Хорижий сармояларни миллий иқтисодиётга киритиш тамойиллари, имтиёзлари ва муаммолари.

И.А.Каримов ислоҳотларнинг янги босқичида ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва ишлаб чиқариш маҳсулотларини диверсификация қилиш тўғрисида. XXI аср бошида иқтисодиёт таркибий тузилиши, экспорт ва импорт таркибини тубдан ўзгартириш муаммолари. Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. Ўзбекистоннинг экспорт-импорт таркибидаги ижобий ўзгаришлар ва ташқи савдо географиясида юз берган ўзгаришлар.

Мамлакатни ва ижтимоий ишлаб чиқаришни модернизация қилишнинг ўзаро боғлиқлиги. Иқтисодиёт таркибий тузилишидаги ўзгаришлар ва ечимини кутаётган вазифалар ҳамда ички силжишларнинг асосий йўналишлари. Ўзбекистон иқтисодий мустақиллигини таъминлашнинг энг асосий шарти – стратегик тармоқларни (машинасозлик, нефть-газ, энергетика) устувор ривожлантириш.

Ишлаб чиқариш ва бозор иқтисодиёти ҳамда ижтимоий инфратузилмаларни шакллантиришни кучайтириш вазифалари. Иқтисодиётимизнинг ижтимоий йўналишини кучайтириш – таркибий ўзгаришларнинг устувор вазифаси. Таркибий ўзгаришларни молиявий ва техникавий жиҳатдан таъминлаш муаммолари. Таркибий ўзгаришлар ва аҳолини янги иш жойлари билан таъминлаш вазифалари. Иқтисодиёт таркибий тузилишини ўзгартириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилишнинг истиқболдаги йўналишлари. Давлатнинг инвестиция сиёсати. Чет эл инвестицияларини миллий иқтисодиётга жалб қилиш механизми. Иқтисодиётнинг экспортга йўналтирилган таркибий тузилишини шакллантириш. Маҳаллий хомашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилиши.

Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва ишсизлик сони ўсишининг олдини олиш чора-тадбирлари. Меҳнат бозорини такомиллаштириш ва давлатнинг бандлик дастури, унинг асосий йўналишлари. Коллеж, лицей ва ОЎЮлари битирувчиларини иш билан таъминлашнинг давлат томонидан молиявий рағбатлантирилиши. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва мунтазам равишда чуқурлашиб бораётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ютуқлари, сабоқлари ҳамда вазифалари таҳлили.

Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида халқ турмуш даражасининг изчил ва барқарор ўсишини таъминлаш, аҳолини янада кучли ижтимоий ҳимоя қилиш. Ишончли ижтимоий ҳимоя ва кафолатлар тизимини такомиллаштириш муаммолари ҳамда асосий йўналишлари. Ижтимоий инфратузилманинг моддий асосини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш вазифалари. Кучли меҳнат мотивациясини шакллантириш йўллари. Кам таъминланган аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш.

 

Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилишнинг устувор йўналишлари ва кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар стратегияси

Мамлакат иқтисодиётини модернизация қилишнинг асосий йўналишлари. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш йўналишлари. Маҳсулот ишлаб чиқаришни диверсификациялаш тушунчасининг мазмун-моҳияти. Хусусий тармоқнинг жадал ривожланишини, унинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши ошишини таъминлаш. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш йўналишлари. Тадбиркорлик фаолиятига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларининг эркинлаштирилиши. Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш бўйича белгиланган вазифалар. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни шакллантириш, фермерликни ривожлантиришни молиялаштиришда тижорат банкларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари. Нисбатан барқарор ва бозор конъюнктураси ўзгаришларига тез мослашувчан, янги иш ўринлари яратиш имконини берадиган кичик бизнесни жадал ривожлантиришда соддалаштирилган ягона солиқ тўловининг жорий этилиши ва аҳамияти.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» асарида инқироз шароитида давлат ва корхоналар молиясининг барқарорлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган кўрсатмалар ва чоралар. Инқирозга қарши чоралар дастурида реал секторни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўйилган вазифалар.

Ички талабни рағбатлантиришга қаратилган пул-кредит сиёсати ва уни амалга ошириш йўллари. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистонда пул муомаласига таъсири ва уни камайтириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар. Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш шароитида реал қийматга эга бўлмаган пул ҳажмининг кўпайишига йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш йўллари. Тижорат банкларининг узоқ муддатли кредитлари улушини янада ошириш чора-тадбирлари. Қишлоқ жойларида уй-жой қурилишини кредитлашни кучайтириш йўллари.

Банк хизматларининг янги турларини жорий этиш йўллари. Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини депозитларига жалб этишни кўпайтириш бўйича белгиланган вазифалар. Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш шароитида тижорат банкларнинг ликвидлилиги ва тўловга қобиллигини янада оширишнинг устувор йўналишлари. Республика банклари томонидан берилаётган ипотека кредитлари ҳажмини янада ошириш йўллари. Аҳоли ва корхоналарнинг вақтинчалик бўш пул маблағларини тижорат банкларининг депозит счётларига жалб этишни янада кучайтириш бўйича белгиланган вазифалар ва уларни амалга ошириш.

Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш жараёнида банклар фаоллигини ошириш йўналишлари. Тижорат банкларини йирик инвестиция институтларига айлантиришнинг долзарб масалалари. 2009-2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича муҳим инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўйилган вазифалар.

Тижорат банклари фаолиятини баҳолаш мезонларини ўзгартириш. Узоқ муддатли кредит қўйилмалари улушини ички манбаларни жалб этиш орқали ривожлантириш йўллари. Банкларнинг узоқ муддатли ресурс базасини мустаҳкамлаш орқали улар томонидан берилаётган узоқ муддатли кредитларнинг ҳажмини ошириш. Халқаро молия-кредит ташкилотлари билан юқори қўшилган қийматга эга бўлган, юксак технологияларга асосланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

Зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштиришда тижорат банкларининг ролини ошириш бўйича белгиланган вазифалар. Эски технологиялар асосида ишлаётган, истиқболсиз корхоналарни тугатиш, уларнинг ўрнида янги, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишнинг долзарб масалалари. Жаҳон молиявий инқирози шароитида ишлаб чиқаришни вертикал ва горизонтал диверсификациялаш зарурияти ва аҳамияти.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан республика йирик тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини ошириш. Ҳукумат, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ривожини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга оширишда экспортга маҳсулот чиқарувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш. Бюджет-молия сиёсатини такомиллаштириш, ресурслар ва энергияни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобидан тежамкорлик режимини янада қатъийлаштириш чора-тадбирлари.

Бирламчи қимматли қоғозлар бозорининг корхоналар фаолиятини молиялаштиришдаги ролини ошириш йўллари. Хорижий инвестицияларни жалб қилишда иккиламчи қимматли қоғозлар бозори бўйича белгиланган вазифалар. Жаҳон бозорида нархи тушиб кетаётган хомашёни экспорт қилиш амалиётидан рақобатбардош маҳсулотларни экспорт қилиш амалиётига ўтиш чоралари.

Халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан йирик инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш, улар билан ҳамкорликда юксак технологияларга асосланган замонавий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш йўналишлари. Йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш ва коммуникация объектларини, қишлоқ хўжалиги ҳамда мелиоратив қурилишни ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳани янги босқичга кўтариш, фаол инвестиция сиёсати ва уни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар.

Стратегик аҳамиятга эга инвестиция лойиҳалари, стратегик тармоқлар ва йирик корхоналарнинг узоқ муддатли техника сиёсати нуқтаи назаридан ишлаб чиқилаётган янги лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари ва шартларини мувофиқлаштириш масалалари.

Инқирозга қарши чоралар дастурида тадбиркорлик фаолиятини солиқлар воситасида рағбатлантириш ва солиқ юкини енгиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар. Инқирозга қарши чораларда давлат тузилмаларининг иқтисодиёт соҳасига асоссиз аралашувини камайтириш юзасидан белгиланган вазифаларни амалга оширишда солиқ сиёсатининг ўрни ва аҳамияти. Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш доирасида солиқ имтиёз­лари ва преференцияларнинг хўжалик субъектларининг ­айланма маблағларини тўлдириш, ­ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш, янги турдаги ­маҳсулотларни ўзлаштириш, ишчиларни моддий ­рағбатлантиришдаги аҳамияти. Қишлоқларда уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича янги ташкил қилинаётган ихтисослаштирилган пудрат ­ташкилотларига берилган солиқ имтиёзлари ва улардан мақсадли фойдаланиш йўналишлари. Инқирозга қарши чоралар дастурининг ижроси жараёнида суғурта рискини камайтириш, давлат томонидан суғурта фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш.

Мамлакатда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни диверсификациялаш бўйича амалга оширилган ишларнинг натижалари. Иқтисодиётнинг аграр секторида таркибий сифат ўзгаришлари. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишлар. Мамлакатда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш йўналишлари. Республикада транспорт-коммуникация ва инфратузилмани ривожлантиришнинг аҳамияти. Фаол инвестицион сиёсатни амалга ошириш йўналишлари. Республикада эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари. Ёшларни иш билан таъминлаш ва аҳоли даромадлари ҳамда турмуш даражасини босқичма-босқич ошириб бориш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган долзарб вазифалар. Республикада касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича давлатнинг молиявий сиёсати.

Мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва натижалари. Мамлакатимизда корпоратив бошқарув тизимини ривожлантиришнинг янги босқичга кўтарилиши. Сўнгги йилларда республикамизда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган муҳим чора-тадбирлар. Ўзбекистоннинг 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги энг муҳим вазифалари ҳамда устувор йўналишлари. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва таркибий ўзгаришларнинг зарурлиги.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий асослари

Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг ижтимоий-иқтисодий негизи. Мулкчиликнинг хилма-хил шакллари. Хусусий мулк ва мулкдорлар қатламининг шаклланиши.

Тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги. Рақобатнинг демократик жамият барпо этишдаги ўрни.

«Демократик жамиятда иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш» тушунчаси ва унинг мазмуни. Тоталитар, маъмурий буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш. Эркин бозор иқтисодиёти ва демократик жамият принципларининг ўзаро боғлиқлиги.

Бозор иқтисодиётининг моҳияти ва унга ўтишнинг ўзига хос йўллари. Президент И.Каримов томонидан Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтишдаги назарий асосларининг ишлаб чиқилиши ва унинг босқичлари. Бозор муносабатларига ўтишнинг ҳуқуқий асослари яратилиши. Ўзбекистонда бозор инфратузилмасининг вужудга келиши. Ўзбекистоннинг бой табиий ва иқтисодий имкониятлари. Ўзбекистонда амалга оширилаётган аграр ислоҳотлар: ютуқлар, натижалар ва муаммолар.

Ўзбекистонда иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш босқичлари ва уларнинг хусусиятлари. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида давлатнинг баъзи ваколатларини чеклаш ва вазифаларини маҳаллий органларга ўтказиш. Оилавий бизнесни ривожлантириш жараёнлари.

 

Ўзбекистон Республикасида мулкдорлар синфининг вужудга келиши ва унинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги аҳамияти

Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш. Ижтимоий йўналтирилган кўп укладли иқтисодиёт.

“Мулк” тушунчаси, унинг асосий белгилари. Мулкнинг ижтимоий илдиз эканлиги, унинг фуқаровий демократик асослари. Иқтисодий плюрализм. Мулкий мустақиллик. Ўзбекистонда мулкдорлар синфининг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Мулкдорлар синфининг пайдо бўлиши – демократик тараққиёт асоси.

Ўзбекистонда ер умуммиллий бойликдир. Ўзбекистонда бойлик ва камбағаллик ўртасида мувозанатни таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш – иқтисодий тараққиёт омили. Оилавий тадбиркорлик – халқ фаровонлигининг асоси.

Ўзбекистонда монополияга чек қуйиш ва рақобат муҳитини яратиш. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари.

 

IV-БЎЛИМ

МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ЖАМИЯТ ҲАЁТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШ ВА МАМЛАКАТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ, СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

 

Ўзбекистон — суверен давлат

Ўзбекистонда янги давлатчилик, давлат ва халқ ҳокимиятининг қарор топиши. Ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ҳокимият, ижро ҳокимияти ва суд ҳокимиятига бўлиниши.

Мамлакатимиз ҳудудида давлатчилик анъанасининг қадимийлиги, қадимий анъаналарнинг ҳозирги кўриниши. Конституция — истиқлолнинг буюк ҳужжати, қонунчилигимиз асоси, янги давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асоси. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланиши. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг сиёсий ва маънавий-маърифий аҳамияти.

Демократия шартлари: барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, ҳар бир киши ҳақ-ҳуқуқининг ҳимоя қилиниши, миллий, диний, жинсий мансубликдан қатъи назар, ўзаро тенглик ва тотувликнинг таъминланиши. Собиқ яккаҳокимликка асосланган мафкура ва эскича қарашлардан воз кечиш. Мустақил давлатда фикрлар хилма-хиллигини жамиятнинг одатий таомилига айлантириш. Ўтиш даврида давлатнинг барча соҳалардаги ислоҳотчилик роли.

 

Ислом Каримов – “Ўзбек модели” ижтимоий тараққиёт концепцияси асосчиси

«Ўзбек модели» тушунчаси. Демократик жамият қуришнинг тарихий ва замонавий моделлари: «Турк модели», «Швед модели», «Япон модели», «Миллий модел», «Шарқона модел» ва хаказо.

Демократия моделларини «экспорт» қилишнинг миллий давлатчилик тараққиёти учун хавфли жиҳатлари. «Ўзбек модели»нинг ривожланиш концепцияси. «Ўзбек модели»нинг асосий тамойиллари: иқтисодиётнинг мафкурадан холи эканлиги, давлат бош ислоҳотчи эканлиги, қонун устуворлиги, кучли ижтимоий сиёсат, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш.

«Ўзбек модели»ни амалиётга татбиқ этишнинг асосий босқичлари. «Ўзбек модели»нинг жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши. «Ўзбек модели»нинг ривожланиш истиқболлари. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш.

 

 

Ўзбекистонда демократик жамият ривожланиши жараёнида сайлов ва референдум институтларининг ўрни, қонун чиқарувчи ҳокимият

«Сайлов» ва «референдум» тушунчалари. Сайлов ва референдум институтларининг ҳуқуқий асослари. Дунёдаги сайлов, референдум ўтказиш тартиби: муаммо ва ютуқлар. Демократик жамиятда сайловлар. Ўзбекистонда сайлов тизими ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Сиёсий партиянинг «ваколатли вакили». Кузатувчи мақоми.

Сайлов тизими субъектлари. Референдум. Давлат ҳокимияти вакиллик органларини сайлаш тартиби.

Қонун чиқарувчи ҳокимият тушунчаси. Қонун ишлаб чиқариш жараёни. Қонун қабул қилиш тартиби. Олий Мажлис ваколатлари. Қонунчилик палатаси, Сенат қўмиталарининг ҳуқуқий асослари.

Ислом Каримов «Демократия – бу сайлов, сайлов – бу демократиядир» шиорининг тарихий аҳамияти ҳақида. Муқобил сайловлар – фуқаролик жамияти тараққиётининг муҳим омили. Халқ ҳокимиятчилигини мустаҳкамлашда референдум ва сайлов тизимининг ўрни.

Сайлов ва референдум ўтказиш тартибининг ҳозирги даврдаги долзарб муаммолари. Сайловолди ташвиқоти. Муддатидан олдин овоз бериш.

Референдум – халқ иродасининг олий ифодаси.

 

Суд  ҳокимияти

Суд ҳокимияти тушунчаси. Суд ҳокимияти таркиби. Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш тартиби. Суд  мустақиллиги ғояси. Судлар ихтисослашуви. Конституциявий суд. Олий суд. Олий хўжалик суди. Маҳаллий судлар ва уларнинг ҳуқуқий мақоми. Суд ва прокуратура. Суд ва Ички ишлар идоралари. Президент ва суд ҳокимияти. Адлия вазирлиги ваколатларининг кенгайиши. Апелляция инстанцияси. Кассация инстанцияси. Прокурор ва адвокатнинг тенглиги. “Хабеас корпус” институтининг жорий этилиши. Ярашув институтини такомиллаштириш.

 

 

Ижро ҳокимияти

Ижроия ҳокимияти тушунчаси. Ижро ҳокимияти таркиби. Вазирлар Маҳкамасини ташкил этиш тартиби ва унинг таркиби. Бош вазирнинг ҳуқуқий мақоми. Маҳаллий давлат ижроия органлари ва уларнинг ваколатлари. Ҳокимларни тайинлаш тартиби. Ҳоким – маҳаллий ижроия ва вакиллик органлари бошлиғи. Парламент ва ижроия ҳокимияти. Президент ва ижроия ҳокимияти.  Бош вазир лавозимига ном­зод кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиби. Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари.  Бош вазирга  нисбатан ишончсизлик вотуми ва унинг ҳуқуқий оқибатлари.  

 

Марказий Осиё мутафаккирларининг фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат ҳақидаги ғоялари

Шарқ Уйғониш даври (IХ-ХII асрлар)даги фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат ҳақидаги таълимотлар. Абу Наср Форобий (873–950), Низомулмулк (1018–1092), Абу Райҳон Беруний (973–1048), Абу Али ибн Сино (980–1037), Бурҳониддин Марғиноний (1123–1197)нинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари.

Амир Темур (1336–1405)нинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари. «Темур тузуклари», унинг фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришдаги аҳамияти. Амир Темур давлат бошқарувини ташкил этиш принциплари ҳақида. Алишер Навоий (1441–1501) ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483–1530) ижодидаги фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат ҳақидаги ижтимоий-сиёсий ғоялар.

ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Марказий Осиёдаги сиёсий жараёнлар ва сиёсий ғоялар. Жадидлар ва уларнинг маърифатпарварлик, сиёсий-ҳуқуқий қарашлари. Абдулла Авлоний (1875–1934), Абдурауф Фитрат (1886–1938), Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875–1919), Мунаввар Қори Абдурашидхонов (1878–1931), Абдулла Қодирий (1894–1938), Абдулҳамид Чўлпон (1897–1938)ларнинг маърифатпарварлик ғоялари.

 

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш

ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган Концепциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2015 йил январь ойида ўтказилган қўшма мажлисидаги маърузасида илгари сурилган ғояларнинг янада ривожлантирилиши.

Президент Ислом Каримов томонидан 2010 йил 12 ноябрда эълон қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”га мувофиқ, «Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш»нинг мазмун-моҳияти ва унда илгари сурилган ғоялар. «Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш»нинг мазмуни ва унда илгари сурилган ғоялар. Суд-ҳуқуқ тизимида ечимини кутаётган муаммоларга анъанавий, мантиқий, фалсафий нуқтаи-назар асосида ёндашув. “Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш»га бағишланган бўлимнинг мазмун-моҳияти, бу борада илгари сурилган таклиф-мулоҳазалар. «Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш»га бағишланган бўлимнинг мазмун-моҳияти ва унда илгари сурилган ғоялар.

Давлат ҳокимиятини номарказлаштириш шароитида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг тутган ўрни. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» тушунчаси ва ҳуқуқий мақоми. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини шакллантириш тартиби. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар. Мустақиллик даврида маҳалла институтининг ривожлантирилиши. Маҳалла – фуқаролик жамиятининг ноёб институти. Тараққиётнинг янги босқичида маҳалланинг ўрни ва роли.

«Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш» бўлимининг мазмун-моҳияти. Президентнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”даги «Демократик бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш» бўлимининг мазмун-моҳияти.

 

Жамиятни демократлаштириш, ижтимоий адолат – барқарорлик таянчи

Демократиянинг мазмун-моҳияти, демократияга зид бошқарув идора шакллари ва услубларининг барҳам топиши. Демократиянинг шартлари ва мезонлари. Демократиянинг миллий хусусиятларни ўзида ифода этиши. Демократик қадрият ва демократик тамойиллар. Демократик халқаро муносабатлар ва дунё тараққиёти. Демократия хусусиятлари: умумбашарийлик, минтақавийлик ва миллийлик. Демократия ва фуқаролик жамиятининг шаклланиш маданияти, алоҳида хусусиятлари ва ўзаро уйғунлиги.

Фуқароларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш муаммоси. Ҳокимият ва фуқаро: ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари. Ислоҳот субъектларининг фаоллашуви билан боғлиқ муаммолар.

Ижтимоий адолат тамойили. Ҳар томонлама баркамол шахсни шакллантириш ва умумдавлат барқарорлигининг яхлит жараён эканлиги.

“Ижтимоий шериклик” тушунчасининг моҳияти ва аҳамияти. “Жамоатчилик назорати” тушунчасининг моҳияти ва аҳамияти.

 “Фуқаролик жамияти”нинг таърифи, моҳияти. Фуқаролик жамиятига оид қарашлар.  Ўзбекистонда фуқаролик жамияти шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари. Мустақиллик даврида жамият тизимидаги  институционал ўзгаришлар. Фуқаролик жамиятининг асосий белги ва мезонлари, функция ҳамда тамойиллари. Фуқаролик жамияти институтлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Фуқаролик жамиятини шаклллантириш ва ривожлантиришда  давлатнинг бош ислоҳотчилик роли. Сиёсий партиялар фаолиятини эркинлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар. Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш жараёнлари. 

 

Давлат ҳокимияти ва бошқарувини ташкил этиш

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги  маърузасида суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш масалаларининг ёритилиши.

«Конституция» тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти. Конституциянинг функциялари. Конституция шакллари ва турлари. «Суверенитет» тушунчаси. Давлат, миллат ва халқ суверенитети. Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари: байроқ, герб ва мадҳия.

«Халқ ҳокимиятчилиги» тушунчаси ва унинг асосий мазмун-моҳияти. Халқ ҳокимиятчилиги – давлат ҳокимияти қурилишининг асосий принципи. Халқ ҳокимияти вужудга келишининг асосий шакллари: билвосита ва бевосита демократия.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устуворлиги. Конституция нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилиши. Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот. Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари таснифи. Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларнинг асосий хусусиятлари. Инсон ва фуқароларнинг конституцион бурчлари ва бурчлар тенглиги. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати. Давлат фуқаролар ҳуқуқи ва эркинлиги кафолати сифатида. Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинлигининг суд томонидан ҳимояланиши.

Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқаруви тизимида сиёсий партияларнинг тутган ўрни. Икки палатали парламентнинг ижобий жиҳатлари. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари. Давлат бошқаруви механизмида нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми ва турлари. Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш тартиби. Давлат ҳокимиятини номарказлаштириш шароитида нодавлат нотижорат ташкилотларининг тутган ўрни.

Сайловлар ва уларнинг ижтимоий функцияси. Демократик сайловларнинг ўзига хос хусусияти ва тамойиллари. Ўзбекистон Республикасининг сайлов тизими ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Сайловларни ўтказишда адолат ва ҳақиқат мезони. Референдум ва сайловларнинг ўзаро фарқли жиҳатлари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошқаруви механизмида тутган ўрни ва роли. «Бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатда сақлаш» принципининг моҳияти ва ҳокимиятлар тақсимланиш амалиётидаги ифодаси. Президентликка сайловлар ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Давлат бошқарувини модернизациялаш шароитида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик, ижро ва суд ҳокимиятларини мувофиқлаштиришга доир ваколатлари. Президент томонидан имзоланадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар.

Ўзбекистон Республикаси ижро ҳокимияти органларини ташкил этиш ва улар фаолиятининг асослари. Бош вазир институти ва уни  шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматини шакллантириш тартиб-қоидалари. Маҳаллий давлат ҳокимиятининг давлат бошқаруви механизмида тутган ўрни. Ҳокимлик институтининг вужудга келиш сабаблари. Ҳоким – маҳаллий вакиллик органи раҳбари. Маҳаллий вакиллик органларини шакллантириш тартиби ва ўзига хос хусусиятлари.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг давлат бошқарув органлари тизимида тутган ўрни ва ижтимоий аҳамияти. Олий Мажлис палаталарини шакллантириш тартиби. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг ваколатлари. Сенаторлар ва Олий Мажлис депутатларини сайлаш тартиби.

«Электрон ҳукумат» тизимининг афзаллиги.

 

Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш

 Суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштириш, фуқароларнинг суд орқали ҳимояланиш кафолатлари, Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлиги. “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш мақсадида билдирилган таклифлар бўйича амалга оширилган ва оширилаётган ишлар. Суд тизими ва унда Конституциявий суднинг ўрни. Суд ҳокимиятининг давлат ҳокимияти тизимида тутган ўрни ва роли.

Судда прокурор ва адвокатнинг тенглигини, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича суд фаолиятининг барча босқичларида ўзаро тортишув бўлишини таъминлашга, одил судловнинг сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар. Жиноий-ҳуқуқий соҳадаги сиёсатни янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш. Ўзбекистонда ўлим жазосининг бекор қилиниши ва унинг мазмуни.

 

Кучли ижтимоий сиёсат ва аҳоли ижтимоий фаоллигининг

ортиши

Кучли ижтимоий сиёсат – барқарорлик асоси. Бозор ва ижтимоий ҳимоя: тажрибалар, муаммолар ва ечимлар. Ижтимоий ҳимоя ва уни амалга оширишда давлатнинг асосий функциялари. Ижтимоий адолат тушунчаси. Ижтимоий адолатни қарор топтириш йўл-йўриқлари.  Ижтимоий сиёсат: зиддият ва ечимлар. Кучли ижтимоий сиёсат – Ўзбекистон Республикаси умумдавлат сиёсатининг бош йўналиши. Ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши ва ижтимоий сиёсатда рўй берган ўзгаришлар. «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш» тушунчасининг мазмун-моҳияти. Оммавий маънавий ва иқтисодий қашшоқлашув миллий хавфсизлик барқарорлиги ва тараққиётга таҳдид эканлиги. Инсон капитали ва инсон омили. Ижтимоий ҳаётда турли табақа ва қатламлар орасидаги уйғунлик ва мутаносибликни қарор топтириш масалалари. Халқнинг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтириш ижтимоий сиёсатнинг бош мақсади сифатида.

Инсон қобилияти ва имкониятларини рўёбга чиқариш муаммолари ва ижтимоий тажриба. Ижтимоий сиёсатнинг ҳамда фуқаролар дунёқараши ва руҳиятида рўй бераётган ижобий ўзгаришлардаги ўрни.

 

Демократия, ижтимоий адолат ва фуқаролик жамияти

«Демократия» ва «ижтимоий адолат» тушунчаларининг ўзаро уйғунлиги. «Ўзбекистон — демократик ва ижтимоий адолатли жамият» тезисининг моҳияти. Ўзбекистонда барпо этилаётган адолатли жамият асослари: ижтимоий ҳимоя, давлатнинг кучли ислоҳотчилик сиёсати. Марказий давлат органлари вазифаларининг маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтиши.

«Халқ  давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир» тезисининг изчил амалга оширилиши. Ҳар бир фуқаро эркининг ва эркин яшаш ҳуқуқининг давлат томонидан кафолатланиши; инсон ва жамият фаровонлиги, давлат бош ислоҳотчи ва жамиятнинг уюштирувчи, ташкил этувчи органи эканлиги. «Халқ ҳам бевосита, ҳам ўз вакиллари орқали давлат ҳокимиятини амалга оширишда тўлиқ имкониятга эга» ғоясининг сиёсий мазмуни.

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросига оид парламент назорати.  Парламент назоратининг асосий шакллари: парламент сўрови, парламент эшитуви, депутат сўрови.

Демократия ва ҳокимият тақсимоти. «Сиёсий партия» тушунчаси. Сиёсий партияларнинг ташкил топиши. Сиёсий партиялар фаолиятининг ҳуқуқий асослари. Сиёсий партиялар фаолиятининг молиявий таъминлаш масалалари. Сиёсий партиялар матбуоти. Сайлов тизимида сиёсий партияларнинг ўрни. Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг жорий этилиши. Халқ ҳокимиятчилиги қарор топишида сиёсий партияларнинг аҳамияти.

Давлат бошқарувини янгилаш ва демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш. Сиёсий партиялар ва жамият тизимлари. Сиёсий партиялар мафкураси.

Сиёсий партияларнинг фракциялари. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп ёки тенг миқдордаги депутатлик ўрнини қўлга киритган сиёсий партия. “Экоҳаракат”. Жамоатчилик назорати. Сиёсий мухолифат. Электорат.

 

Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг фуқаролик жамиятини бошқаришдаги иштироки

«Нодавлат», «нотижорат», «жамоат бирлашмалари» тушунчалари. «Учинчи сектор». Жамоат бирлашмалари аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ифода этувчи, давлат ва халқ ўртасидаги асосий бўғин сифатида.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятни демократлаштиришдаги роли. «Кучли давлатдан – кучли жамият сари» концепциясининг изчил амалга оширилаётгани. Фуқаролик жамиятининг  ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий  асослари.

Жамоат бирлашмаларининг функциялари ва хусусиятлари.

Ўзбекистан Республикасининг Конституцияси ва қонунларида нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари яратилиши. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари фаолияти. «Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида»ги қонун.

Ўзбекистондаги жамоат бирлашмалари: касаба уюшмалари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ижодий уюшмалар, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда уларнинг фаолияти. Миллий-маданий марказлар, диний конфессиялар.

Ислом Каримовнинг Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти ҳақидаги фикрлари. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияида ижтимоий шерикликнинг аҳамияти.

 

Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни

 

Жамият шаклланишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни.

Мамлакатимизда маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг шакллари, уларнинг демократик жамият қуришдаги роли. Президент Ислом Каримовнинг «Маҳалла – демократия мактаби» эканлиги тўғрисидаги фикрлари.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда демократик тамойиллар асосидаги ўзини ўзи бошқариш тизимининг тикланиши. Фуқароларни демократик қарорлар қабул қилишда иштирокини таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда маҳалланинг ўрни.

Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ташкил этилиши, бошқариш усули, маҳаллани ривожлантириш ва мавқеини оширишдаги аҳамияти. Фуқаролар йиғини. Қишлоқ, овул, маҳалла оқсоқоллари кенгашларининг тузилиши, вазифалари ва амалий фаолияти.

Маҳалла – фуқаролик жамиятининг асоси. Маҳалла – жамият тотувлиги ва инсон тарбиясининг таянчи. Оилани мустаҳкамлаш – жамият барқарорлигини сақлашнинг асоси. Маҳалланинг оилавий бизнесни ривожлантиришдаги ўрни. Ички ишлар ишлар органлари тизимининг ислоҳ этилиши ва уларнинг жамоатчилик билан алоқаларининг мустаҳкамланиши. Маҳаллада яраштириш комиссиясининг роли.

 

Ўзбекистон сиёсий тизимида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти

«Оммавий ахборот воситалари», «цензура», «тўртинчи ҳокимият», «сўз эркинлиги» ва «сўз масъулияти» тушунчалари. Цензуранинг бекор қилиниши.

Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашда мустақил жамоатчилик фондларини тузиш. Давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларининг тизимини шакллантиришда ушбу фондларнинг ўрни. Рақамли телерадиоэшиттириш.

Оммавий ахборот воситаларининг «тўртинчи ҳокимият» деб аталишининг ижтимоий-сиёсий ҳаётга кириб келиши. Интернет тармоғи. Интернет ижтимоий тармоқларининг аҳоли онгига таъсири.

Оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий мақоми. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги. Оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини таъминлаш. Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари.

Ахборотлар олиш ва узатиш эркинлиги. Журналистларнинг ОАВдан маълумот олиш ҳуқуқлари. Ижтимоий фикрлар ОАВ ривожланишининг омили.

V-БЎЛИМ

МУСТАҚИЛЛИК МАФКУРАСИ НЕГИЗЛАРИ, МАЪНАВИЯТ, МАЪРИФАТ, МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МАФКУРА ВА Давлатнинг барқарор ривожланишига таҳдидлар, уларни бартараф этишнинг самарали механизмлари

 

Собиқ Шўролар ҳукмронлиги шароитида миллий маънавиятимизнинг топталиши ва унинг сиёсий, маърифий ва маънавий оқибатлари. Мамлакатимизнинг мустақилликка эришиш остонасида миллий ва маънавий қадриятларимизнинг тикланиши. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ва унинг тарихий аҳамияти. Мустақиллик даврида миллий- маънавий қадриятларимиз, урф-одат ва анъналаримизга бўлган муносабатларнинг тубдан ўзгариши. Президент И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат мафкура” ҳамда “Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби” асарларидаги ижтимоий ва маънавий соҳаларга доир вазифалар ва уларни амалга ошириш йўналишлари. Мустақиллик мафкурасининг моддий ва маънавий асослари, тарихий негизлари, халқимиз, миллатимизнинг тарихий онг ва хотираси миллий ва маънавий мафкурамизни шакллантириш омили эканлиги. Мустақиллик мафкурасининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари. Мустақиллик мафкурасининг миллий ва умумбашарий тамойиллари.

Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида маънавият ва маърифат масалаларига эътибор. Шунингдек, «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари», «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарларида ва «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида», “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китобларида илгари сурилган методологик концепциянинг моҳияти.

Истиқлолнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий жиҳатлари. Ёшлар онги ва қалбига миллий ғурур, миллий орият, миллий ифтихор туйғуларини сингдириш. Миллий маънавият  ва миллий ўзликни англаш. Озод Ватан, ўз юртига соҳиблик ҳиссини тарбиялаш омиллари. Ҳар бир шахснинг ўз мамлакати манфаатларини ҳимоя қилиш бурчи. «Менинг давлатим», «Менинг халқим», «Менинг Ватаним» тушунчаларининг юракдан мустаҳкам жой олиши.

Миллий ва маънавий тикланиш

Маънавият ва жамиятнинг янгиланиши. Миллий қадриятларимиз ва миллий ўзликни англаш. Миллий қадриятларга бўлган ҳурмат-эътиборни шакллантириш. Буюк алломаларимиз ва уларнинг меросига бўлган юксак эътибор. Улуғ аждодларимизнинг таваллуд айёмларини ўтказиш, муқаддас жойлар ва зиёратгоҳларни обод қилиш. Миллий маънавиятни ўрганишнинг сиёсий аҳамияти. Миллий маънавиятни тиклаш – қарамлик руҳиятидан қутулишнинг мақбул йўли.

 Инсон баркамоллиги асослари. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг миллий ва маънавий-маърифий аҳамияти. И.А.Каримов болалар спортини ривожлантириш тўғрисида. Болалар спортига эътибор – келажакка эътибор. Миллий қадрият, миллий руҳни тиклаш. Миллатсеварлик ва ўзга миллатларга ҳурмат. Миллий маънавият билан умумбашарий маънавий қадриятларни уйғунлаштириб бориш. Давлат тилига бўлган муносабат ва унинг ижтимоий-маънавий аҳамияти. Диний қадриятларга бўлган ижобий муносабатнинг аҳамияти. Анъанавий диний байрамлар, уларнинг тикланиши, ўтказилиши. Виждон ва эътиқод эркинлиги. Ватанпарварлик туйғуси, миллий маънавиятни тиклаш – одамлар тафаккуридаги эски стереотипларни ўзгартириш, жамиятни жипслаштириш ва комил инсонни тарбиялашнинг асосий омили.      

Маънавият – инсон идроки ва дунёқарашининг мезони эканлиги. Маънавиятни давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантириш, унинг аҳамияти ва зарурати. Маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги. Президент асарларида «шахс», «миллат», «жамият», «давлат», «адолат», «орият»,” шукроналик” тушунчалари ва уларнинг шарҳи.

Президент асарларида маънавий ва маърифий ишларни амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатлари, раҳбар шахс маънавияти, ахлоқий жиҳатлари, масъулияти ва мажбурияти. Маънавиятни англаш ва уни шакллантириш. Маънавиятнинг маъно-мазмунини белгиловчи мезон ва меъёрлар. Маънавият – инсон идроки ва дунёқарашининг мезони сифатида.

Ёшларда камолотнинг асосий мезони ҳисобланган юксак маънавий фазилатларни шакллантириш ва мустаҳкамлаш. Шахс, жамият ва давлат ҳаётида маънавий қадриятларнинг заруриятини ижтимоий-ахлоқий мезонлар асосида ўрганиш, юксак маънавий дунёқарашни шакллантириш зарурияти, маънавий ва маърифий юксаклик мамлакат барқарорлигини таъминловчи омил эканлигини ёшларга тушунтириш, юксак маънавият жамият тараққиётининг энг муҳим  мезони ва негизи эканлигини илмий асослаш. Ёшларни маънавий қадриятларга муносабатини тўғри йўналтириш.

Глобаллашув жараёнларидаги мафкуравий муаммолар, маънавий таҳдидлар ва маънавий тажовузлар ҳамда сотқинлик, худбинлик, ҳасадгўйлик, лоқайдлик, маҳаллийчилик, миллатчилик, уруғ-аймоқчилик ва коррупция сингари иллатларнинг асл моҳиятини очиб бериш. Ёшларда маънавиятга таҳдид солувчи иллатларга қарши кураша олиш салоҳиятини шакллантириш ҳамда миллий-маданий меросимизга, буюк алломаларимиз ижодларига, миллий қадриятларимизга катта қизиқиш билан қараш, уларни мунтазам ўрганиб боришга доир шахсий интилишларни шакллантириш.

Маданият, адабиёт ва санъатга оид ёдгорликларни асраш. Жамиятнинг маънавий янгиланиши, кенг кўламли бунёдкорлик ислоҳотларининг амалга оширилиши.

Маънавий жасорат, садоқат, мардлик, фидоийлик, маърифатпарварлик, эркпарварлик, ватанпарварлик, тўғрисўзлик, адолатлилик каби фазилатларнинг маънавий-ахлоқий моҳияти ва уларнинг инсон камолотидаги аҳамияти. Маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлигини тушуниб етиш ва унинг мазмуни инсон фаолиятининг асосий мезонига айланиши муҳим зарурият эканлиги.  

 

Миллий ғоя ва мафкуранинг асосий негизлари

Миллий ғоя ва умумжамият интилишини ифодаловчи ғоялар. Миллий ғоя – Ўзбекистон халқларининг умуминсоний демократик ғояси. Ўзбекистон халқининг тинч-тотувлиги, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни таъминлаш – бош мақсад. Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик ғояси.

Буюк аждодларимизнинг маънавий мероси ҳақида. Миллий ғоя ва маънавий ҳаёт. Собиқ тоталитар мафкура ва унинг миллий маънавиятга салбий таъсири. Тарихий хотиранинг миллат тараққиётидаги ўрни. Миллий ғоя ва партиялар, ҳаракатлар, қарашлар. Турли ёт ғоялар, уларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш воситалари. Ахборот хуружи,  хавфсизликка таҳдид, этник, миллатлараро зиддиятлар ҳамда уларнинг ижобий ва салбий жиҳатлари. Президент Ислом Каримовнинг “Энг буюк жасорат – бу маънавий жасорат” эканлиги ҳақидаги фикрлари.

Мафкуравий бўшлиқ ва унинг хавфли оқибатлари. Жаҳондаги мафкуравий курашлар. «Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат» билан курашиш принципи. «Куч – билим ва тафаккурда». Миллий мафкура – халқ ва жамиятни бирлаштирувчи куч эканлиги. Миллий мафкура зарурати, ёшлар онгини ёт мафкуралардан ҳимоялаш масалалари. Глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар. Ички ва ташқи таҳдидлар ва уларга қарши  туриш омиллари. Миллий ғоя негизлари: ватанпарварлик, «Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги», «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз» умуммиллий ғояларининг мазмун-моҳияти.

 

Миллий ва умуминсоний қадриятлар диалектикаси

«Миллат», «элат» ва «этнос» тушунчалари. Қадрият тушунчасининг моҳияти. Миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўзаро алоқадорлиги.

Миллий ва умуминсоний маънавият мазмуни. Миллий манфаатлар ва умуминсоният манфаати. Ҳозирги дунёда инсон маънавиятини юксалтиришнинг объектив ва субъектив омиллари.

«Эгоцентризм», «клонлаштириш», «терроризм», «одам савдоси», «ноқонуний миграция» маънавий қашшоқлик ҳодисалари сифатида. «Бир қутбли дунё», «цивилизациялар тўқнашуви» каби ғояларнинг маънавиятга зид ҳодисалар эканлиги.

Ислом дининг миллий маънавиятимизни ва дунё динларининг инсон маънавиятни ривожлантиришдаги ўрни.

Фан – миллий маънавиятлар интеграциясини ҳаракатга келтирувчи куч. Миллий ва умуминсоний маънавиятнинг ҳуқуқий асослари. Халқаро ташкилотлар (БМТ, ШҲТ, МАГАТЕ, МДҲ, ЕХҲТ)нинг миллий ва умуминсоний маънавиятни ривожлантиришдаги ўрни.

Ўзбекистоннинг миллатлараро бағрикенгликни таъминлаш соҳасидаги сиёсати.

 

Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойил ва йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси – дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли субъекти. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий принциплари. Миллий манфаатлардан келиб чиқиб иш кўриш – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг  асоси.

Президент Ислом Каримовнинг 2015 йил январда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида ташқи сиёсат масалаларининг ёритилиши. Маърузада халқаро вазият таҳлили.

Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолияти Концепцияси. Ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик. Республика ҳудудида бошқа давлатларнинг ҳарбий базаларини жойлаштирмаслик. Халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш ва улардан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиш. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари. Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларининг устуворлиги. Трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш муаммолари ва уларнинг ечимлари. Минтақа давлатлари манфаатларини ҳисобга олиб халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида экологик муаммоларни ҳал этиш. Марказий Осиё минтақаси ички муаммоларини ташқи кучлар аралашувисиз бартараф этиш.

Ўзбекистон Республикасининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорлиги. Сиёсий, иқтисодий, транспорт коммуникацион ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ва кўп томонлама алоқалар. Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаатлилик ҳамда ўзаро ҳурмат тамойиллари асосидаги икки томонлама муносабатларининг ривожланиши ва истиқболлари.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси билан муносабатлари. Икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари.

Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари муносабатлари. Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик декларацияси доирасидаги ўзаро муносабатларнинг ривожланиш динамикаси.

Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқининг ривожланган мамлакатлари (хусусан, Германия, Франция ва Буюк Британия) ҳамда Марказий ва Шарқий Европа давлатлари билан ҳамкорлигининг устувор йўналишлари.

Ўзбекистоннинг Осиё ва Тинч океани ҳудуди мамлакатлари билан икки томонлама муносабатлари. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан стратегик ҳамкорлиги ривожланишининг устувор йўналишлари. Ўзбекистоннинг Япония, Корея Республикаси, Малайзия ва Сингапур давлатлари билан ҳамкорлигининг истиқболлари.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги. Мамлакатнинг БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорлиги. Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги ўрни. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТО ташкилотлари билан ҳамкорлигининг устувор йўналишлари. Ўзбекистон Республикасининг Ислом конференцияси ташкилоти билан ҳамкорлиги.

 

Халқаро ва миллий хавфсизликка таҳдидлар

XXI асрда жаҳон тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари. Ўзбекистон Республикасида халқаро хавфсизлик муаммолари. Халқаро муносабатлардаги муаммолар ва минтақада асосий манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ таҳдидлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг халқаро ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашдаги ташаббуслари. Марказий Осиёда ядровий қуролдан холи ҳудуд яратиш.

Марказий Осиё минтақасидаги геосиёсий вазият ва хавфсизлик масалалари. Демократияни «экспорт» қилишнинг хавфли оқибатлари. Афғонистондан қўшни давлатларга наркотик моддаларнинг тарқалиши хавфи. Ўзбекистон Республикасининг наркотрафикка қарши кураш олиб бориш бўйича халқаро лойиҳалардаги иштироки. Одам савдоси. Қуролларнинг ноқонуний айланиши. Терроризм ва экстремизм. Мафкуравий таҳдидлар. XXI асрга хос янги халқаро тартибот пойдеворининг шаклланиши: муаммо ва зиддиятлар.

Халқаро терроризм   уюшган жиноятчиликнинг ўзига хос кўриниши, унинг умумбашарий ва давлатлараро хавфсизликка таҳдиди. «Халқаро наркобизнес» тушунчаси, унинг дунё ва давлатлар барқарорлигига энг хавфли таҳдид эканлиги. Ноқонуний қурол савдоси, унинг ғайриинсоний моҳияти. Коррупция ва жиноятчиликка қарши курашда Ўзбекистон тажрибаси, унинг минтақавий ва миллий хавфсизликни таъминлашдаги аҳамияти. Маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик манфаатлари асосида таркиб топган турли нохолис ҳамкорликнинг умумдавлат манфаатларига, барқарорлик ва хавфсизликка зидлиги, унинг зарарли оқибатлари. Норасмий этник ва қабилавий уюшишнинг умумбашарий иллат эканлиги, уни бартараф этиш механизми ва йўллари. «Ҳудудни англаш» ғоясининг тарихий ва замонавий кўринишлари. Манфаатлар мувозанати ва кадрлар сиёсати. Манфаатларни рўёбга чиқаришнинг демократик механизмини янада такомиллаштириш зарурияти ва барқарорлик.

Коррупция ва жиноятчиликнинг пайдо бўлишининг сабаблари ҳамда салбий жиҳатлари. Коррупция ва жиноятчиликнинг давлат ва миллий хавфсизликка таҳдиди. «Хуфёна иқтисод». Коррупциянинг моҳияти ва тузилмавий жиҳатлари. Коррупциянинг ислоҳотларга қарши жиҳатлари. Коррупциянинг давлат конституциявий асосларига зидлиги. Коррупция ва ижтимоий тараққиёт, улар ўртасидаги муносабат.

Минтақавий можаролар ва уларнинг манбалари

XXI асрда мафкуравий ва миллатчилик руҳидаги қарама-қаршиликларнинг авж олиши. Минтақавий можаролар географияси. Қочоқлар муаммоси. Минтақавий можаролар ва сепаратизм, уни маърифий йўсинда ҳал қилиш йўллари. Минтақавий муаммоларни бартараф этишда нуфузли халқаро ташкилотларнинг ўрни ва роли.

 

Ҳозирги даврдаги диний экстремизм ва фундаментализм

XX аср охири ва XXI асрда диннинг шиор қилиниб, ниқоб сифатида ишлатилиши. Диний фанатизм ва сиёсий экстремизм, уларнинг инсоният тараққиётига зидлиги. Марказий Осиёда диний муносабатларнинг ўзига хос жиҳатлари. Марказий Осиё давлатларида диний экстремистик гуруҳларнинг фаолияти. Экстремизм ва терроризмнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари. Давлатлар ривожланишида беқарорлик ҳолатини келтириб чиқариш механизмлари.

 

Фундаментализм таҳдиди

Турли маданиятлар муносабатлари, уларни маърифий йўналтириш муаммолари. Диний экстремизм ва фундаментализмнинг бир-биридан фарқи. Уларнинг юзага келиш жараёни ва инсоният тараққиётига хавфи. Диний муносабатлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда Ўзбекистон тажрибаси. Ақидапарастлик ва экстремизм терроризмга замин эканлиги, терроризм давлатларнинг тарихий ривожланиши ва дунё тараққиётига хавф солаётгани.

 

“Буюк давлатчилик” шовинизми ва агрессив миллатчилик

“Буюк давлатчилик” ғояси — умумжаҳон барқарорлиги учун асосий хавф. Унинг инсоният тараққиёти учун зарарли оқибатлари. Буюк давлатчиликнинг геосиёсий жиҳатлари, бугуни ва келажаги.

“Буюк давлатчилик” ва агрессив миллатчилик кўринишлари. XXI асрда империявий қарашларнинг сақланиб қолиш сабаблари. Буюк давлатчилик ва миллий ғурур. Ўзбекистон Республикаси сиёсатида “буюк давлатчилик”, агрессив миллатчилик ва минтақавий ҳакамликка даъволарнинг қораланиши.

 

Этник ва миллатлараро зиддиятлар

Ўзбекистонда кўп миллатлилик омили, унинг негизлари, бугуни ва истиқболи. Ўзбекистон Республикасида кўп миллатли маърифий давлатчилик тажрибаси ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги амалиёти. Миллийлик. Фашизм ва шовинизмнинг жаҳон барқарорлиги учун зарарли жиҳатлари ва оқибатлари. Унга ёндашишда «Ўзбек модели»нинг аҳамияти. Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш кунининг миллий байрам сифатида нишонланиши. Этник ва миллатлараро можаролар манбалари ва сабаблари. Этник ва миллатлараро можароларнинг жаҳон тараққиётига, давлатлараро муносабатларга салбий таъсири. Этник ва миллийлик ўзаро манфаатлар уйғунлигини таъминлашга эришиш сиёсати.

 

Экологик муаммолар: сабаблар ва ечимлар

Экологик танглик. Унинг миллий ва глобал муаммога айланганлиги. Инсоният мавжудлиги барҳам топиши хавфининг вужудга келиши. «Табиат –инсон–жамият» мувозанатининг бузилиши. Мўътадил атроф-муҳит, унга эгалик ҳуқуқи. Бугунги кунда инсониятнинг табиатга муносабати ҳолатини баҳолаш. Марказий Осиёда экологик хавфнинг мавжудлиги, унинг сабаб ва оқибатлари. Экологик тангликда «аҳоли зичлиги» омили. Саноатнинг ривожланиши ва чиқиндилар муаммоси ҳамда унинг ечими. Орол муаммоси ва унинг ҳал этилиши истиқболлари. Орол муаммосининг ҳал этилишида халқаро ҳамкорлик. Марказий Осиё минтақасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда ҳамкорлик масалалари. Марказий Осиё давлатларида йирик гидроиншоотлар қурилиши ва уларнинг салбий оқибатлари.

 

Давлатчиликни шакллантириш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш

 Ўзбекистонда янги миллий давлатчилик пойдеворининг яратилиш жараёни: негизлари, маданий-тарихий асослари, истиқболи. Мустақил давлат шаклланишининг ички ва ташқи шарт-шароитлари ва кафолатлари. Ўзбекистон шароитида барқарорлик кафолатлари. Бу йўлдаги мавжуд таҳдидларнинг олдини олиш шарт-шароитлари. Ўзбекистон Қуролли Кучлари – мамлакат таянчи. Қуролли Кучларни босқичма-босқич ислоҳ қилиш тадбирлари ва профессионал армиянинг аҳамияти. Муқобил ҳизмат масалалари. Ўзбекистон давлат бошқарувининг шакли, унда қадриятлар ва сиёсий маданиятнинг мақбул келиши – барқарорлик ва хавфсизлик кафолати.

Давлат – ижтимоий тараққиётни ташкил этувчи, миллий манфаатларни ҳимоя қилувчи асосий куч. Давлатимиз мустақиллигининг маърифий асослари ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлидаги амалий чора-тадбирлар.

 

Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлик концепцияси ва хавфсизлик тизими

«Миллий хавфсизлик», «хавфсизлик тизими» тушунчалари. Хавфсизлик турлари. Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик тизимининг ҳуқуқий асослари. Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси. Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бирлашган штаби, Мудофаа вазирлиги, МХХ, Божхона қўмитаси, ИИВ, ФВВ. Ҳарбий округлар. Ўзбекистонда профессионал армияга ўтиш жараёнлари. Марказий Осиё ядро қуролидан холи зона сифатида. Хавфсизликни таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни.

 

Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг демократик асослари

«Жаҳон ҳамжамияти», «миллий манфаат», «ташқи сиёсат», «минтақада барқарорлик», «интеграция», «геостратегик манфаат», «геосиёсат» тушунчаларининг маъно-мазмуни.

Дунёнинг геосиёсий тузилиши ва харитасида юз берган туб ўзгаришлар. Мустақил Ўзбекистоннинг геосиёсий аҳволи, қулай ва ноқулай жиҳатлари. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ғоявий асослари.

Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ҳуқуқий асослари: давлат суверенитети ва чегараларининг дахлсизлигини ҳурмат қилиш; бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик; давлатлараро муносабатларни ҳал этишда куч ишлатмаслик ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилмаслик; низоларни тинч йул билан ҳал этиш; халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига риоя қилиш; Ўзбекистоннинг давлат, халқ манфаатлари ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиш, ҳамдўстлик ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ёки улардан ажралиб чиқиши.

Президент И.Каримов асарлари, маърузалари ва нутқларида Ўзбекистон ташқи сиёсати қоидаларининг ёритилиши.

Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий принциплари. Президент И.Каримовнинг Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятга қўшилишидаги демократик тамойиллари ҳақидаги фикрлари. Ўзбекистон кўп қутбли дунё тарафдори.

 

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан интеграциялашуви

Ўзбекистоннинг ҳудудий, минтақавий ва глобал миқёсдаги сиёсати. Ўзбекистоннинг стратегик шериклари: Россия, АҚШ, Япония. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Ғарб ва Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорлиги, Ўзбекистоннинг БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан алоқалари.

Халқаро хавфсизликни таъминлаш ишларида бетарафлик ва қўшилмасликнинг аҳамияти. Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамкорлик йўлидаги саъй-ҳаракатлари. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасидаги таклифлари.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

 

1.        Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т.: Ўзбекистон, 2014.

2.        Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-жилд. –Т.:Ўзбекистон, 1996.

3.        Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 1996.

4.        Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 1996.

5.        Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. 4-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 1996.

6.        Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. 5-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 1997.

7.        Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлидан. 6-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 1998.

8.        Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд –Т.: Ўзбекистон, 1999.

9.        Каримов И.А. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8-жилд -Т.: Ўзбекистон, 2000.

10.    Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. 9-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2001.

11.    Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. 10-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2002.

12.    Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. 11-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2003.

13.    Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. 12-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2004.

14.    Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. 13-жилд.

–Т.: Ўзбекистон, 2005.

15.    Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. 14-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2006.

16.    Каримов И.А. Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. 15-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2007.

17.    Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. 16-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2008.

18.    Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008.

19.    Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. –Т.: Ўзбекистон, 2009.

20.    Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. –Т.: Ўзбекистон, 2010.

21.    Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз. 17-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 2009.

22.    Каримов И.А. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва тараққий топган давлатлар даражасига кўтарилиш сари. 18-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2010.

23.    Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Т.: Ўзбекистон, 2011.

24.    Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезони. 19-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2011.

25.     Каримов И.А. Бизнинг йўлимиз – демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом этттириш йўлидир. 20-жилд.

–Т.: Ўзбекистон, 2012.

26.    Каримов И.А. Мамлакатимизни янада обод этиш ва модернизация қилишни қатъият билан давом эттириш йулида. 21-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2013.

27.    Каримов И.А. Ўзбекистон эришган ютуқ ва марралар – биз танлаган йўлнинг тасдиғидир. 22-жилд. –Т.:Ўзбекистон, 2014

28.    Каримов И.А. Эришилган марралар билан чегараланмасдан, бошлаган ислоҳотларимизни янги босқичга кўтариш – бугунги кундаги энг долзарб вазифамиздир. 23-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2015.

29.    Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. –Т.: Ўзбекистон, 2015.

30.    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи, 2015 йил 31 август. www.uza.uz

31.    Каримов И.А. Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат.  Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. 2015 йил 5 декабрь. –Т.: Ўзбекистон, 2015.  – 72 б.

32.     Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. Президент Ислом Каримовнинг 2016 йил январда Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистоннинг 2015 йилдаги иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш якунлари ва 2016 йил учун тараққиёт йўлининг энг муҳим устувор йўналишлари ҳақида сўзлаган нутқи.Т.: Ўзбекистон, 2016. – 88 б.

 

 

 

 

 

 

 

         «Мустақиллик мафкураси ва демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари (Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг асарлари асосида)

 

      «Идеология независимости и экономические, социально-политические, духовные основы и построения демократического общества (на основе трудов Президента Республики Узбекистан Ислама Каримова)»