O'zMU » Yangiliklar » Сайлов участкасидаги “Оналар ва болалар хонасида”дан репортаж

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Бош биносида жойлашган 243-сайлов участкасига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун ташриф буюраётган оналар бу ерда яратилган шарт-шароитлардан мамнунлигини изҳор этдилар.

– Сайловда фуқаролик бурчимни адо этиш билан бир қаторда маданий ҳордиқ ҳам чиқариб кетяпмиз, десам асло муболаға бўлмайди– дейди фарзанди Шоҳжаҳон билан келган Наргиза Норхўжаева.– Мен овоз бериб келгунга қадар қайнонам ва ўғилчам бу ерда ташкил этилган “Оналар ва болалар хонасида” маданий ҳордиқ чиқардилар.

 

 

 

 

ЎзМУ Ахборот хизмати