O'zMU » Yangiliklar » Халқаро кузатувчининг эътирофи

     Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Бош биносида жойлашган 243-сайлов участкасига ташриф буюрган халқаро кузатувчи Нитипум Наваратна (Тайланд) аввало сайловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан атрофлича танишди. У оналар ва болалар учун ташкил қилинган хонада жажжи кичкинтойлар билан дилдан суҳбатлашди. Болакайлардан бири инглиз тилида ўнгача санаб берганини эшитиб, беихтиёр чапак чалиб юборди..

      – Ўзбекистонда “Соғлом она ва бола йили” ўзига хос равишда ўтаётганини мана шу ердаги манзаралардан ҳам кузатса бўлади,– деди у самимий оҳангда.– Бугун бу сайлов участкасида сиёсий партияларнинг кузатувчилари ўз вазифаларини сидқидилдан бажараётганларига гувоҳ бўлдик.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати