O'zMU » Yangiliklar » Мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати

          Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, Тошкент Давлат юридик университети доценти, юридик фанлари доктори Н.Имомов, ўқитувчи Ботиржон Қосимов ва бошқалар 1992 йил 8 декабрь мамлакатимиз тарихида асосий қомусимиз қабул қилинган кун сифатида унитилмас саналардан бири ҳисобланиши, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши тарихи ҳақида атрофлича сўз юритдилар.

           Маърузалар Бош қомусимизнинг боблари бўйича шарҳи, янги қабул қилинган ва ўзгартишлар киритилган қонунлар мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам ўз фикрларини баён этдилар. 2016 йилда қабул қилинган ва ўзгартириш киритилган қонунларнинг ҳар бирига тўхталиб, уларнинг жамиятимиз фаровонлигига сезиларли даражада хизмат қилаётганлиги ва йиллар ўтиши билан ўз самарасини кўрсатишини асослаб бердилар. Шунингдек, 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қонунчилиги мазмун-моҳиятини кенгроқ тушунтирди.

          Давра суҳбатида талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати