O'zMU » Yangiliklar » Умр заволи

Тинч ва осойишта ҳаёт қанчалик улкан бахт! Афсуски, шундай бахтнинг қадрига етмасдан ўз умрига ўзи зомин бўлаётганлар ҳам кам эмас... Уларни ўз номи билан “адашганлар” деб атаймиз. Бироқ, бундай адашишларнинг чегараси бўлиши керак-ку. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида“Наркомания ва одам савдосига қарши курашиш” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда шу ҳақда сўз юритилди.


– Тинч ва осойишта ҳаётнинг қадрига етиш – фуқароларни, хусусан, ёшларни турли бало-қазолардан асрашдан бошланади,– дейди ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров.– Бундай иллатлар орасида энг хавфлиси – гиёҳвандлик, одам савдосидир.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси терроризмга қарши курашиш бошқармасигиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник Шавкат Отамуродов,Олмазор туман Ички ишлар бошқармаси профилактика инспектори, майор ХайруллаБаймановдунёдаги гиёҳванд моддаларнинг энг кўп фоизи Афғонистонда етиштирилиши ва бу мамлакатимизга ҳам салбий таъсирини кўрсатаётгани, наркотик моддаларнинг инсон ҳаётига салбий таъсири ва аянчли оқибатлари ҳақида сўз юритдилар. Одамсавдосига қарши курашиш, бу борада юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хорижга чиқиш-киришнинг қонуний ҳужжатлари, яратилган шарт-шароитлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбирда намойиш этилган “Умр заволи” видеофильмиталаба-ёшларда катта таассурот қолдирди.

 ЎзМУ Ахборот хизмати