O'zMU » Yangiliklar » 243-сайлов участкасига халқаро кузатувчилар ташриф буюрдилар

Соат 10:30. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Бош биносида жойлашган 243-сайлов участкасига халқаро кузатувчилар ташриф буюрдилар. Улар мазкур сайлов участкасида яратилган шароитлар, сайловчиларнинг овоз бериш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

– Биз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов жараёни ҳақиқатан ҳам очиқ, шаффоф, холис ва ошкоралик руҳида ўтаётганига гувоҳ бўлдик,– деди Япониядаги Хигашикава шаҳри мэри Ичиро Мацуока.– Сайловчиларнинг очиқ чеҳраларидан уларнинг қанчалик кўтаринки руҳда келаётганини ҳис этдик.

 

 

 

ЎзМУ Ахборот хизмати