O'zMU » Yangiliklar » Халқаро кузатувчилар 243-сайлов участкасида бўлдилар

Соат 11:00. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Бош биносида жойлашган 243-сайлов участкасига МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатларида сайлов тизимини ўрганиш маркази президенти Александр Цинкер ташриф буюрди.

– Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов жараёни мазкур сайлов участкасида ҳам талаб даражасида ташкил этилгани ва энг муҳими, сайловчилар унда фаол иштирок этаётганлари кўриниб турибди,– деди халқаро кузатувчи.– Бу сайлов фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онги янада юксалиб бораётганини кўрсатмоқда.

 

 

ЎзМУ Ахборот хизмати