O'zMU » Yangiliklar » “Мысл” журналида ЎзМУ фаолияти ҳақида ёритилади

     Қозоғистон Республикасида чоп этиладиган “Мысл” ижтимоий-сиёсий журнали бош муҳаррири Сейдаҳмет Куттикадам Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди.

     ЎзМУ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Давлатбой Жумабоев иштирокида ўтказилган давра суҳбатида у қўшни мамлакат – Ўзбекистонга ҳамиша катта қизиқиш билан қараши, бу ерда олган таассуротлари ҳақида мақолалар ёзгани ва келгусида бундай меҳр ришталарига пайваста ижодини давом эттириши ҳақида сўзлаб берди. Қозоғистонлик журналист ЎзМУ фаолиятига оид ўзини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олди.

Гулбаҳор ОЛИМОВА,

 

ЎзМУ халқаро алоқалар бўлими услубчиси