O'zMU » Yangiliklar » ЎЗМУ ЙИЛНОМАСИ 2016 ЙИЛНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАРИ

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (2016 йил 11 май) қабул қилинди. Мазкур қарорга биноан ЎзФА Ядро физикаси институти ва ЎзМУ қошидаги Амалий физика илмий-тадқиқот институти тугатилиб, Миллий университетнинг физика факультетига бирлаштирилди. Улар негизида факультет қошида 6 та илмий лаборатория ташкил этилди.

***

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида 10-11 ноябр кунлари «Фундаментал ва амалий физика ривожининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар, истиқболлар» мавзуида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Унда университетимиз физик олимлари алоҳида фаоллик кўрсатдилар.

 

КИМ ҚАНДАЙ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШДИ?

 

Йил давомида бажарилган ишлар сарҳисоби – кимнинг нималарга қодирлигини, қай даражада фаолият юритаётганини яққол кўрсатади.

Поёнига етаётган 2016 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида илмий тадқиқот, ўқув жараёнлари, таълим-тарбия ва бошқа соҳаларда салмоқли натижаларга эришилди. Хўш, унга қайси факультет, кафедра, профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ёки талаба қандай ҳисса қўшди?

Қуйида эришилган натижалар сарҳисоби билан танишар экансиз, юқоридаги саволга мухтасар жавоб топасиз ва ўзингиз баҳо берасиз.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАН АРБОБИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига биноан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Физика факультети “Фотоника” кафедраси профессори Валиев Уйғун Воҳидович “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” унвони билан тақдирланди.

 

ПРОФЕССОР ИЛМИЙ УНВОНИ

 

1. Физика факультетидан Холмўминов Абдулфатто Аҳатович – Полимерлар физикаси профессори.

2. Математика факультетидан Тўхтасинов Мўминжон – Дифференциал тенгламалар ва математик физикаси профессори.

 

ФАН ДОКТОРЛАРИ

 

1. Математика факультетидан Худойбердиев Аброр Ҳакимович – Физика-математика фанлари доктори.

2. Математика факультетидан Пўлатов Асқад Муҳаммеджонович – Физика-математика фанлари доктори.

3. Математика факультетидан Раҳмонов Зафар Равшанович – Физика-математика фанлари доктори.

4. Биология факультетидан Мирзараҳметова Дилбар Тўхтамуродовна – Техника фанлари доктори.

5. Биология факультетидан Шуригин Вячеслав Владимирович – Биология фанлари доктори.

6. Кимё факультетидан Эшмаматова Нодира Баҳромовна – Кимё фанлари доктори.

7. Ижтимоий фанлар факультетидан Нишонова Озода Жалолиддиновна – Фалсафа фанлари доктори.

8. Хорижий филология факультетидан Жумабоева Жамила Шариповна – Филология фанлари доктори.

9. Физика факультетидан Миртожиева Каромат Тоҳировна – Физика-математика фанлари доктори.

 

КАТТА ИЛМИЙ ХОДИМ – ИЗЛАНУВЧИЛАРДАН ФАН ДОКТОРИ ИЛМИЙ ДАРАЖАСИНИ ОЛГАНЛАР

 

1. Кимё факультетидан Бекчанов Даврон Жуманазарович – Кимё фанлари доктори.

2. Биология факультетидан Набиева Гулчеҳра Мирҳайдаровна – Биология фанлари доктори.

3. Хорижий филология факультетидан Комилова Саодат Эргашевна – Филология фанлари доктори.

 

 

“ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ПЕДАГОГИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ

 

2015/2016 ўқув йили бўйича республика “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови ғолиблари:

1. Хорижий филология факультетидан Француз филологияси кафедраси мудири Раҳима Ширинова.

2. Кимё факультетидан профессор Мухторжон Муҳаммадиев.

3. Биология факультетидан доцент Лола Эгамбердиева.

4. Ижтимоий фанлар факультетидан доцент Холида Руҳиева.

5. Ижтимоий фанлар факультетидан доцент Ўктам Шамсиев.

6. Ижтимоий фанлар факультетидан доцент Нодира Латипова.

7. Ижтимоий фанлар факультетидан катта ўқитувчи Элёр Зоитов.

 

“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИГА 25 ЙИЛ” ЭСДАЛИК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНГАНЛАР

 

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланганлар:

1. Математика факультетидан профессор Абдушукуров Абдураҳим Аҳмедович.

2. Тарих факультетидан профессор Муртазаева Раҳбархон Ҳамидовна.

3. Ижтимоий фанлар факультетидан профессор Ғаниева Маърифат Ҳабибовна.

4. Хорижий филология факультетидан кафедра мудири Ширинова Раҳима Ҳакимовна.

5. Биология факультетидан доцент Мўминов Боқижон Алимович.

6. Геология ва география факультетидан доцент Миракмалов Мирали Туронбоевич.

7. Математика факультетидан катта ўқитувчи Жомирзаев Абдуғафур Абдураҳимович.

8. Ижтимоий фанлар факультетидан кафедра мудири Ҳусанов Баҳодир Эргашевич.

9. Тарих факультетидан катта ўқитувчи, ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Хидиров Аброр Мўминович.

10. Физика факультетидан лаборатория мудири Ўтамуродова Шарифа Бекмуродовна.

11. Журналистика факультетидан 2-курс талабаси Бургутбоев Исфандиёр.

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ДАРСЛИГИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ

 

1. Иқтисодиёт факультети “Макроиқтисодиёт” кафедраси профессори Ваҳобов Абдураҳим Восиқович, доцент вазифасини бажарувчи Тожибоева Дилдора Асомуддиновна ва катта ўқитувчи Ҳожибоқиев Шуҳрат Хўжаёровичлар томонидан ҳаммуаллифликда чоп этилган “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” дарслиги.

2. Хорижий филология факультети Француз филологияси кафедраси мудири Ширинова Раҳима Ҳакимовнанинг “Француз тили” дарслиги.

3. Кимё факультети профессори, кимё фанлари доктори Бобоев Туйғун Мирзааҳмедовичнинг “Юқори молекуляр бирикмалар кимёси” дарслиги.

4. Математика факультети профессори, физика-математика фанлари доктори Орипов Мирсаиднинг “Дастурлаш асослари” ўқув қўлланмаси

5. Ижтимоий фанлар факультети “Социология” кафедраси профессори Ғаниева Марифат Ҳабибовна ва доцент вазифасини бажарувчи Латипова Нодира Мухторжоновналар томонидан ҳаммуаллифликда чоп этилган “Ижтимоий иш этикаси” дарслиги.

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯТИ  

 

1. Хорижий филология факультетидан 4-курс талабаси Исмоилова Нурхон.

 

НАВОИЙ ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯТЛАРИ

 

1. Ижтимоий фанлар факультетидан 4-курс талабаси Қувондиқов Озоджон Ўктам ўғли.

2. Иқтисодиёт факультети 3-курс талабаси Нишонова Дилноза Баҳриддин қизи.

 

УЛУҒБЕК ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯТИ

 

1. Математика факультети 3-курс талабаси Эгамберганов Ҳакимбой Қудрат ўғли

 

“ЎЗБЕКИСТОН БЕЛГИСИ” КЎКРАК НИШОНИ СОҲИБИ

 

Математика факультети 3-курс талабаси Ибрагимов Шоҳруҳ Олимович “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

 

ХАЛҚАРО ФАН ОЛИМПИАДАСИ ҒОЛИБЛАРИ

 

1-6 март кунлари Кипр давлатида математика фани бўйича ўтказилган 10-халқаро “SEEMOUS 2016” олимпиадаси Математика факультети талабалари Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳруҳ Ибрагимов 2 та олтин медални қўлга киритдилар. Ушбу олимпиадада 20 дан ортиқ мамлакатнинг 43 та университети жамоалари ўртасида ЎзМУ биринчи ўринни эгаллади.

***

Апрель ойида Москва шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги республикаларининг 97 та олий таълим муассасаларидан кимё йўналиши бўйича 497 нафар талаба иштирок этган “Очиқ интернет халқаро олимпиадаси”да Кимё факультети талабалари Жалолиддин Хушвақтов кумуш ва Музаффар Махсумов бронза медалларини қўлга киритдилар.

 

РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИ ВА ТУРЛИ ТАНЛОВЛАР ҒОЛИБЛАРИ

 

18 март куни Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан ЎзМУда ташкил этилган “Франкофония” анжумани доирасида ўтказилган танловда Тарих факультети талабаси Татьяна Аббасова 2-ўринни эгаллади.

***

16-17 май кунлари республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ўзбекистон иқтисодиёти” фанидан ўтказилган олимпиадада Иқтисодиёт факультети 2-босқич талабаси Шоҳзод Ҳамдамбоев 1-ўринни эгаллади.

***

11-12 май кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, 13-14 май кунлари Тошкент молия институтида “Макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт” ҳамда “Молия ва кредит” фанларидан ўтказилган республика фан олимпиадаларида Иқтисодиёт факультети 3-курс талабалари Муқаддамхон Саидрасулова ва Суҳроб Шариповлар фахрли 3-ўринни эгалладилар.

***

Май ойида Фарғона далат университетида немис тилидан ўтказилган фан олимпиадасида Хорижий филология факультетидан 3-курс талабаси Ражабова Сабоҳат 1-ўринни эгаллади.

***

18-19 май кунлари Тошкент ирригация ва мелеорация институтида ўтказилган республика фан олимпиадасида Геология ва география факультети Гидрология ва гидрогеология кафедраси Гидрология йўналиши 4-босқич талабаси Хўжамова Мухаббат Тоғай қизи Гидрология-гидрометрия фанидан 1-ўринни эгаллади.

***

Май ойида Жиззах давлат педагогика инситутида рус тили ва адабиёти фанидан ўтказилган фан олимпиадасида Хорижий филология факультетидан 4-курс талабаси Аҳмеджонова Аида 2-ўринни эгаллади.

Француз тилидан ўтказилган фан олимпиадасида Хорижий филология факультетидан 4-курс талабаси Ҳошимова Зарина 2-ўринни эгаллади.

***

20 июнь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси талабаларининг фан олимпиадасида Ижтимоий фанлар факультети Психология йўналиши 4-курс талабаси Рустамова Маҳбуба Раҳматилло қизи “Психология” фани бўйича 1-ўринни эгаллаб, 1-даражали диплом билан тақдирланди.

***

21 июнь куни ўтказилган “Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусидаги мақолалар танловининг республика босқичида Иқтисодиёт факультети 3-босқич талабаси Дилноза Нишонова 2-ўринни эгаллади.

***

24 июн куни ўтказилган коррупцияга қарши кураш бўйича ижодий ишлар танловининг республика босқичида Журналистика факультети 2-босқич талабаси Исфандиёр Бургутбоев “Энг яхши иншо” номинацияси бўйича 3-ўринга муносиб кўрилди.

***

29 июнь куни ўтказилган “Биз терроризмга қаршимиз” мавзусидаги иншолар танловининг республика босқичда Геология ва география факультети 3-босқич талабаси Шаҳноза Алимаҳаматова 2-ўринни, “Ўзбекистон тарихининг билимдони” танловининг республика босқичда Тарих факультети 3-босқич талабаси Рустамов Сардор Аваз ўғли 1-ўринни қўлга киритдилар.

***

20-23 август кунлари Қашқадарё вилоятидаги “Лочин” оромгоҳида ўтказилган “Юрт келажаги” республика иқтидорли ёшлар танловининг мамлакат босқичида Журналистика факультети 1-босқич магистранти Улуғбек Раҳмонқулов “Журналистика” номинацияси бўйича 1-ўринни эгаллади.

***

Иқтисодиёт факультети талабалари Абдураҳимова Нодира Абдунаби қизи Германиянинг Штутгарт шаҳридаги Хоэнхайм университетига, Саидрасулова Муқаддамхон Саидвалихон қизи Чехиянинг Прага шаҳридаги Чехия табиий фанлар университетидаларига Европа Итифоқининг Эрасмус Мундис дастурининг “Training of individuals through Mobility to EU from Uzbek Republic” (TIMUR) лойиҳаси доирасида малака оширишга юборилди.

***

Иқтисодиёт факультети жамоаси Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган талабалар ўртасидаги “Солиқ билимдонлари” республика танловининг Тошкент шаҳар босқичида 2-ўринни эгаллади.

***

Ижтимоий фанлар факультети 3-курс талабаси Асророва Нозима “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги иншолар танловида 1-ўринни эгаллади.

***

Тарих факультети талабаси, Шакатан Каратэ-до бўйича жаҳон чемпиони Романова Барнохон Олимжон қизи Польшада ўтказилган 7-Жаҳон чемпионатида 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

***

Шунингдек, Математика факультети 3-босқич талабаси Эгамберганов Ҳакимбой Қудрат ўғли, Геология ва география факультети 4-босқич талабаси Мамажонова Дилсўз Маҳаммад қизи, Физика факультети 4-босқич талабаси Нарзиллоев Бахтиёр Мурот ўғли, Кимё факультети 2-босқич талабаси Мақсумов Музаффар Эркин ўғли, Тарих факультети 4-босқич талабаси Келдиёров Шуҳрат Ризоқул ўғли турли олимпиада ва танловларда фахрли ўринларни қўлга киритдилар.

 

“УНИВЕРСИАДА – 2016” ҒОЛИБЛАРИ

 

2016 йил май ойида Фарғона шаҳрида ўтказилган “Универсиада – 2016” спорт ўйинларида Тошкент шаҳри жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Ғолиб жамоа сафида Геология-география факультети 2-курс талабаси Рустам Собиржонов, Журналистика факультети 1-курс талабаси Ирода Валижонова, Математика факультети 3-курс талабаси Бобур Сатторовлар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

 

2016-2017 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ НАТИЖАЛАРИ

 

2016-2017 ўқув йили учун ЎзМУга бакалавриат босқичининг 36 та таълим йўналиши бўйича 1463 нафар талаба (451 нафари давлат гранти, 1012 нафари тўлов-шартнома асосида) ўқишга қабул қилинган. Уларнинг 4 нафари республика фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ғолиблари сифатида имтиёзга эгадирлар. Шунингдек, 8 нафар хорижлик ёшлар ЎзМУ талабалари сафига қабул қилинган.

Айни пайтда 34 нафар талаба иккинчи мутахассислик бўйича ўқишга қабул қилинган.

Магистратура босқичининг 61 та мутахассисликлари бўйича 304 нафар талаба (137 нафари давлат гранти, 167 нафари тўлов-шартнома асосида) қабул қилинган. Шунингдек, 2 нафар хорижлик ёшлар ЎзМУ магистратурасига қабул қилинган.

 

 

“UNIVERSITET FAN OLIMPIADASI” G`OLIBLARI

 

O`zMU qoshidagi akademik litseylar o`quvchilari o`rtasida o`tkazilgan “Universitet fan olimpiadasi” g`oliblari:

1-o`rin

1. Po`latov Azimjon Alisher o`g`li, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 3-kurs, 305-guruh.

2. O`ktamov O`ktamjon Xayrulla o`g`li, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 3-kurs, 301-guruh.

3. Ismoilov Tolibjon Ikromboy o`g`li, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 3-kurs, 305-guruh.

4. Avazov Bunyod G`ayrat o`g`li, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 2-kurs, 214-guruh.

5. Raupova Dilfuza Murod qizi, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 3-kurs, 312-guruh.

6. Qo`ziboyeva Durdona Sobir qizi, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 2-kurs, 213-guruh.

7. Chorshanbiyev Shahzod Bekmurod o`g`li, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 3-kurs, 311-guruh.

8. Qodirov Komiljon Tohir o`g`li, Zangiota akademik litseyi 2-kurs, 206-guruh.

2-o`rin

1. Sattorov Abbos To`lqin o`g`li, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 3-kurs, 311-guruh.

2. Rashidova Diyora, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 3-kurs, 311-guruh.

3. Samadov Doston Abduaziz o`g`li, 2-sonli akademik litsey 3-kurs, 301-guruh.

4. Zaripov Munisbek Mansur o`g`li, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 2-kurs, 202-guruh.

5. Oltiboyev Davrbek Nodirbek o`g`li, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 2-kurs, 202-guruh.

6. Ilyosov Bahodir Yodgor o`g`li, Zangiota akademik litsey 2-kurs, 202-guruh.

7. Jamoliddinov Shahzod Dilshodbek o`g`li, 2-sonli akademik litsey 3-kurs, 305-guruh.

8. Iskandarova Dilfuza Ramazon qizi, Zangiota akademik litsey 3-kurs, 302-guruh.

3-o`rin

1. Sultonova Nargiza Farhod qizi, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 2-kurs, 215-guruh.

2. Asatullayeva Diyora Akbarjon qizi, 2-sonli akademik litsey 3-kurs, 307-guruh.

3. Qamariddinova Mohira G`ulom qizi, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 3-kurs, 311-guruh.

4. Ibrohimova Nozima Ikromjon qizi, Zangiota akademik litsey 3-kurs, 305-guruh.

5. Matyokubov Doniyorbek Shomurod o`g`li, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 2-kurs, 208-guruh.

6. Fayziboyev Abbos Jumatillo o`g`li, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 2-kurs, 202-guruh.

7. Haydarova Nilufar Orzumurod qizi, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 2-kurs, 206-guruh.

8. Hayitboyev Sardorbek Sohibjon o`g`li, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 3-kurs, 311-guruh.

9. Xayrullayev Bunyodxo`ja Habibulla o`g`li, Sa’di Sirojiddinov nomli akademik litsey 2-kurs, 210-guruh.

 


Izoh: Universitet Kengashining 2016 yil dekabr` oyida o`tkazilgan yig`ilishida “Universitet fan olimpiadasi” g`oliblariga “Diplom” va mukofotlarni Matematika fani bo`yicha O`zMU qoshidagi Matematika instituti direktori, fizika-matematika fanlari doktori, professor, O`zFA akademigi Ayupov Shavkat Abdullayevich, Fizika fani bo`yicha Nazariy fizika kafedrasi professori, fizika-matematika fanlari doktori, O`zFA akademigi Musaxonov Mirzayusuf Mirzamahmudovich, Biologiya fani bo`yicha qishloq xo`jalik fanlari doktori, professor, O`zFA akademigi Sattorov Jo`raqul Sattorovich, Kimyo fani bo`yicha Polimerlar kimyosi kafedrasi professori kimyo fanlari doktori, professor, Boboyev Tuyg`un Mirzaahmedovich, Informatika fani bo`yicha amaliy matematika va kompyuter tahlili kafedrasi professori, fizika-matematika fanlari doktori, O`zbekiston Respublikasida xizmat ko`rsatgan xalq ta’limi xodimi Oripov Mirsaid Mirsidiqovich, Tarix fani bo`yicha arxeologiya kafedrasi professori, tarix fanlari doktori Sagdullayev Anatoliy Sagdullayevich kabi taniqli ustozlar tantanali ravishda topshirib, yosh iqtidor sohiblarining kelgusidagi o`qish va ishlariga omadlar tiladilar.

 

O`zMU Axborot xizmati