O'zMU » Yangiliklar » ЎзМУга Германиядаги Бавария Фанлар академияси президенти ташриф буюрди

ЎзМУга Германиядаги Бавария Фанлар академияси президенти ташриф буюрди

 

       Аввал хабар берилганидек, шу йил 10 ноябрь куни соат 9.00 да Ўзбекистон Фанлар Академиясида «Фундаментал ва амалий физика ривожининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар, истиқболлар» мавзуида халқаро симпозиумнинг очилиш маросими ўтказилади.

    Анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Шавкат Исмоилович Салиҳов ва Германиядаги Бавария Фанлар академияси президенти Хоффманн Карл Хейнцларнинг кириш сўзлари билан очилиши кутилмоқда.

 

 

 

Бугун Бавария Фанлар академияси президенти Хоффманн Карл Хейнц Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди.

       ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов хорижлик таниқли олим билан самимий мулоқот давомида истиқлол йилларида Ўзбекистонда таълим соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритар экан, Миллий университетимизнинг Германия олий таълим муассасалари билан илмий ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани ва унинг самараларига алоҳида эътибор қаратди.

Хоффманн Карл Хейнц ЎзМУ билан ҳамкорлик алоқаларини келгусида янги босқичга олиб чиқиш, эртага ўз ишини бошлайдиган халқаро симпозиум келгусида бундай алоқаларни янада такомиллаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати